Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2024 й. ПҚ-197-сон "Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2024 й.

N ПҚ-197



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СПОРТ

АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юқори малакали спорт кадрларини замон талабларидан келиб чиқиб мутлақо янги шароитларда тайёрлаш, янги авлод спортчилари ва тренерларини етиштириш орқали спортдаги ютуқларимизни янада кенгайтириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида:


1. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (кейинги ўринларда - Академия)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Амалдаги юридик шахс мақоми ҳамда молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академия ҳузурига ўтказилсин:

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.


3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш;

кадрларни тайёрлаш жараёнига хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда илмий асосланган методикаларини яратиш;

спорт соҳасида комплекс илмий тадқиқотлар, экспериментлар ҳамда лаборатор синовлар ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий ўқитиш механизмларини жорий этиш;

республикада спорт соҳасида замонавий назария ва амалиёт тизимини жорий қилиш усуллари ҳамда хусусиятларини ўрганиш орқали юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаб бориш;

мусобақалар натижаларини чуқур илмий ёндашув асосида таҳлил қилиб бориш, улар натижасида спортдаги ютуқларни янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади;

Академия Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади;

Академия давлат олий таълим муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Спорт вазирлигига ҳисобдордир;

Академияга талабаларни қабул қилиш параметрлари Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида белгиланади;

Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади.

Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади;

Академия битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади;

Академия талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади;

Академияда спорт турлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни яшаш учун зарурий жиҳозлар ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаси билан таъминлашда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари нормативлари татбиқ этилади;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Академия ректорининг тавсиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда, Академия ректори Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


6. Академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Академиянинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талабларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида спорт таълими жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишларини белгилаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уларнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

Спорт вазирлиги билан биргаликда Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан хорижий мутахассисларни, шу жумладан, маҳаллий юқори малакали профессор-ўқитувчиларни, терма жамоа тренерларини жалб қилиш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда белгилаш;

чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун миллий валютада бориш-келиш авиачипталарини (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда кўпи билан икки марта) харид қилиш ва меҳмонхонада яшаш харажатларини тўлаш;

спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимлар, шартномалар тузиш;


7. Белгилансинки:

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгашига, зарур ҳолларда, Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;

Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади;

Академияни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, уч йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин - мутахассислиги бўйича раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.


8. Спорт вазирлиги (А.Икрамов) 2025/2026 ўқув йилига қадар:

Академиянинг уставини ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Академиянинг факультетлари ва кафедралари шакллантирилишини, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;

олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Академия тузилмаси тасдиқланишини таъминласин.


9. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йилдан бошлаб Академия фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


10. Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Спорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилига қадар Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.


12. Инновацион ривожланиш агентлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб йўналишларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари учун белгиланган тартибда давлат буюртмасини шакллантирсин ва ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиб борсин.


13. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-269-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 майдаги

ПҚ-197-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

          









Ўзбекистон давлат спорт академияси



































































































Жисмоний тарбия ва спорт

илмий-тадқиқотлар институти





Давлат спорт тиббиёти илмий амалий маркази





















































         

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

       





Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни

ўқитиш маркази









































        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 майдаги

ПҚ-197-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил

этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари

ва магистратура мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

           

Т/р

   

Йўналиш ва мутахассисликлар

      

Бериладиган малака

    

Таълим муддати

     

     

I. БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ

      

1.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)


Тренер

4 йил

2.

Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт)


3.

Спорт менежменти


Спорт менежери, спорт таҳлилчиси

4 йил

     

II. МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ

       

1.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)


Тренер, спорт соҳасида ташкилий бошқарув мутахассиси


2 йил

2.

Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт)


3.

Спорт ҳуқуқи


Спорт ҳуқуқшуноси

2 йил

4.

Спорт менежменти


Спорт менежери

2 йил

5.

Спорт маркетинги


Спорт маркетологи

2 йил

6

Спорт психологияси


Спорт психологи

2 йил

          

Изоҳ. Мазкур рўйхатдаги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Ўзбекистон давлат спорт академиясида мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб ташкил этилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 майдаги

ПҚ-197-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат спорт академияси

фаолиятини ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

    

        

Т/р


Чора-тадбирлар

    

Амалга ошириш механизмлари

     

Молиялаштириш

манбалари

    

Амалга ошириш

муддатлари

     

Масъул ижрочилар

      

    

I. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ҲАМДА МАЪМУРИЙ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

1.

Спорт академиясининг уставини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


1. Ривожланган давлатларнинг спорт академиялари фаолиятини ўрганиш.


2. Спорт академиясининг уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


-

2025/2026 ўқув

йилига қадар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

2.

Спорт академиясининг бўлимлари, факультетлари, кафедраларини шакллантириш, унга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимлар ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.


1. Спорт академиясининг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантириш.


2. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан тўлдириш.


3. Мутахассисларнинг профессионал кўникмалари ва билим даражаларини узлуксиз ошириш учун шарт-шароитлар яратиш.


4. Сифатли таълим беришда юқори малакага, тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.


-

2025/2026 ўқув

йилига қадар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

3.

Спорт академиясида талабалар учун спорт клубини ташкил қилиш.


Спорт клубининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2026/2027 ўқув

йилига қадар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

4.

Спорт академиясининг веб-сайтини яратиш.


Спорт академияси веб-сайтини яратиш.


Ижрочилар

маблағлари


2025/2026 ўқув

йилига қадар


Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


5.

Спорт академиясининг хусусиятидан келиб чиқиб, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш.


Спорт академиясининг бошқарув, педагог, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари ҳамда тренерлар таркибининг штат жадвалини ишлаб чиқиш.


-

2025/2026 ўқув

йилига қадар


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


      

II. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ЖАРАЁННИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ҲАМДА ЯНГИ ЎҚИТИШ УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

         

6.

Спорт академиясидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини белгиланган талаблар бўйича ишлаб чиқиш.


1. Ўқув-меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.


-

2025 йил

май

Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


7.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.


Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали янги дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.


Давлат бюджети

маблағлари


2024/2025 ўқув

йили давомида


Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

8.

Ахборот-кутубхона марказини маҳаллий ҳамда хорижий ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари билан тўлдириш.


1. Ахборот-кутубхона марказини ташкил қилиш.


2. Ахборот-кутубхона марказини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон шакллари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.


3. Ахборот-кутубхона маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш (мебель, зарур инвентарь, ахборот-коммуникация воситалари).


Давлат бюджети

маблағлари


2026 йил

декабрь

Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


9.

Спорт академиясига хорижий талабаларни жалб этиш чораларини кўриш.


1. Хорижий мамлакатлар меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва халқаро таълим кўргазмаларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш.


2. Хорижий талабаларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан алоқаларни ўрнатиш.


3. Хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида, шу жумладан, масофавий таълим шаклида ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш.


Спорт

академиясининг

бюджетдан ташқари

маблағлари


2026/2027 ўқув

йили давомида

Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


10.

Спорт академияси талабалари учун махсус стипендия жорий қилиш.


1. Спорт академияда таҳсил олаётган талабаларга йилда бир маротаба бериладиган "Йил спортчиси" стипендиясини таъсис этиш.


2. "Йил спортчиси" стипендияси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Спорт

академиясининг

бюджетдан ташқари

маблағлари


2026/2027 ўқув

йили давомида

Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

11.

Олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йили камида 5 та мақсадли грант лойиҳасини ажратиш.


1. Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлашга йўналтирилган мақсадли грант лойиҳаларини шакллантириш.


2. Ҳар йили эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга Инновацион ривожланиш агентлигига олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича камида 5 та мақсадли грант лойиҳасини киритиш.


Илм-фанни

молиялаштириш ва

инновацияларни

қўллаб-қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


2026 йил

январь ва ҳар

йили режа

асосида


Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббаев), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


12.

Академия учун 3 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан, 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш.


Енгил автомобиль ва микроавтобусни белгиланган тартибда харид қилиш.


Давлат бюджети

маблағлари


2025/2026 ўқув

йилига қадар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


         

III. ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ, ТАЛАБА-ЁШЛАРНИ

ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ВА УЛАР

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

          

13.

Спорт академиясини спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус илмий лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш.


1. Спорт академиясида ташкил этиладиган лабораториялар ҳамда улар учун зарур бўлган жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.


2. Спорт академияси лабораторияларини замонавий техник ускуналар билан жиҳозлаш.


Илм-фанни

молиялаштириш ва

инновацияларни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


2025/2026 ўқув

йилига қадар


Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббаев), Спорт вазирлиги (А. Икрамов)


14.

Спорт академиясининг талабаларидан волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш.


Волонтёрлик гуруҳларига таълим йўналишлари бўйича иқтидорли талабалар орасидан етакчиларни саралаб олиш.


-

2026/2027 ўқув

йилига қадар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


15.

Спорт академияси талабаларини талабалар турар жойи билан таъминлаш.


Талабалар яшашлари учун 400 ўринли талабалар турар жойини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


Давлат бюджети

маблағлари


2025/2026 ўқув

йилига қадар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 май