Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Март

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2024


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАРТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 142

q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 144

q 36 соатли иш ҳафтасида - 130


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

q 5 кунлик иш ҳафтасида - 18

q 6 кунлик иш ҳафтасида - 22

  

1


- 2023 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи қисм, 2-банд, 340 ва 480-моддалар

  

- 2023 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи ва саккизинчи қисмлар

  

- 2023 йил учун Ўзбекистон юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 447 модда, учинчи қисм, 448 модда, бешинчи қисм

  

- 2023 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-7-модда




5


- 2024 йил февраль ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд

      

  


7

*

- 2024 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади

  


Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм

  

   


9

**

- 2024 йил март ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 460-модда, бешинчи қисм

  


10

**

- 2024 йил февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар

           

- 2024 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм

             

- 2024 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм

  

- 2024 йил март ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм

  

  


13

*

- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил апрель ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган солиқни тўлашни рад этишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Бунинг учун кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига хабарнома тақдим этилиши лозим

   


Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмлар

  

  

        

14


- 2024 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

  


21.12.2004 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 16-банд

  

- 2023 йил учун юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Низомнинг 3-банд., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й

  



15


- 2023 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомнинг 1-4-бандлар (АВ томонидан 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 15.06.2000 й. 47-сон билан тасдиқланган)

  

- 2024 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар


- 2024 йил март ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

- 2024 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 1-банд, 470-модда, тўртинчи қисм 470-1-модда, саккизинчи қисм

  


        

20


- 2023 йил учун назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларда назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 208 модда, 209 модда, учинчи қисм

  

- 2024 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм


- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини:

q солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

q солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2024 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 448 модда, учинчи қисм

- 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 432 модда, биринчи қисм

  

- 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 417 модда, олтинчи қисм

  

- 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

  

- 2024 йил февраль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни.

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади


Солиқ кодекси, 273 модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар

- 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, саккизинчи қисм

  

- 2024 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар

   


23

**

- 2024 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди


Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм

  

  

25


- чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан 2023 йил учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомнинг 2-б (АВ томонидан 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 15.06.2000 й. 47-сон билан тасдиқланган)

  

- 2024 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

  

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.



*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-қ.).

**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 8-қ. СК 86-м. 6-қ.).