Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 20.05.2024 й. 5-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 06.05.2024 й. 119-сон "Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2024 й. 1989-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2024 й.

N 1989-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2024 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2024 й.

N 119


ҚАРОРИ



"Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари

ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сон "Географик обектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125 ва 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Б.И. Закиров

Вазир

Д.А. Кучкаров

        





Қарорга

ИЛОВА



"Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари

ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома ободонлаштириш соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сарфланадиган вақт меъёрлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб юритилади) ходимларининг меъёрланган сонини белгилайди.".


2. 3-банддаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-иловадаги "шаҳар типидаги посёлкада" деган сўзлар "шаҳарчада" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 июнь