Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2024 й. 284-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2024 й.

N 284




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ,

ИЖОД ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

МАКТАБЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ

АУТСОРСИНГ УСУЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2021 ЙИЛ 14 АПРЕЛДАГИ 218-СОН ҚАРОРИГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАРДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Бугунги кунда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқувчиларни соғлом овқатлантириш аутсорсинг асосида самарали ташкил этиб келинмоқда.

Шу билан бирга, ўқувчиларни соғлом овқатлантириш аутсорсинг асосида ташкил этиладиган мактаблар сони ортиб бораётганлиги сабабли таомлар сифатини доимий назорат қилишда айрим қийинчиликларга олиб келмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати ва таркибининг таомномага мувофиқлигини доимий назорат қилиб бориш тизимини янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 майдаги

284-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва

ихтисослаштирилган мактабларни ривожлаитириш

агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом

овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил

этиш тўғрисида" 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номидаги, муқаддимадаги, 1-банддаги ҳамда 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин".


2. Иловада:


а) номидаги, 1-банддаги, Низомга 1-илованинг белгисидаги ва номидаги, Низомга 2-илованинг белгисидаги, Низомга 3-илованинг белгисидаги ҳамда Низомга 4-илованинг белгисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мактаб ишчи гуруҳи - мактаб директори раҳбарлигида ташкил этиладиган, директор бошчилик қиладиган, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат таркиб";


в) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия томонидан тасдиқланадиган танлов ҳужжати ва баҳолаш мезонларида танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик берилади";


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.

Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2 нафар ходимидан ташкил топади";


д) 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Комиссия" сўзи "Мактаб ишчи гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 19-банднинг олтинчи хатбошисидаги "гастроэнтеролог, аллерголог," сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 21-банднинг еттинчи хатбошисидан "ювиш воситалари, олинадиган соф фойда" сўзлари "ювиш воситалари, солиқлар, олинадиган соф фойда" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ўқув йили давомида янги синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда, аутсорсер ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин";


и) 28-банднинг биринчи хатбошисидаги "комиссия" сўзи "мактаб ишчи гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 31-банддаги "хизматининг" сўзи "қўмитасининг" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 май