Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2024 й. 240-сон "Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2024 й.

N 240




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА МАДАНИЯТ ВА

САНЪАТ СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятида маданият, санъат ҳамда маданий туризм соҳасини ривожлантириш, шунингдек, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:

Сурхондарё вилояти аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида "Шанба - маданият куни" лойиҳасини амалга ошириш;

Сурхондарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахшичилик, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган "Сурхон маданияти кунлари" байрам тадбирларини 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба республика бўйлаб ўтказиш;

ҳаваскорлик санъатининг фольклор ижрочилиги бўйича ёш авлод истеъдодини эрта аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича 2024 йилдан бошлаб "Она замин садолари" республика кўрик-танловини анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир маротаба Термиз шаҳрида ўтказиш;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Сурхондарё вилоятидаги барча таълим ташкилотларида устозлар, ўқувчи, талабалар, тарбияланувчиларни мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда "Мусиқий танаффус" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

2024 йилда Сурхондарё вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида намунали шаклда фаолияти йўлга қўйиладиган маданият марказлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Сурхондарё вилоятидаги маданият марказларида ҳаваскорлик ансамбллари ҳамда ижодий жамоаларни ташкил этишнинг 2024-2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Сурхондарё вилоятидаги фольклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблларининг 2024-2027 йилларга мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда ҳудуддаги "Бойсун", "Шалола", "Бойчечак", "Чор-қарсак", "Булбули-гўё" каби фольклор-этнографик жамоалари, ашула ва рақс ансамблларининг халқаро фестивалларда иштирок этишини қўшма чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаган ҳолда ташкил этсин;

2024 йил 1 августга қадар Термиз шаҳрида ташкил этилаётган Этношаҳарча ҳудудида Сурхондарё вилояти Маданият бошқармаси тизимидаги ташкилотларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига Термиз шаҳар Маданият бўлимида 5 та штат бирлигидан иборат доимий фаолият кўрсатувчи Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси фаолиятини йўлга қўйсин;

2024 йил 1 ноябрга қадар мазкур қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат асосида ҳар бир туман ва шаҳарда концерт-томоша заллари, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари мавжуд бўлган биттадан намунали маданият марказлари фаолиятини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан йўлга қўйсин;

2024 йил давомида ҳудуднинг ўзига хос номоддий маданий меросини илмий ўрганиш асосида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида маҳаллий фольклор экспедицияларини ташкил этсин;

2024 йил якунига қадар "Республика бахшичилик санъати маркази" давлат муассасасида бахшичилик санъатининг бадиий анъаналарини сақлаш мақсадида бахшилар томонидан яратилган достон ва термаларнинг "Олтин фонди"ни яратсин ва доимий янгилаб борилишини таъминласин;

мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ фольклор-этнографик, ашула ва рақс ансамблларининг 2024-2027 йилларга мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари режаси асосида ҳудудда фаолият олиб бораётган ижодий жамоаларни хорижий гастроль сафарларига юборилишини таъминласин;

туман ва шаҳарларга бириктирилган ижодий маслаҳатчиларнинг туман ва шаҳар ҳокимликлари билан фаол ҳамкорлигини йўлга қўйсин ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратсин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактаблари ва маданият марказларида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳамда ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини самарали ташкил этишга қаратилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда:

а) Маданият вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:

маданият марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида тўгараклар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловларни мунтазам ўтказишни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг мазмундорлигини таъминласин;

ташкил этилган тўгаракларнинг тўлақонли фаолият юритиши ва тадбирлар ўтказиш учун умумий ўрта таълим мактаблари биноларидан зарур хоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга ўқувчи-ёшлар қатновини тизимли йўлга қўйсин;

б) маданият марказлари ва умумий ўрта таълим мактабларини зарур мусиқа чолғулари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш бўйича масъул этиб Сурхондарё вилояти ҳокимлиги белгилансин;

в) умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари ўқувчи ва тарбияланувчиларининг танаффус ва дам олиш вақтларида мутахассислар томонидан сараланган миллий мусиқий тўплам асосида мақом куйлари мунтазам қўйиб берилишини ташкил этсин;

г) 2024 йил якунига қадар туман ва шаҳар марказий маданият марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган биттадан ҳаваскор театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамблини ташкил этиш чораларини кўрсин.


5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра Сурхондарё вилояти тажрибаси сифатида 2024 йил сентябрдан бошлаб:

республика миқёсида ва халқаро кўрик-танловларда 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган маданият марказлари тўгарак иштирокчиларининг тўгарак раҳбарлари тегишлича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6, 4 ва 2 баравари миқдорида Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади;

2024 йил якунига қадар маданият марказларида фаолият юритаётган ижодий тўгараклар, студиялар ва курслардан ташқари тўгарак иштирокчиларига аниқ фанларни ўрганиш бўйича қўшимча хизмат турларини жорий этиш ҳамда тўгарак иштирокчиларида креатив ва инновацион фикрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида "STEAM - таълим" дастури жорий этилади ва янги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади;

маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак иштирокчиларининг ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Art shop" электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқилади;

маданият ва санъат таълим ташкилотлари ўқувчи-ёшлари томонидан ишланган миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларидан энг сараларини сотиб олиш орқали ҳудудда янги қуриладиган меҳмонхоналарнинг дизайн-интерьерлари безатилади;

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан аҳолининг китобхонлик маданиятини янада ошириш бўйича болалар ва катталар учун ҳар бир маданият марказларида кутубхоналар ташкил этилади ҳамда мос равишда адабиётлар тўпламлари билан таъминланади.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда уч ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомга асосан ҳудудларда маҳаллий бюджет, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган даромадлар ҳисобидан янгидан ташкил этиладиган тематик боғлар, хусусан аттракционли ҳудуд, яшил зоналар ва жамоат паркларини ташкил этиш бўйича ягона концепция лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ташаббускорларга таклиф этсин;

қайта ташкил этиладиган тематик маданият ва истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаларини тайёрласин;

кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида маданият ва истироҳат боғларини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун соҳага қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этсин;

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан вилоят, туман (шаҳар) кўзи ожизлар кутубхоналарини зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва ўз биносига эга бўлмаган кўзи ожизлар кутубхоналарини ҳудуддаги мақбул биноларга жойлаштириш чораларини кўрсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри биносини 2027 йил якунига қадар қуриб битказилишини таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда:

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг янги биносини барпо этиш учун Термиз шаҳри марказидан белгиланган тартибда ер ажратиш ҳамда театр биносининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

Маданият вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича таклифларни 2024 йил 1 сентябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш чораларини кўрсин.


8. Қуйидагилар мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари;

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси;

меценатлик кўмаги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Мазкур қарорда Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан бажарилиши белгиланган вазифалар халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг тегишли қарори асосида белгиланган тартибда амалга оширилиши инобатга олинсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 923-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхатига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А.Назарбеков ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 апрелдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида маданият ва санъат

соҳасини янада ривожлантириш

бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

        

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

          

Масъул ижрочилар

1.

Сурхондарё вилояти аҳолисининг маданият ва санъат муассасаларига оилавий келишини ҳамда мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида "Шанба - маданият куни" лойиҳасини амалга ошириш.


1. "Шанба - маданият куни" лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


Ижрочилар

маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Концепция асосида маданият муассасаларида спектакллар, концерт-томоша дастурларини тайёрлаш.


2024 йил

июль


3. Маданий тадбирларга аҳолининг тизимли ташрифини ташкил этиш.


Режа асосида

мунатазм


2.

Сурхондарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, бахшичилик, достончилик, рақс, амалий санъат ва миллий ҳунармандчилигини аҳоли, айниқса, ёш авлодга кенг тарғиб этишга қаратилган "Сурхон маданияти кунлари" байрам тадбирларини 2024 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба республика бўйлаб ўтказиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини тайёрлаш.


2. Сурхондарё вилоятининг ўзига хос маданияти ва санъатини тарғиб этишга қаратилган концерт-томоша дастурларини тайёрлаш.


3. Концерт-томоша дастурлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълонлар бериш.


4. Тадбирларни юқори бадиий савияда ташкил этиш.


2024 йил

июнь,

Баёнда белгиланган

режа асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Ҳаваскорлик санъатининг фольклор ижрочилиги бўйича ҳар икки йилда бир марта "Она замин садолари" республика кўрик-танловини Термиз шаҳрида ташкил этиш.


1. Кўрик-танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.


3. Кўрик-танловнинг республика босқичини юқори савияда ташкил этиш.


Низом асосида

ҳар икки йилда

4.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Сурхондарё вилоятидаги барча таълим ташкилотларида мумтоз санъатимизнинг дурдона асарларидан баҳраманд қилиш орқали ўқувчи-ёшларнинг миллий маданий савиясини ошириш мақсадида дарс соатларидан бўш (танаффус) вақтларда "Мусиқий танаффус" лойиҳасини амалга ошириш.


1. Мусиқий кетма-кетликлар ва дастурлари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Лойиҳани таълим муассасаларида мунтазам амалга ошириш.


2024 йил

сентябрь

ойидан

бошлаб

мунтазам


Таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)


5.

Ҳудуддаги "Бойсун", "Шалола", "Бойчечак", "Чор-қарсак", "Булбули-гўё" каби фольклор-этнографик жамоалар ашула ва рақс ансамблларининг халқаро фестивалларда иштирок этишини таъминлаш.


1. Халқаро фольклор фестиваллар рўйхатини шакллантириш.


2. Қўшма чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.


3.Фольклор жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирок этиши бўйича молиявий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва тенг улушларда қоплаб бериш.


2024-2025

йиллар режа

асосида

Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)


6.

Термиз шаҳрида ташкил этилаётган Этношаҳарча ҳудудида Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Дўмбира устахонаси моддий техник базасини мустаҳкамлаш.


2024 йил

август


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Дўмбира устахонаси ва бахшичилик экспозицияси учун штатлар ажратиш.


2024 йил

сентябрь


3. Бахшичилик экспозиция лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2024 йил

октябрь


4. Бахшичилик экспозициясини экспонатлар ва маълумотлар билан таъминлаш.


2024 йил

октябрь


7.

Бахшичилик санъатининг бадиий анъаналарини сақлаш мақсадида бахшилар томонидан яратилган достон ва термаларнинг "Олтин фонди"ни яратиш ва доимий янгилаб бориш.


1. Ўзбекистон халқ бахшилари томонидан ижро этилган достонлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

декабрь


Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), МТРК (А.Джурабаев)


2. Бахшилар томонидан ижро этилган достонларни сифатли аудио ва видео фонотекасини тайёрлаш.


2025 йил

февраль


3. Республика бахшичилик санъати марказида бахшилар олтин фондини ташкил этиш.


2025-2030

йиллар


8.

Ҳудуднинг ўзига хос номоддий маданий меросини илмий ўрганиш ва ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида маҳаллий фольклор экспедициялар ташкил этиш.


1. Фольклор экспедициялар маршрутларини белгилаш.


2024 йил

май


Маданият вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Экспедиция гуруҳларини шакллантириш ва тадқиқотчиларни жалб этиш.


2024 йил

июнь


3. Экспедиция учун махсус жиҳозлар харид килиш.


2024 йил

август


4. ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин бўлган номоддий маданий мерос намуналарини ҳужжатлаштириш.


2024-2026

йиллар режа

асосида


9.

Сурхондарё вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида тўгараклар фаолиятини белгиланган тартибда ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловларни мунтазам ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш.


1. Амалий чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)


2. Тўгаракларга маданият марказлари ходимларини жалб этган ҳолда ижодий тўгараклар сонини бир баробарга кўпайтириш.

2024-2025

йиллар, чора-

тадбирлар

асосида


3. Ҳар йили камида 2 маротаба ҳисобот концертларини ташкил этиш.


Мунтазам

10.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида сараланган махсус мусиқий тўплам асосида мақом куйлари мунтазам қўйиб берилишини ташкил этиш.


1. Мактабгача таълим ташкилотларини махсус ихчам аудио мосламалар билан таъминлаш.


2. Мақом куйларидан ташкил топган махсус тўпламни тайёрлаш.


3. Мақом куйлари ижро этилишини ташкил этиш.


2024 йил

июнь

ойидан

бошлаб

мунтазам


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)


11.

Маданият марказларида мусиқа ижрочилиги ва ашула тўгаракларини махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилишини йўлга қўйиш.


1. Тўгараклар учун махсус машғулотлар ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Ўқув дастурларини жорий этиш бўйича тўгарак раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш.


2024-йил

сентябрь-

октябрь


3. Ўқув дастурлари асосида тўгарак машғулотларини йўлга қўйиш.


Режа асосида

12.

Республика ва халқаро кўрик-танловларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган тўгарак иштирокчиларининг тўгарак раҳбарлари тегишлиги бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6, 4 ва 2 баробари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш тизимини жорий этиш.


1. Тўгарак раҳбарларини рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тўгарак раҳбарларини рағбатлантириб бориш.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб

мунтазам

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


13.

Маданият марказларида фаолият юритаётган ижодий тўгараклар, студиялар ва курслардан ташқари тўгарак иштирокчилари учун "STEAM - таълим" (Science - табиий фанлар, Technology - технологиялар, Art - санъат, Mathematics - математика) дастурини жорий этиш ва янги тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Янги тўгаракларни ташкил этиш бўйича ташаббускорлар билан шартномалар имзолаш.


2024 йил

декабрга

қадар,


Ижрочилар

маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Замонавий таълим дастурларини жорий қилиш.


2025 йил

декабрь


14.

Маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак иштирокчиларининг ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Art shop" электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқиш.


1. Ижодий ишларни саралаб олиш.


2. Электрон дўконларни ўрганиш.


3. Ижодий ишларни электрон дўконларга жойлаштириш ва сотиш.


2024 йил

июнь

ойидан

бошлаб

мунтазам

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


15.

Маданият ва санъат таълим ташкилотлари ўқувчи-ёшларининг миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларидан энг сараларини сотиб олиш орқали ҳудудда янги қуриладиган меҳмонхоналарнинг дизайн интерьерларини ташкил этиш.


1. 2024-2030 йилларда қурилиши лозим бўлган меҳмонхоналар манзилли рўйхатини шакллантириш.


2. Миллий қадриятларни тарғиб этувчи тасвирий ва амалий санъат асарларини танлаб олиш тартибини тасдиқлаш.


3. Меҳмонхоналар дизайн интерьерларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024-2030

йиллар

давомида

Ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Туризм қўмитаси (У.Шодиев), Бадиий академия (А.Нуриддинов)


16.

Аҳолининг китобхонлик маданиятини янада ошириш бўйича болалар ва катталар учун ҳар бир маданият марказларида кутубхоналар ташкил этиш.


1. Кутубхоналар ташкил этиладиган маданият марказлари рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

июнь


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Кутубхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


2024 йил

декабрь


3. Кутубхоналарни адабиётлар билан таъминлаш.


2024-2025

йиллар


17.

Ҳар бир туман ва шаҳарларда концерт-томоша заллари, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари мавжуд бўлган биттадан намунали маданият марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Маданият марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)


2. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан маблағлар ажратиш.


2024 йил

июль


3. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва якунлаш.


2024 йил

октябрь


18.

Маданият марказларини жиҳозлаш меъёрини ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва шу асосида жиҳозлашни ташкил этиш.


1. Маданият марказларини жиҳозлаш меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июль


-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Маданият марказлари моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

август


3. Меъёр асосида маданият марказларини жиҳозланишини таъминлаш.


режа асосида


19.

Маданият ва санъат ташкилотларини мамлакатимиз ва хорижда ишлаб чиқарилган мусиқа чолғулари ҳамда тасвирий ва амалий санъат ускуналари, овоз ёзиш, овоз кучайтириш, бадиий ёритиш ускуналари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш.


1. Маданият ва санъат ташкилотлари моддий-техник базасининг таъминланганлик даражасини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

июнь


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича буюртмаларни шакллантириш.


2024 йил

июль


3. Маданият ва санъат муассасаларини мусиқа чолғулари ҳамда тасвирий ва амалий санъат асбоб-ускуналари, овоз ёзиш, овоз кучайтириш, бадиий ёритиш ускуналари ва мебель жиҳозлари билан таъминлаш.


август-

декабрь


20.

Маданият марказларида ахборот коммуникация технологияларини тўлиқ жорий этиш, компьютер ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


1. Компьютер жиҳозларига бўлган эҳтиёжни хатловдан ўтказиш.


2024 йил

июнь


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


2. Компьютер жиҳозларини харид қилиш.


2024-2026

йиллар

режа асосида


         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 апрелдаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йилда Сурхондарё вилоятининг

ҳар бир туман ва шаҳарларида намунали

шаклда фаолияти йўлга қўйиладиган

маданият марказлари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Туман ва шаҳар

номи

         

Маданият маркази

номи

        

Қурилиш тури

1.

Ангор тумани


7-сон маданият маркази

Янги қурилиш

2.

Бандихон тумани


9-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

3.

Бойсун тумани


11-сон маданият маркази

Реконструкция қилиш

4.

Денов тумани


17-сон маданият маркази

Янги қурилиш

5.

Жарқўрғон тумани


21-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

6.

Музработ тумани


29-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

7.

Олтинсой тумани


32-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

8.

Сариосиё тумани


42-сон маданият маркази

Реконструкция қилиш

9.

Термиз тумани


4-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

10.

Термиз шаҳри


2-сон маданият маркази

Реконструкция қилиш

11.

Узун тумани


49-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

12.

Шеробод тумани


52-сон маданият маркази

Мукаммал таъмирлаш

13.

Шўрчи тумани


58-сон Маданият маркази

Янги қурилиш

14.

Қизириқ тумани


65-сон маданият маркази

Янги қурилиш

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 апрелдаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятидаги маданият марказларида

ҳаваскорлик ансамбллари ҳамда ижодий жамоаларни

ташкил этишнинг 2024-2027 йилларга мўлжалланган

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

Ҳудуд номи

Оилавий

ансамбль

      

Хор ва вокал

ансамбль

    

Миллий

чолғулар

ансамбли

      

Дуторчилар

ансамбли

     

Мақом ва бахши

жамоалари

      

Карнай-

сурнайчилар

гуруҳи

      

Йиллар кесимида

        

2024

2025

2026

2027

2024

2025

2026

2027

2024

2025

2026

2027

2024

2025

2026

2027

2024

2025

2026

2027

2024

2025

2026

2027

1.

Термиз шаҳри


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2.

Ангор тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

3.

Бойсун тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

4.

Денов тумани


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

5.

Жарқўрғон тумани


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

6.

Қизириқ тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

7.

Қумқўрғон тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

8.

Музрабод тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

9.

Олтинсой тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

10.

Сариосиё тумани


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

11.

Термиз тумани


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

12.

Узун тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

13.

Шеробод тумани


2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

2

3

4

5

14.

Шўрчи тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

15.

Бандихон тумани


1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

1

2

3

4

        

Изоҳ. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги маданият марказларида ҳаваскорлик ансамблларини ҳамда ижодий жамоаларни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади.

        

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 апрелдаги

240-сон қарорига

4-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятидаги фольклор-этнографик,

ашула ва рақс ансамблларининг 2024-2027 йилларга

мўлжалланган хорижий гастроль сафарлари

РЕЖАСИ

       

Т/р

Ҳудуд номи

Ижодий жамоанинг

номи

      

Хорижий давлат

номи

     

Масъул ижрочилар

2024 йил

        

1.

Бойсун тумани

"Бойсун" фольклор-этнографик жамоаси, "Шалола" ашула ва рақс ансамбли


Туркия

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


2.

Шўрчи тумани

"Булбули-гўё" ва "Чанқовуз" фольклор-этнографик жамоалари


Қатар

Маданият вазирлиги

3.

Ангор тумани

"Ангор" ва "Бадаш" фольклор-этнографик жамоалари


Италия Республикаси

2025 йил

      

4.

Термиз шаҳри

"Жайхун" фольклор-этнографик жамоаси


Хитой Халқ Республикаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5.

Денов тумани

"Навниҳол" ва Муборак ашула ва рақс ансамбллари


Болгария Республикаси

6.

Жарқўрғон тумани

"Ойдиной" ва "Жарқўғон" фольклор-этнографик жамоалари


Корея Республикаси

7.

Қумқўрғон тумани

"Ўтов" ва "Боботоғ гуллари" фольклор-этнографик жамоалар


Туркия

Маданият вазирлиги

2026 йил

        

8.

Қизириқ тумани

"Қўнғирот" фольклор-этнографик жамоаси


Озарбайжон

Маданият вазирлиги

9.

Музрабод тумани

"Музработ чамани" фольклор-этнографик жамоаси


Греция

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

10.

Олтинсой тумани

қарбулоқ тонги" ва "Лола" ашула ва рақс ансамбллари


Сингапур

2027 йил

       

11.

Сариосиё тумани

"Зевари" ва "Дашнаобод" фольклор-этнографик жамоалари


Ҳиндистон

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

12.

Узун тумани

ҳу-воҳ" фольклор- этнографик жамоаси, "Райҳон" ашула ва рақс ансамбли


Германия Федератив Республикаси


13.

Шеробод тумани

"Чечалар" фольклор-этнографик жамоаси, "Чаман" ашула ва рақс ансамбли


Испания Қироллиги

Маданият вазирлиги

         

Изоҳ. Ушбу Режада кўрсатилган жамоаларни хорижий гастроль сафарларига юбориш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги томонидан қопланади.

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 апрелдаги

240-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги 923-сон қарори

билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарлари

ҳокимликларига маданият ҳамда санъат масалалари

бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар

рўйхатига киритилаётган ўзгартириш


"Сурхондарё вилояти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

      

Сурхондарё вилояти

    

107.

Термиз шаҳри

Азиза Бегматова

Ўзбекистон халқ артисти

Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси


108.

Ангор тумани

Маҳмуд Намозов

Ўзбекистон халқ артисти

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси


109.

Бойсун тумани

Лола Аҳмедова

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси


110.

Денов тумани

Мадина Тўхтаева

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси


111.

Жарқўрғон тумани

Самандар Алимов

Ўзбекистон халқ артисти

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти


112.

Қизириқ тумани

Сайёра Қозиева

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандаси


113.

Қумқўрғон тумани

Усмонқул Азимов

Ўзбекистон халқ шоири

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


114.

Музрабод тумани

Мансур Равшанов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри фахрий аъзоси


115.

Олтинсой тумани

Қаҳрамон Рашидов

"Ниҳол" мукофоти совриндори


"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси созандаси


116.

Сариосиё тумани

Нороли Алландаров

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


"Дилрабо" ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари


117.

Термиз тумани

Ситора Рияева

"Ниҳол" мукофоти совриндори


"Навбаҳор" ашула ва рақс ансамбли раққосаси


118.

Узун тумани

Муяссар Қарақулова

-

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри директори


119.

Шеробод тумани

Олмахон Бердимуродова

-

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри директори


120.

Шўрчи тумани

Шерзод Ҳурматов

-

Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси директори


".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 апрель