Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 05.07.2023 й. 05-1556-сон "O`z DSt 3637:2023 "Календарлар. Умумий техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.08.2023 й. 191-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.08.2023 й.

N 191




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР САНОАТ ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.07.2023 й.

N 05-1556


БУЙРУҒИ



O`z DSt 3637:2023

"Календарлар. Умумий техник шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 2 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 191]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1.O`z DSt 3637:2023 "Календарлар. Умумий техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2019 йил 8 февралдаги 05-1024-сон қарори билан тасдиқланган O`z DSt 3363:2019 "Календарлар. Техникавий шартлар";

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2019 йил 8 февралдаги 05-1024-сон қарори билан тасдиқланган O`z DSt 3364:2019 "Календарлар. Умумий техник талаблар. Нашрий матбаа безаклаш тайёрлаш".


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

        

       

Бош директор                                                                      Д.Н. Саттаров

        

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).