Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2024 й. 231-сон "Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2024 й.

N 231




ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

БИЛАН УЙҒУНЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштирган ҳолда тизимлаштириш, соҳада инновацион ечимлар, илмий-техник ишланмалар ва рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда қурилишда нархни шакллантиришнинг самарали тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармонига мувофиқ:

а) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) этиб қайта номланганлиги;

б) Институт:

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш ресурслари миллий классификаторини (кейинги ўринларда - миллий классификатор) жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш;

объектларнинг умумий маълумотлар муҳити (CDE / Common Data Environment), қурилишда корхоналар ресурсларини режалаштириш (ERP / Enterprise Resource Planning) ва ахборот моделлаштириш (BIM / Building Information Modeling) технологияларини (кейинги ўринларда - ахборот-дастурий тизимлар) жорий этиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан 2024-2026 йилларда ишлаб чиқиладиган "Uzbekistan building code" UBC 3-иловага мувофиқ;

Қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси 4-иловага мувофиқ;

Қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қурилиш ва уй-жой соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини (кейинги ўринларда - норматив ҳужжатлар) ҳамда инновацион ва рақамли технологияларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш муаммоларини таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш;

норматив ҳужжатларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ва уларнинг фондини яратиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг соҳадаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш;

эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, амалиётда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уйғунлаштириш;

қурилиш материалларини гуруҳларга ва бўлимларга таснифлаган ҳолда, ҳар бирининг алоҳида идентификация рақамланишини ва норматив ҳужжатларга мувофиқ номланишини назарда тутувчи миллий классификаторни жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига рақамли технологиялар асосида ахборот-дастурий тизимларини ва қурилиш жараёнлари мониторинги тизимларини жорий этиш;

бино ва иншоотларни энергия самарадорлик нуқтаи назаридан аудит қилиш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

қурилишда нархларни шакллантириш тизими ва ресурслар сарфи бўйича норматив базани, шу жумладан, қурилиш техникалари, машина ва механизмлар ҳамда технологияларни хронометраждан ўтказиш орқали такомиллаштириб бориш;

қурилиш маҳсулотларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш.


4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

вазирликка норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадлари учун ҳар йили республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида шартномалар асосида олинган маблағлар;

Институтнинг рақамли технологиялар асосида яратилган ахборот-дастурий тизимларда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилардан тўланадиган тўловлар;

миллий классификатор ва нархлар электрон платформасида рўйхатдан ўтказилган товар, иш ва хизматларни сотиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар томонидан шартнома асосида амалга ошириладиган тўловлар;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;

тадқиқотлар ўтказишдан ва шартнома асосида ишларни бажаришдан (хизмат кўрсатиш) тушадиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилансинки:

рақамли технологиялар асосида ахборот-дастурий тизимлар, миллий классификатор ва нархлар электрон платформасини жорий қилиш, юритиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш фойдаланувчиларнинг тўловлари, Институт маблағлари ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

вазирликка норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадлари учун ҳар йили республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар шартномавий муносабатлар асосида тақсимот билан Институтга ва вазирлик тизимидаги лойиҳа институтларига йўналтирилади, шунингдек, бунда зарур ҳолларда бошқа тегишли ташкилотлар жалб этилади.


6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 апрелдаги

231-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив

ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р


Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш механизми

       

Ижро муддатлари

     

Масъул ижрочилар

       

I. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

1.

Республикада қўлланишига рухсат этилган хорижий нормативларни:

Еврокодларни (European Codes, EС);

Британия стандартларини (British Standards, ВS);

Хитой миллий қурилиш стандартларини (GB, CJ, JC, JG ва бошқалар);

Корея қурилиш кодларини (Korean building code, КВС);

Россия қурилиш меъёрлари ва қоидаларини (СНиП);

АҚШ халқаро қурилиш кодларини (International building code, IBC);

Япония миллий стандартларини (Japanese Industrial Standards, JIS) имплементация қилиш.


1. Республикада қўлланишига рухсат этилган хорижий норматив ҳужжатларни таҳлил ва имплементация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


ҳар йили

март


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан янгиланадиган норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш.


ҳар йили

апрель


3. Келгуси йил учун давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратиш.


ҳар йили

июль


4. Амалдаги норматив ҳужжатлар билан уйғунлаштиришни ташкил этиш.


доимий

2.

Бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллашга қаратилган миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


1. Республикамизда ва хорижий мамлакатларда бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш.


ҳар йили

март


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Келгуси йил учун давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратиш.


ҳар йили

июль


3. Ўрганиш натижаларига кўра норматив ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


доимий

3.

Бино ва иншоотларнинг энергетика аудити тизимини кенг жорий этиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2024 йил

июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни қўллаш амалиётини кенгайтириш.


Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) қўллашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь

"Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


5.

Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда "Ақлли шаҳар" технологиялари элементларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.


1. "Ақлли шаҳар" технологиялари элементлари бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш ва талабларни шакллантириш.


ҳар йили

март


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Манзилли рўйхатда шакллантириш, шартнома тузиш ва молиялаштиришни очиш.


ҳар йили

июль


3. Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда "Ақлли шаҳар" технологиялари элементларини инобатга олиш.


доимий

        

II. ҚУРИЛИШДА ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

6.

Қурилишда стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятини ташкил этиш.


1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятида иштирок этувчи манфаатдор томонлар рўйхатини шакллантириш.


2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг низоми, таркиби, иш дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


7.

Йиллик стандартлаштириш режасини шакллантириш.


1. Стандартлаштириш режасига янги ишлаб чиқиладиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган стандартлар рўйхатини шакллантириш ҳамда тегишли органга киритиш.


ҳар йили

январь


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан янги ишлаб чиқиладиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган стандартлар рўйхатини тасдиқлаш.


доимий


3. Стандартларни кўриб чиқиш ва янги стандартларни ишлаб чиқиш.


доимий


8.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро Кенгашнинг қурилиш йўналишидаги техник қўмиталарига аъзолигини таъминлаш.


1. МТК 540 "Қурилиш материаллари ва буюмлари" ва МТК 465 "Қурилиш" давлатлараро стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятида иштирок этувчи ваколатли вакилларни белгилаш.


2024 йил

апрель


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2. Техник қўмиталарга аъзо бўлиш бўйича Стандартлаштириш бўйича миллий органга мурожаат йўллаш.


2024 йил

май


3. Давлатлараро Кенгаш фаолияти доирасида қурилиш соҳасида янги ишлаб чиқилаётган, халқаро талаблар билан уйғунлаштирилаётган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган Давлатлараро стандартларнинг республикамиз иқтисодиётига салбий ва ижобий таъсири юзасидан баҳолаш, таклифлар киритиш ва овоз бериш.


доимий

9.

Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ISO) нинг техник қўмиталарига аъзоликни таъминлаш.


1. Қурилиш соҳасига оид халқаро техник қўмиталар рўйхатини шакллантириш.


2. Техник қўмиталар фаолиятида иштирок этувчи ваколатли вакилларни белгилаш.


3. Техник қўмиталарга дастлаб кузатувчи сифатида аъзо бўлишни ташкил этиш.


2024 йил

май


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


4. Халқаро ташкилотда ишлаб чиқилаётган стандартлар билан танишиб бориш ва зарур ҳолларда миллий стандартларнинг халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқилишини таъминлаш.


доимий


       

III. ҚУРИЛИШДА МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ

(ТАСДИҚЛАШ) ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

10.

Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ва мониторинг қилиш.


1. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


2024 йил

апрель


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш бўйича норматив ҳужжатлар базасини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш.


2024 йил

июль


3. Ходимларни ўқитиш, уларнинг амалиётини ташкил этиш ҳамда зарур синов ва ўлчов ускуналарини харид қилиш.


доимий

11.

Қурилишда мувофиқликни баҳолаш фаолиятини кенгайтириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма режа-дастурни тасдиқлаш:

маҳсулотлар, хизматлар, сифат тизимлари ва ходимларни сертификатлаштириш органларини ташкил этиш;

комплекс синов лабораториясини халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш;

комплекс синов лабораториясининг аккредитация доирасини кенгайтириш;

бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш;

бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш;

бино ва иншоотларнинг иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичларини аниқлаш;

акустика;

бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш.


2024 йил

май


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


12.

Комплекс синов лабораторияси учун провайдерлик ваколатини олиш.


1. Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Комплекс синов лабораториясини провайдерлик ваколатини олиш учун аккредитацияга тайёрлаш.


2. Ўзбекистон аккредитация маркази билан ҳамкорликда провайдерлик ваколатини олиш.


2024 йил

июль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


          

IV. ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

       

13.

Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларида лойиҳа ечимларини қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб, миллий норматив ҳужжатларни янгилаш.


1. Йиллик давлат дастурларида назарда тутиладиган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларда лойиҳа ечимларини қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва талабнома ишлаб чиқиш.


ҳар йили

август


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Лойиҳаолди ҳужжатларида халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан миллий нормативларни янгилаш учун маблағларни инобатга олиш.


Келишув ва

лойиҳаолди

ҳужжатларини

ишлаб чиқиш


3. Миллий норматив ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


доимий

14.

Халқаро ҳамкорлик доирасида олий ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


1. Ривожланган давлатларнинг олий ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида музокаралар ўтказиш.


2. Ўзаро англашув меморандумларини имзолаш.


3. Тасдиқланган меморандумлар асосида ишларни ташкил этиш.


доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


15.

Халқаро ташкилотларни ҳамкорликни ривожлантиришга жалб қилиш.


1. Халқаро ташкилотларнинг соҳага оид фаолиятини кузатиб таҳлил қилиш ва танланган йўналишлар бўйича музокаралар ўтказиш.


2. Ўзаро англашув меморандумларини имзолаш.


3. Тасдиқланган меморандумлар асосида ишларни ташкил этиш.


доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


16.

Халқаро савдо маркази (ITC) билан стандартларни ишлаб чиқиш ва халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, маҳсулотлар каталогини яратиш, мутахассисларни тайёрлаш, халқаро талаблар асосида синовларни ўтказиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ITC билан ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, дастур ва грантларда иштирок этиш


2024-2025

йиллар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


       

V. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ,

КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

         

17.

Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш.


1. Давлат ва хорижий грантлар танловига илмий лойиҳалар тайёрлаш ва уларда иштирок этиш.


2. Йиллик илмий фаолиятга оид дастурларни шакллантиришда шаҳарсозлик соҳаси бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини назарда тутиш.


доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


18.

Олий таълим муассасаларидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ёш олимларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.


1. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уларда фаолият юритаётган ёш олимлар рўйхатини шакллантириш.


доимий


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2. Иқтидорли мутахассисларни танлаб, улар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш.


доимий

19.

Шаҳарсозлик соҳасида илмий даража берувчи Илмий кенгашлар фаолиятини ташкил қилиш.


1. Хорижий ва маҳаллий етакчи илмий-тадқиқот институтлари илмий фаолиятини ўрганиш.


доимий


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2. Илмий кенгашлар ташкил этишга доир ҳужжатлар ва уларнинг таркибини шакллантириш.


2024 йил

сентябрь


3. Тегишли ҳужжатларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига киритиш.


2024 йил

декабрь


21.

Шаҳарсозлик соҳасида устувор йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш.


1. Малакали мутахассис ва профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш.


2. Буюртмачилар таклифи асосида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Малака оширишни муваффақиятли якунлаган тингловчилар белгиланган тартибда сертификат бериш.


доимий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


      

VI. ҚУРИЛИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

      

22.

Маҳаллий дастурчилар томонидан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлаб чиқаришини бошқариш соҳасида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш.


1. Режа-дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

май


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


2. BIM технологиялари талаблари асосида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь


3. Дастурий таъминотнинг техник шартини ишлаб чиқиш ва киберхавфсизлик талабларига экспертизадан ўтказиш.


доимий


4. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш, соҳа мутахассисларини ўқитиш ва дастурий таъминотни янгилаб бориш.


доимий


23.

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар илмий-техник кутубхонасини ташкил қилиш ва дастурий иловани яратиш.


1. Илмий-техник кутубхонани ташкил қилиш ва дастурий илова ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Манзилли рўйхатни шакллантириш, шартнома тузиш ва молиялаштиришни очиш.


2024 йил

сентябрь


3. Норматив ҳужжатлар электрон архивини тайёрлаш, дастурий илова лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва ишга тушириш.


2025 йил

март


4. Дастурий иловани янгилаб бориш.


доимий

          

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 апрелдаги

231-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги

норматив ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Т/р

ШНҚ рақами

       

ШНҚ номи

         

2024 йилда

        

1.

1.

ШНҚ 1.01.01

Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тизими.


2.

2.

ШНҚ 1.02.07

Қурилиш учун муҳандислик қидирувлари. Умумий кўрсатмалар.


3.

3.

ШНҚ 1.02.08

Қурилиш учун муҳандислик-геодезия қидирувлари.


4.

4.

ШНҚ 1.02.05

Қурилиш учун муҳандислик-экология қидирувлари.


5.

5.

ШНҚ 1.04.04

Қурилишда буюмлар, ускуналар ва материаллардан такрорий фойдаланиш.


6.

6.

ШНҚ 1.05.01

Қурилишда ахборот моделлаштириш. Ишлаб чиқариш ва техник бўлимлар томонидан ишларни ташкил этиш қоидалари.


7.

7.

ҚМҚ 2.01.03

Сейсмик ҳудудларда қурилиш.


8.

8.

ҚМҚ 2.01.04

Қурилиш иссиқлик техникаси.


9.

9.

ШНҚ 2.01.05

Табиий ва сунъий ёритиш.


10.

10.

ҚМҚ 2.01.07

Юклар ва таъсирлар.


11.

11.

ҚМҚ 2.01.08

Шовқиндан ҳимоя.


12.

12.

ҚМҚ 2.01.09

Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар.


13.

13.

ҚМҚ 2.01.18

Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари.


14.

14.

ШНҚ 2.01.20

Сейсмик ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилиши.


15.

15.

ҚМҚ 2.02.01

Бино ва иншоотларнинг асослари.


16.

16.

ҚМҚ 2.03.01

Бетон ва темир-бетон конструкциялар.


17.

17.

ҚМҚ 2.03.10

Том ва том қопламалари.


18.

18.

ҚМҚ 2.03.11

Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш.


19.

19.

ШНҚ 2.03.13

Поллар.


20.

20.

ҚМҚ 2.04.03

Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар.


21.

21.

ҚМҚ 2.04.13

Қозонхоналар.


22.

22.

ҚМҚ 2.04.16

Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари.


23.

23.

ҚМҚ 2.04.17

Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари.


24.

24.

ШНҚ 2.07.02

Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш.


25.

25.

ШНҚ 2.07.06

Шаҳар кўча йўллари. Лойиҳалаш 1-қисм


26.

26.

ШНҚ 2.07.06

Шаҳар кўча йўллари. Пиёда минтақалари 2-қисм


27.

27.

ШНҚ 2.07.06

Шаҳар кўча йўллари. Ҳаракат хавфсизлиги 3-қисм


28.

28.

ҚMҚ 2.08.02

Жамоат бинолари ва иншоотлари


29.

29.

ШНК 2.08.01

Турар жой бинолари


30.

30.

ШНҚ 2.08.03

Санаторийлар.


31.

31.

ҚМҚ 2.08.04

Маъмурий бинолар.


32.

32.

ҚМҚ 2.08.10

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари


33.

33.

ҚMҚ 2.08.11

Маданият ташкилотлари


34.

34.

ҚMҚ 2.08.12

Маданий-мерос объектлари


35.

35.

ШНҚ 2.08.16

Банк муассасалари


36.

36.

ШНҚ 2.09.09

Донни сақлаш ва ишлов бериш корхоналари, бинолари ва иншоотлари.


37.

37.

ШНҚ 2.09.20

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари.


38.

38.

ШНК 2.09.21

Ёнғин ўчириш депоси ва постлари.


2025 йилда


39.

1.

ШНҚ 1.02.01

Бино ва иншоотларни қурилишида геотехник мониторинг. Қоидалар тўплами.


40.

2.

ШНҚ 1.02.02

Қурилишда геодезия ишлари.


41.

3.

ШНҚ 2.01.01

Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар.


42.

4.

ШНҚ 2.01.02

Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги.


43.

5.

ШНҚ 2.01.19

Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш.


44.

6.

ҚМҚ 2.03.03

Армоцемент конструкциялар.


45.

7.

ҚМҚ 2.03.04

Оширилган ва юқори ҳароратлар таъсири шароитларида ишлаш учун мўлжалланган бетон ва темир-бетон конструкциялар.


46.

8.

ШНҚ 2.03.06

Алюминий конструкциялар.


47.

9.

ҚМҚ 2.03.07

Тош ва ўзактошли қурилмалар.


48.

10.

ШНҚ 2.03.08

Ёғоч конструкциялар.


49.

11.

ҚМҚ 2.04.01

Биноларнинг ички сув таъминоти ва канализация.


50.

12.

ШНҚ 2.04.02

Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар.


51.

13.

ҚМҚ 2.04.05

Иситиш, вентиляция ва кондициялаш.


52.

14.

ҚМҚ 2.04.07

Иссиқлик тармоқлари.


53.

15.

ШНҚ 2.04.08

Газ таъминоти. Лойиҳа меъёрлари.


54.

16.

ШНҚ 2.04.14

Ускуналар ва қувур ўтказгичларнинг иссиқлик изоляцияси.


55.

17.

ШНҚ 2.05.04

Метрополитенлар.


56.

18.

ҚМҚ 2.05.05

Темир йўл ва автомобиль йўллари туннеллари.


57.

19.

ШНҚ 2.05.09

Трамвай ва троллейбус йўллари.


58.

20.

ШНҚ 2.06.03

Суғориш тизимлари. Лойиҳалаштириш нормалари.


59.

21.

ШНҚ 2.06.12

Сув оқимини бошқариш учун сув омборлари.


60.

22.

ШНҚ 2.08.13

Савдо ва умумий овқатланиш мажмуалари


61.

23.

ШНҚ 2.08.14

Маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари


62.

24.

ШНҚ 2.08.18

Туризм объектлари


63.

25.

ШНҚ 2.08.19

Суд ва прокуратура бинолари


64.

26.

ШНҚ 2.08.20

Архив бинолари


65.

27.

ҚМҚ 2.05.06

Магистрал қувурўтказгичлар


2026 йилда

         

66.

1.

ҚМҚ 2.01.14

Ҳисобий гидрологик тавсифларни аниқлаш.


67.

2.

КМК 2.02.02

Гидротехника иншоотлари заминлари.


68.

3.

ШНҚ 2.02.03

Қозиқли пойдеворлар.


69.

4.

ҚМҚ 2.02.05

Динамик юкламали машиналар пойдеворлари.


70.

5.

ШНҚ 2.03.05

Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаштириш меъёрлари.


71.

6.

ШНҚ 2.04.09

Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси.


72.

7.

ШНҚ 2.04.18

Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларни ташқи ёритиш.


73.

8.

ҚМҚ 2.04.20

Турар жой ва жамоат бинолари муҳандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмаларини лойиҳалаш.


74.

9.

ШНҚ 2.05.03

Кўприклар ва қувурлар.


75.

10.

ҚМҚ 2.05.08

Аэродромлар.


76.

11.

ШНҚ 2.06.01

Гидротехника иншоотлари.


77.

12.

ҚМҚ 2.06.04

Гидротехника иншоотларига бўлган таъсирлар ва юкланишлар.


78.

13.

ҚМҚ 2.06.05

Грунтдан бўлган тўғонлар.


79.

14.

ҚМҚ 2.06.06

Бетон ва темир-бетон тўғонлар.


80.

15.

ШНҚ 2.06.07

Тиргак деворлар, кема қатнови шлюзлари, балиқ ўтказиш ва балиқ муҳофазаси иншоотлари.


81.

16.

ҚМҚ 2.06.08

Гидротехника иншоотларининг бетон ва темир-бетон конструкциялари.


82.

17.

ШНҚ 2.06.16

Сунъий сув ҳавзалари учун полиэтилен плёнкадан фильтрацияга қарши мосламаларни лойиҳалаш.


83.

18.

ҚМҚ 2.07.03

Корхоналар, бинолар ва иншоотлар ҳудудларини тўсиш.


84.

19.

ШНҚ 2.07.04

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил қилиш.


85.

20.

ҚМҚ 2.08.06

Санитар-эпидемиологик станциялар.


86.

21.

ҚМҚ 2.09.01

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош режалари.


87.

22.

ШНҚ 2.09.04

Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари.


88.

23.

ШНҚ 2.09.07

Чорвачилик, паррандачилик ва ҳайвончилик корхоналари.


89.

24.

ШНҚ 2.09.08

Иссиқхоналар ва буғхоналар.


90.

25.

ШНҚ 2.09.10

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун бинолар ва хоналар.


91.

26.

ҚМҚ 2.09.11

Қуруқ минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари омборлари.


92.

27.

ШНҚ 2.09.13

Ер ости кон лаҳимларини лойиҳалаш.


93.

28.

ШНҚ 2.09.19

Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари.


          

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 апрелдаги

231-сон қарорига

3-ИЛОВА



Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот

институти томонидан 2024-2026 йилларда ишлаб

чиқиладиган "Uzbekistan building code" UBC

            

Бўлим

UBC бўлимлари номи

Ишлаб чиқиш

муддати

      

Ҳамижрочилар

А.

Умумий қоидалар ва талаблар


2024 йил

"Боштранслойиҳа" АЖ,

"Автомобиль йўллари илмий текшириш институти" ДК,

"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ,

"Гидропроект" АЖ,

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" бош лойиҳа институти ДМ,

"ТошкентбошпланЛИТИ" бош лойиҳа институти ДМ,

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" бош лойиҳа институти ДМ,

"Тошуйжой ЛИТИ" АЖ,

"Коммунал лойиҳа илмий тадқиқот институти" ДМ,

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ,

"Ташгипрогор" АЖ,

тегишли вазирлик ва идоралар


В.

Шаҳарсозлик


2024 йил

D.

Махсус имкониятлар ва қулайликлар


2024 йил

E.

Вертикал тузилмалар


2025 йил

F.

Ташқи тўсиқ конструкциялари


2025 йил

G.

Юк кўтариш конструкциялари


2026 йил

H.

Муҳандислик тармоқлари


2025 йил

I.

Ички муҳит


2025 йил

J.

Хавфсизлик


2026 йил

K.

Ёнғин хавфсизлиги


2024-2026 йиллар

          

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ва топшириқлари асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 апрелдаги

231-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қурилиш ресурслари миллий классификаторини

жорий қилиш ва нархлар электрон

платформасини шакллантириш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

   


       

Субъектлар

     


    

Чора-тадбирлар

     


    

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


     

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги

      


Миллий классификаторга миллий стандарт ва қурилиш нормаларидаги ўзгартиришлар асосида янги ресурсни киритиш


Доимий равишда











2-босқич


     

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги

       


"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида Миллий классификатор ва электрон каталог платформаси (кейинги ўринларда - Платформа)ни яратиш ва тегишли вазирликлар ва идоралар билан интеграция қилиш


Бир ҳафта

давомида











3-босқич


Товар-хом ашё биржаси


        

Товар-хом ашё биржасида шаклланган қурилиш ресурслари нархлари бўйича ҳафталик котировкаларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш

      


Доимий








4-босқич


Божхона қўмитаси


     

Республика ҳудудига олиб кирилиб, "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига жойлаштирилган қурилиш материаллари тўғрисидаги маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали "БЮД тўғрисидаги маълумотлар базаси" ахборот тизими орқали Платформада акс эттириш

       


Доимий








5-босқич


Тадбиркорлик

субъектлари


       

Платформада ЭРИ орқали рўйхатдан ўтиб қурилиш ресурслари бўйича техник ва нарх параметрлари бўйича эълонларни жойлаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

       


Доимий








6-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


         

Давлат харидлари электрон тизимидан қурилиш ресурсларига оид маълумотларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш

      


Доимий








7-босқич


Солиқ қўмитаси


     

Маҳсулотларнинг ягона электрон каталогидан қурилиш ресурсларига оид маълумотларни автоматик тарзда Платформада акс эттириш

        


Доимий











8-босқич


Статистика агентлиги


       

Тизимларни интеграция қилиш орқали 12-нарх (саноат) шакли (ойлик). Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари нархлари тўғрисида ҳисоботи асосида қурилиш ресурслари номи, ўлчов бирлиги, тегишли даврдаги нарх кўрсаткичларини акс эттириш

       


Ҳисобот даврида











9-босқич


Ўзбекистон техник

жиҳатдан тартибга

солиш агентлиги


        

Тизимларни интеграция қилиш орқали қурилиш материаллари бўйича мувофиқлик сертификатларини белгиланган стандартлар асосида уларнинг техник параметрлари кўрсаткичларини автоматик тарзда Платформада акс эттириш

       


Доимий




         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 апрелдаги

231-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг

рақамли тизимини жорий этиш

СХЕМАСИ

            

        

Босқичлар

      


       

Субъектлар

     


      

Чора-тадбирлар

     


    

Бажариш

муддатлари

       








1-босқич


Институт


      

Объектларни BIM технологиялари асосида лойиҳалаштириш учун BIM-сервер ва унга "Лойиҳа бошқаруви тизими" дастурий-техник мажмуани жойлаштиришни ташкил этиш

      


Тизим ишга тушгандан

сўнг бир ой

муддатда











2-босқич


      

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги

     


Қуриладиган объектларни рўйхатдан ўтказиш


24 соат давомида











3-босқич


Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги


Лойиҳа ташкилотларига тизимга уланиш учун рухсат бериш


      

Буюртмачи билан

шартнома имзоланган

кундан 24 соат давомида

         











4-босқич


Лойиҳа ташкилотлари


      

Лойиҳа бошқаруви тизимида объектларнинг рақамли моделларини лойиҳалаштириш

       


Шартномада

белгиланган муддатда











5-босқич


      

Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги

         


Лойиҳа бошқаруви тизимида лойиҳаланган объектларнинг моделларини рақамли ҳолда экспертизадан ўтказиш


Шартномада

белгиланган муддатда











6-босқич


Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги


Қурилиш-пудрат ташкилотларига тизимга кириш ва ишлаш учун рухсат бериш


        

Шартнома

расмийлаштирилган

кундан 24 соат

давомида

         








7-босқич


Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги

вазирлиги


      

Қурилаётган объектларда қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларининг амалда бажарилишини реал вақт режимида кузатиб бориш учун масъул раҳбарларга рухсат бериш

      


Ўрнатилган тартибда,

сўровга кўра








8-босқич



          

Қурилиш-пудрат

ташкилоти, лойиҳа

ташкилоти, буюртмачи,

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги соҳасида ҳудудий

назорат инспекцияси

        


Объектнинг қурилиш сифати ва муддатини назорат қилиб бориш


Объект фойдаланишга

топширилгунга қадар,

ўрнатилган

тартибда




         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 апрель