Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 17.05.2024 й. 13-сон "Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.05.2024 й. 3440-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2024 й.

N 3440-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

17.05.2024 й.

N 13


БУЙРУҒИ



Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий

сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида

қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган,

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан

ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори

воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 июндаги 14-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3440, 2023 йил 5 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3440/0332-сон) Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           А.А. Худаяров






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий

сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида

қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган,

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан

ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори

воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида


1-бобда (Дори воситалари рўйхати):


йигирма тўртинчи позиция чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўттизинчи - ўттиз иккинчи позициялар билан тўлдирилсин:

"



30.

Амилнитрит (Amylnitrite)


Ингаляция учун суюқлик 0,5 мл

31.

Клоназепам (Clonazepam)


Таблетка

32.

Клобазам (Clobazam)


Таблетка



".

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 30 май