Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 04.03.2024 й. 112-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.04.2024 й. 2146-15-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.2024 й.

N 2146-15




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.03.2024 й.

N 112


БУЙРУҒИ



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 19-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 31-банддагиқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 72-банддаги "Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини" деган сўзлар "Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 102-банддаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини" деган сўзлар "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 110-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитани" ва "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасини" деган сўзлар тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитани" ва "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 112-банддаги "Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Маданият вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 1-иловада:


1) 2 005 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"2 006 0 0 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси;

2 006 1 0 Республика маблағлари";


2) 3 023 0 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 023 1 0 Республика маблағлари";


3) 3 027 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги Виночиликни ривожлантириш жамғармаси";


4) 3 029 0 0 - 3 029 2 2 қаторлар чиқариб ташлансин;


5) 3 039 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси";


6) 3 041 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси";


7) 3 041 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 042 0 0 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси";

3 042 1 0 Республика маблағлари";


8) 3 046 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси";


9) 3 060 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 061 0 0 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси;

3 061 1 0 Республика маблағлари;

3 062 0 0 Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси жамғармаси;

3 062 1 0 Республика маблағлари;

3 063 0 0 Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 063 1 0 Республика маблағлари;

3 064 0 0 Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси;

3 064 1 0 Республика маблағлари;

3 065 0 0 Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси;

3 065 1 0 Республика маблағлари;

3 066 0 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси;

3 066 1 0 Республика маблағлари;

3 067 0 0 Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 067 1 0 Республика маблағлари";


10) 4 010 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"4 010 2 0 Ҳудудий маблағлар;

4 010 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

4 010 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


11) 4 019 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"4 020 0 0 Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси;

4 020 1 0 Республика маблағлари;

4 020 2 0 Ҳудудий маблағлар;

4 020 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

4 020 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

4 021 0 0 Ҳомийлик маблағлари бўйича бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси;

4 021 1 0 Республика маблағлари;

4 021 2 0 Ҳудудий маблағлар;

4 021 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

4 021 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар".


8. 2-иловада:


1) 3 422 219 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар";


2) 3 422 300 қатордаги "агентлиги" деган сўз "марказлари" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 3 430 121 қатордаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 4-иловада:


1) 7 011 207 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 011 208 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини сақлаш харажатлари";


2) 7 011 209 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 011 210 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар;

7 011 211 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг сақлаш харжатлари";


3) 7 011 330 ва 7 011 331 қаторлардаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 7 011 904 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 011 905 Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари";


5) 7 018 443 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 444 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ажратиладиган трансфертлар;

7 018 445 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетига ажратиладиган трансфертлар;

7 018 446 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан туман ва шаҳарлар бюджетига ажратиладиган трансфертлар";


6) 7 019 910 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 019 911 Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағлари";


7) 7 033 700 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятларини сақлаш харажатлари";


8) 7 041 190 қатор чиқариб ташлансин;


9) 7 041 902 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси маблағлари";


10) 7 041 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 041 903 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигини сақлаш харажатлари";


11) 7 042 102 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 042 103 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари;

7 042 104 "Биосифат" республика маркази";


12) 7 043 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 043 903 Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигини сақлаш харажатлари";


13) 7 044 303 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 044 304 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари";


14) 7 045 124 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 045 129 Минтақавий йўлларни лойихалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш ва бошқа инвестиция харажатлари";


15) 7 047 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 047 301 Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 047 302 Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


16) 7 047 904 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси";


17) 7 049 995 қатордаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 7 049 996 қатордаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 7 063 300 қатор чиқариб ташлансин;


20) 7 069 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 069 100 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази";


21) 7 072 303 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси харажатлари";


22) 7 085 400 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини сақлаш харажатлари";


23) 7 089 100 қатордаги "Маданият ва туризм вазирлиги" деган сўзлар "Маданият вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 7 089 200 қатордаги "Маданият ва туризм вазирлигининг" деган сўзлар "Маданият вазирлигининг"деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 7 089 600, 7 089 601 ва 7 089 602 қаторлардаги "Ёшлар сиёсати ва спорт" деган сўзлар "Спорт" деган сўз билан алмаштирилсин;


26) 7 091 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 091 300 Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидия харажатлари";


27) 7 094 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 094 200 Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси";


28) 7 109 406 қатордаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 7 109 406 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 109 407 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси харажатлари".


10. 5-иловада:


1) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 99 980 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар";


2) 47 11 410 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"47 11 420 Давлат бюджетидан пенсия тўловлари";


3) 48 21 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар".


11. 5а-иловада:

1) 47 11 410 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"47 11 420 Давлат бюджетидан пенсия тўловлари";


2) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"42 99 980 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар";


3) 48 21 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 апрель