Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2024 й. ПҚ-199-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2024 й.

N ПҚ-199



БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲЛАРИДА ДАМ ОЛАДИГАН БОЛАЛАР

ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва тиклаш, мактаб таътиллари даврида уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йилнинг ёз мавсумида жами 196 та стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилиб, 158 минг нафар болалар соғломлаштирилди.

Шу билан бирга, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари сони аҳолининг ўсиш даражасига мутаносиб тарзда ошиб бориши таъминланмаган. Жумладан, мамлакатимизда болалар сони 1991 йилга нисбатан 71 фоизга ошган бўлса-да, уларни соғломлаштириш оромгоҳлари сони икки бараварга қисқарган.

Ўтган 3 йил мобайнида фаолият юритмаётган ёки самарасиз ишлаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини тўғри ва самарали йўлга қўйиш учун 80 та стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфига ўтказилди.

Болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари билан қамраб олиш даражасини ошириш, мактаб таътиллари даврида бўш пайтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва соғломлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг (кейинги ўринларда - Федерация) қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни (кейинги ўринларда - ҳамкорлар) жалб этган ҳолда 1-иловага мувофиқ стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда - оромгоҳлар) негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш:

оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва (ёки) ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва (ёки) ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш. Бунда Федерация оромгоҳ бинолари ва ер участкасидан ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш учун фойдаланади;

оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва (ёки) ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

б) 2-иловага мувофиқ оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва (ёки) ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.


2. Қуйидагилар:

Федерация томонидан 3-иловада кўрсатилган оромгоҳлар Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилаётганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Нукус шаҳрида жойлашган "Турон" оромгоҳини реконструкция қилиш ташаббусини билдирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Федерация томонидан 3-иловада кўрсатилган объектларни қуриш уларни лойиҳалаштириш билан бир пайтда амалга оширилаётган бўлса, қурилиш ишлари тўхтатилади, лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ шакллантирилиб, ўрнатилган тартибда экспертиза хулосаси олинади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 3-иловада назарда тутилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ташкил этсин.


4. Белгилансинки:

а) оромгоҳларда бино-иншоотларни қуриш бўйича лойиҳалар Федерация томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида тайёрланади ҳамда мазкур лойиҳалар Федерация билан келишилади;

б) мазкур қарорнинг 1-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Федерация томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.

Бунда ижара шартномаси бўйича энг юқори нарх таклиф этган ҳамкор билан ижара шартномаси тузилади ҳамда қуриладиган барча бино-иншоотлар Федерация мулки сифатида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ҳамкор томонидан фойдаланилади.

Ҳамкорлар ижарага олинган оромгоҳнинг бино-иншоотлари, мол-мулки ва ер участкасига ўзгартириш киритмаган ва зарар етказмаган тарзда қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин;

в) ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун "E-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштирилган оромгоҳлар бўйича 3 ой муддатда ҳамкорлар аниқланмаган тақдирда, ижара шартлари қайта кўриб чиқилиб, оромгоҳлар қайта савдога чиқарилади ҳамда яна 3 ой муддатдан сўнг тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдирилмаган оромгоҳлар Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ёки бошқа манбалар ҳисобидан босқичма-босқич қурилади ва таъмирланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Федерация тизимидаги тегишли оромгоҳларни "E-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштириш ва ҳамкорларни аниқлаш бўйича Федерацияга кўмаклашиб борсин.


5. Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига:

а) 2024-2025 йилларда республика бюджетидан жами 425 миллиард сўм йўналтирилсин. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда 4-иловага мувофиқ бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига 175 миллиард сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун харажатлар ҳисобидан 50 миллиард сўм, шунингдек республика бюджетидан 2025 йилда 200 миллиард сўм ажратсин;

б) 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари жами 210 миллиард сўм, жумладан, 2024 йил 1 ноябрга қадар 105 миллиард сўм ҳамда 2025 йил 1 сентябрга қадар 105 миллиард сўм маблағлар 5-иловага мувофиқ маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


6. Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган тартибда ажратилган маблағлар қуйидагилар учун йўналтирилиши белгилаб қўйилсин:

мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган оромгоҳларни қуриш;

Федерация тизимидаги оромгоҳларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўлаш;

Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ва Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини шакллантириш, биноларни сақлаш, ходимларига ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш.


7. Солиқ қўмитаси Федерация билан биргаликда бир ой муддатда 2027 йил 1 январга қадар Федерация тизимидаги оромгоҳларнинг:

бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари фойда солиғидан;

ижарага берилган объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилишини назарда тутувчи Солиқ кодексига қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Федерация:

икки ҳафта муддатда оромгоҳларнинг қурилиш қийматини пасайтириш ва келгусида улардан фойдаланишда харажатларни камайтиришни таъминловчи идоравий қурилиш нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилишини таъминласин;

бир ой муддатда оромгоҳларни қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этсин.

Бунда намунавий лойиҳалар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда янгича ёндашувлар асосида энергия тежамкорликни таъминлашга, замонавий дизайн, иситиш тизими мавжуд бўлиши ҳамда бинолар иссиқлигини бир хилда ушлашга, шу жумладан дераза ва ромлар, пол қопламаси иссиқликни чиқариб юбормаслиги ва бошқа замонавий талабларга алоҳида эътибор қаратилсин.

Шунингдек, қурилиш материаллари ҳамда бошқа жиҳоз ва анжомларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари мавжуд бўлган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг хорижда ишлаб чиқарилганларини сотиб олишга йўл қўйилмаслиги белгилансин.


9. Федерация, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ тугатиш комиссияси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар маҳалласида жойлашган "Кимёгар" оромгоҳини баҳоланган қийматда "Қашқадарё агрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликларини камайтириш ҳисобига Федерацияга мулк ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


10. "Сижжак" дам олиш оромгоҳи Федерацияга мулк ҳуқуқи асосида берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Сижжак" дам олиш оромгоҳининг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган барча мол-мулклари Федерацияга мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб берилсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Андижон ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги икки ой муддатда 6-иловадаги оромгоҳларнинг фаолияти учун зарур бўлган ер участкаларини табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига ўрнатилган тартибда киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-427-сон қарори 1-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги оромгоҳларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга компенсация тўлаш".


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш

учун "E-auksion" электрон савдо платформаси

орқали ҳамкорларга таклиф этиладиган

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Т/р

Оромгоҳ номи

        

Оромгоҳ манзили

      

Қурилиш тури

        

    

Қорақалпоғистон Республикаси

        

1

1

"Айдын жол" болалар оромгоҳи


Тахиатош тумани, "Айдын жол" МФЙ


Капитал таъмирлаш


    

Андижон вилояти

       

2

1

"Қуёшча" болалар оромгоҳи


Бўстон тумани, "Мустақилликнинг 15 йиллиги" МФЙ


Реконструкция қилиш


3

2

қбулоқ" болалар оромгоҳи


Жалақудуқ тумани, "Охунбобоев" МФЙ


Реконструкция қилиш


4

3

"Улуғнор" болалар оромгоҳи


Улуғнор тумани, "Ўзбекистон" МФЙ


Реконструкция қилиш


5

4

"Олтинкўл" болалар оромгоҳи


Олтинкўл тумани, "Хондибоғи" МФЙ


Реконструкция қилиш


6

5

"Асака" болалар оромгоҳи


Асака тумани, "Ниёзботир" МФЙ


Реконструкция қилиш


7

6

"Бургут" болалар оромгоҳи


Избоскан тумани, "Элотон" МФЙ


Реконструкция қилиш


    

Бухоро вилояти

         

8

1

"Пешку" болалар оромгоҳи


Пешку тумани, "Малишояк" МФЙ


Капитал таъмирлаш


9

2

"Қуёш нури" болалар оромгоҳи


Вобкент тумани, "Розмоз" МФЙ


Реконструкция қилиш


10

3

"Болалар сайёраси" болалар оромгоҳи


Ғиждувон тумани, "Тодон" МФЙ


Реконструкция қилиш


11

4

"Гулхан" болалар оромгоҳи


Когон тумани, "Хўжа Якшаба" МФЙ


Реконструкция қилиш


12

5

"Чарос" болалар оромгоҳи


Жондор тумани, "Пўлоти" МФЙ


Реконструкция қилиш


13

6

"Бунёдкор" болалар оромгоҳи


Бухоро тумани, "Кўчкўмар" МФЙ


Реконструкция қилиш


        

Жиззах вилояти

         

14

1

"Ш.Рашидов" болалар оромгоҳи


Ш.Рашидов тумани, "Тинчлик" МФЙ


Жорий таъмирлаш ва қўшимча объектлар қуриш


15

2

"Янгиобод" болалар оромгоҳи


Янги обод туман, "Хўжамушкент" МФЙ


Реконструкция


       

Қашқадарё вилояти

        

16

1

"Чавандоз" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани, "Ўрта" МФЙ


Реконструкция қилиш


17

2

"Зебинисо" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани, "Улоч" МФЙ


Реконструкция қилиш


     

Самарқанд вилояти

         

18

1

"Алпомиш" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани, "Оҳалик" МФЙ


Реконструкция қилиш


19

2

"Қувноқ" болалар оромгоҳи


Иштихон тумани, "Боғбон" МФЙ


Реконструкция қилиш


20

3

"Шабнам" болалар оромгоҳи


Иштихон тумани, "Дамариқ" МФЙ


Реконструкция қилиш


21

4

"Қўшчинор" болалар оромгоҳи


Нуробод тумани, "Сазоғон" МФЙ


Реконструкция қилиш


22

5

"Камалак жилоси" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани, "Ўрта Оҳалик" МФЙ


Реконструкция қилиш


23

6

"Ёш астроном" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани, "Миронқул" МФЙ


Реконструкция қилиш


24

7

"Самарқанд" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани, "Миронқул" МФЙ


Реконструкция қилиш


25

8

"Адас" болалар оромгоҳи


Тайлоқ тумани, "Адас" МФЙ


Реконструкция қилиш


26

9

"Узунсой" болалар оромгоҳи


Ургут тумани, "Узунсой" МФЙ


Реконструкция қилиш


27

10

"Баҳора" болалар оромгоҳи


Ургут тумани, "Қоратепа" МФЙ


Реконструкция қилиш


       

Сурхондарё вилояти

       

28

1

"Жануб гавҳари" болалар оромгоҳи


Узун тумани, "Маландиён" МФЙ


Реконструкция қилиш


29

2

"Сурхон тонги" болалар оромгоҳи


Сариосиё тумани, "Нилу" МФЙ


Реконструкция қилиш


30

3

"Шеробод" болалар оромгоҳи


Шеробод тумани, "Ғўнжак-2" МФЙ


Реконструкция қилиш


      

Тошкент вилояти

        

31

1

"Орзу" болалар оромгоҳи


Оҳангарон тумани, "Санам" МФЙ


Реконструкция қилиш


       

Фарғона вилояти

        

32

1

"Қувасой" болалар оромгоҳи


Қувасой тумани, "Лашкар" МФЙ


Капитал таъмирлаш


33

2

"Олтиариқ" болалар оромгоҳи


Олтиариқ тумани, "Қапчиғай" МФЙ


Реконструкция қилиш


34

3

"Шўхай" болалар оромгоҳи


Фурқат тумани, "Ғунча" МФЙ


Реконструкция қилиш


35

4

"Ал-Фарғоний" болалар оромгоҳи


Фарғона тумани, "Навкент" МФЙ


Реконструкция қилиш


36

5

"Товул" болалар оромгоҳи


Бешариқ тумани, "Юқори Товул" МФЙ


Реконструкция қилиш


   

Хоразм вилояти

         

37

1

"Ал-Хоразмий" болалар оромгоҳи


Янгибозор тумани, "Ҳайват" МФЙ


Реконструкция қилиш


38

2

"Урганч" болалар оромгоҳи


Урганч тумани, "К. Отаниёзов" МФЙ


Жорий таъмирлаш ва қўшимча объект қуриш


       

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бино-иншоотлари ва (ёки) ер участкалари ёзги

мавсумдан  ташқари  пайтда  ҳамкорларга  ижарага

бериладиган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Оромгоҳ номи

       

Оромгоҳ манзили

        

        

Қорақалпоғистон Республикаси

       

1

қ кема" болалар оромгоҳи


Мўйноқ тумани, "Бўзатов" МФЙ


      

Жиззах вилояти

    

2

"Зомин" болалар оромгоҳи


Зомин тумани, "Қайирма" МФЙ


       

Қашқадарё вилояти

      

3

"Лочин" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани, "Мираки" МФЙ


4

"Зиё чашмалари" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани, "Лолистон" МФЙ


    

Наманган вилояти

      

5

"Меҳржон" болалар оромгоҳи


Чуст тумани, "Юқори" МФЙ


     

Самарқанд вилояти

    

6

"Чорчинор" болалар оромгоҳи


Ургут тумани, "Чорчинор" МФЙ


    

Сурхондарё вилояти

    

7

"Хонжиза" болалар оромгоҳи


Сариосиё тумани, "Хонжиза" МФЙ


8

"Бешбулоқ" болалар оромгоҳи


Шеробод тумани, "Қизилолма" МФЙ


9

"Амударё" болалар оромгоҳи


Термиз шаҳри, Фидокор кўчаси


    

Тошкент вилояти

      

10

"Анор" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, "Думалоқ" МФЙ


11

"Угам" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, "Хумсон" МФЙ


     

Фарғона вилояти

    

12

"Сўх" болалар оромгоҳи


Сўх тумани, "Истиқлол" МФЙ


        

Хоразм вилояти

     

13

"Жайҳун қуёши" болалар оромгоҳи


Хонқа тумани, "Наврўз" МФЙ


         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли

саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан қурилаётган болалар

соғломлаштириш оромгоҳлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Оромгоҳ номи

        

Оромгоҳ манзили

     

Қурилиш тури

      

      

Қорақалпоғистон Республикаси

       

1

"Жеткиншек" болалар оромгоҳи


Нукус шаҳри, "Чимбай" МФЙ


Реконструкция қилиш


        

Андижон вилояти

    

2

қ тулпор" болалар оромгоҳи


Асака тумани, "Янгиобод" МФЙ


Реконструкция қилиш


        

Бухоро вилояти

     

3

"Бухоро" болалар оромгоҳи


Бухоро шаҳри, "Гулчорбоғ" МФЙ


Янгидан қуриш


       

Жиззах вилояти

       

4

"Камалак" болалар оромгоҳи


Янгиобод тумани, "Баландчақир" МФЙ


Реконструкция қилиш


       

Қашқадарё вилояти

        

5

"Гулнора" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани, "Улоч" МФЙ


Реконструкция қилиш


        

Навоий вилояти

      

6

"Лангар" болалар оромгоҳи


Нурота тумани, "Чуя" МФЙ


Янгидан қуриш


       

Наманган вилояти

       

7

"Умид ниҳоллари" болалар оромгоҳи


Уйчи тумани, "Гулбоғ" МФЙ


Реконструкция қилиш


8

"Офтобча" болалар оромгоҳи


Поп тумани, "Боён" МФЙ

Реконструкция қилиш


         

Самарқанд вилояти

      

9

"Ибн Сино" болалар оромгоҳи


Каттақўрғон тумани, "Зарқўрғон" МФЙ


Реконструкция қилиш


        

Сурхондарё вилояти

      

10

"Чашма" болалар оромгоҳи


Денов тумани, "Кўкабулоқ" МФЙ


Реконструкция қилиш


     

Сирдарё вилояти

       

11

"Сирдарё" болалар оромгоҳи


Сирдарё тумани, "Шоликор" МФЙ


Реконструкция қилиш


       

Тошкент вилояти

      

12

"Белдерсой" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, "Намуна" МФЙ


Реконструкция қилиш


      

Тошкент шаҳри

      

13

"Янги Ўзбекистон" болалар оромгоҳи


Учтепа тумани, "Ўрикзор" МФЙ


Реконструкция қилиш


      

Фарғона вилояти

      

14

"Билимдон" болалар оромгоҳи


Фарғона тумани, "Лоғон" МФЙ


Реконструкция қилиш


      

Хоразм вилояти

      

15

"Ҳумо" болалар оромгоҳи


Қўшкўпир тумани, "Амирқум" МФЙ


Реконструкция қилиш


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

4-ИЛОВА



Касаба уюшмалари тизимидаги болалар

соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш, таъмирлаш

ва сақлаш харажатларига қайта йўналтириш учун

мақбуллаштирилаётган маблағлар

          

Т/р

Кўрсаткичлар

Мақбуллаштириладиган маблағлар

(млн сўм)

         

ЖАМИ:


175 000,0

1

Жамоат ишлари жамғармасига трансфертлар


60 000,0

2

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига трансфертлар


50 000,0

3

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасига трансфертлар


35 000,0

4

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига трансфертлар


30 000,0

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

ҳисобидан болаларнинг дам олишларини тизимли

ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада

такомиллаштириш мақсадида 2024-2025 йиллар

давомида ҳар йили ажратиладиган маблағлар

         

Т/р

Ҳудудлар номи

Маҳаллий бюджетлардан

ажратиладиган маблағлар

(млн сўм)

           

Жами:


105 000

1

Қорақалпоғистон Республикаси


4 030

2

Андижон вилояти


5 800

3

Бухоро вилояти


4 445

4

Жиззах вилояти


3 610

5

Қашқадарё вилояти


13 010

6

Навоий вилояти


8 390

7

Наманган вилояти


4 710

8

Самарқанд вилояти


5 390

9

Сурхондарё вилояти


5 175

10

Сирдарё вилояти


1 325

11

Тошкент вилояти


12 400

12

Фарғона вилояти


7 450

13

Хоразм вилояти


5 085

14

Тошкент шаҳри


24 180

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 29 майдаги

ПҚ-199-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ер майдони ўрмон хўжаликлари фондлари балансида

бўлган ва тоифаси ўзгартириладиган

ЕР УЧАСТКАЛАРИ

             

Т/р

Т/р

Оромгоҳ номи

Манзили

Оромгоҳнинг жами

ер майдони (гектар)

       

     

Андижон вилояти

        

1

1

"Қуёшча" болалар оромгоҳи


Бўз тумани, "Мустақилликнинг 15 йиллиги" МФЙ


3,0

2

2

қ тулпор" болалар оромгоҳи


Асака тумани, "Янгиобод" МФЙ


5,8

3

3

"Асака" болалар оромгоҳи


Асака тумани, "Ниёзботир" МФЙ


6,25

4

4

"Бургут" болалар оромгоҳи


Избоскан тумани, "Элатан" МФЙ


6,0

5

5

"Олтинкўл" болалар оромгоҳи


Олтинкўл тумани, "Хондибоғи" МФЙ


2,7

    

Самарқанд вилояти

       

6

1

"Ибн Сино" болалар оромгоҳи


Каттақўрғон тумани, "Зарқўрғон" МФЙ


5,0

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 май