Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 05.06.2024 й. ЎРҚ-930-сон "Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.03.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.05.2024 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.06.2024 й.

N ЎРҚ-930



ИЖРОЧИЛАР, ФОНОГРАММА ТАЙЁРЛОВЧИЛАР

ВА ЭШИТТИРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО

КОНВЕНЦИЯГА (РИМ, 1961 ЙИЛ 26 ОКТЯБРЬ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 26 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган



Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) қуйидаги қўшимча шартлар инобатга олинган ҳолда қўшилинсин:


1) Халқаро конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у фақат эшиттириш ташкилотининг бош қароргоҳи бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган ва узатиш айни ўша Аҳдлашувчи давлатдаги узатгич ёрдамида амалга оширилган тақдирда, эфирга узатиш муҳофазасини таъминлайди";


2) Халқаро конвенциянинг 16-моддаси 1-банди а) (iii) кичик банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у тайёрловчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлмаган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 июнь


"Халқ сўзи", 2024 йил 6 июнь