Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.06.2024 й. ПҚ-233-сон "Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2024 й.

N ПҚ-233



ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА НИСБАТАН БАРҚАРОР

АГРОЭКОТИЗИМНИ   ЯРАТИШ   ҲАМДА   ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАВФЛАРГА

МОСЛАШУВЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Минтақада ўртача ҳаво ҳарорати ҳар йили кўтарилаётганлиги оқибатида сув танқислиги, шўрланиш ва тупроқ деградациясининг олдини олиш, қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ҳамда унинг иқлимга бўлган салбий таъсирини юмшатиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) қишлоқ хўжалиги соҳасини иқлим ўзгаришига мослаштириш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тадбирлари учун:

БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги амалиётларини кенгайтириш ва аграр соҳанинг унга бўлган таъсирини юмшатиш" дастури доирасида 200 миллион АҚШ доллари миқдорида;

Европа Иттифоқининг 27 миллион евро, Глобал экологик жамғармасининг 10 миллион АҚШ доллари миқдорида;

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг "Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликка қаратилган ривожланиш" лойиҳасининг 12 миллион евро миқдорида;

Глобал экологик жамғарма ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳалар учун 25 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари жалб қилиш бўйича битимлар имзоланганлиги ва мазкур грант маблағларининг йўналтирилиши;

б) дарахтзорлардан иборат ландшафтларни тиклаш ва бошқаришга Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси доирасида 116,5 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз маблағларини жалб қилиш бўйича битим имзоланганлиги ва йўналтирилиши;

в) 2024 йил учун Давлат бюджети параметрларида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги харажатлар учун 100 миллиард сўм ҳамда ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш учун 40 миллиард сўм маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш (қайта тиклаш), янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул этиб белгилансин.


2. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда - Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилансин:

иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш;

иқлим ўзгаришлари шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро грант лойиҳалари доирасидаги тадбирларни амалга ошириш;

иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

яйловлардан самарали фойдаланишни ҳамда уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш.


4. Миллий дастур ижросини мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштирувчиларни фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи (жумладан, ҳароратнинг аномал ўзгариши, сел оқимлари ва тошқинлари, дўл ёғиши ва қурғоқчилик) ҳамда чигиртка ва бошқа зараркунандалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш;

халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

деҳқон, фермер ва агрокластерлар ходимларининг экологик маданиятини ошириш, аграр соҳани иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича билим даражаси ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш;

қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш учун илмий-оммабоп, таҳлилий материаллар тайёрлаш, соҳадаги тадқиқотлар натижаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар орасида кенг оммалаштириш чораларини кўриш.


5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этиш доирасида:

чўл, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этсин;

дала четлари, яйловлар ва очиқ ер майдонларини маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплашнинг фойдали томонлари тўғрисида ташаббускорларга кўргазмали семинарлар ташкил қилсин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

а) Европа Иттифоқининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳудудларида барқарор турмуш тарзи ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантиришда бюджет кўмаги" дастури доирасида жалб қилинадиган 6 миллион евро грант маблағларини қуйидагиларга йўналтириш чораларини кўрсин:

республиканинг турли иқлим шароитларига эга ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнида замонавий инновацион технология ва амалиётлар жорий этилишини рағбатлантиришга;

қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ва хатарларни бартараф этишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштиришга;

Миллий дастур доирасида таълим ва агромаслаҳат тадбирларини молиялаштиришга, жумладан, лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этган ва юқори натижага эришган хорижий мутахассислар, консультант ва маҳаллий экспертларни рағбатлантиришга;

қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмлари самарадорлиги ва натижадорлигини бенефициарлар кесимида мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;

б) Глобал экологик жамғармадан жалб этиладиган 10 миллион АҚШ доллари қуйидагиларни ўз ичига олувчи грант лойиҳаларини самарали амалга оширишга:

иқлим ўзгаришига мослашиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, тупроқ ва яйлов ерлари деградациясининг олдини олиш, халқаро тажрибалар асосида ерга минимал ишлов бериш (min-tillage), шунингдек, ерни ағдармасдан экиш (no-tillage) усулларидан фойдаланган ҳолда экин парваришини йўлга қўйиш ҳамда янги ресурс тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун - 4 миллион АҚШ доллари;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш, томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида мақбул қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит амалиётидан фойдаланишни рағбатлантириш, агробиохилмахилликни муҳофаза қилиш, экотизимларни тиклаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш тадбирлари учун - 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилишини таъминласин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил якунига қадар Яшил иқлим жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш ва тасдиқлаш глобал тизими доирасида миллий платформани жорий қилсин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан иссиқхона газлари савдосини тартибга солиш бўйича ушбу йўналишда лойиҳаларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш тизими ҳамда иссиқхона газлари савдоси бўйича халқаро лойиҳаларни амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги соҳасида иссиқхона газларини қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлаш, мувофиқлаштириш, шунингдек, уларни амалга оширишдан олдинги босқичда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига иссиқхона газлари савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартибига мувофиқ равишда киритилишини таъминласин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

иқлим ўзгаришига мослашиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, тупроқ ва яйлов ерлари деградациясининг олдини олиш, очиқ яйловлар, дала четлари, бўш турган очиқ ер майдонлари (очиқ ўрмон ерлари)да дарахтлар, кўп йиллик буталар экиш бўйича жойларда семинар-тренинглар ўтказилишини таъминласин;

"Ҳар бир фуқаро учун - бир дарахт" тамойили асосида кўрик-танлов ташкил этиб, уни республикада оммалаштириш чораларини кўрсин.


10. Сув хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда суғориш сувидан узоқ бўлган очиқ яйловлар ва ноқулай ландшафт шароитига эга бўлган майдонларда тик қудуқлар ташкил қилишни ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида кўргазмали тренинглар ташкил этсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига боғлиқ хавфларга мослашувчанликни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб тасдиқласин.

Бунда 2024 йилдан бошлаб глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бардошли янги нав ва дурагайларни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашнинг ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, тупроқ шўрланишини камайтириш юзасидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий лойиҳалар танловини доимий равишда эълон қилиб борсин.


12. Ҳисоб палатаси мазкур қарор билан жалб этилиши кўзда тутилган маблағларни вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли ва тўғри ишлатилиши ва белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини назоратга олсин.


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шу жумладан қишлоқ хўжалигида экинларга етказиладиган зарарлар, иқлим ўзгариши, сув танқислиги, чўлланишнинг ортиб бориши, сел келиши, экологик муҳитга етказиладиган бошқа салбий таъсирлар илмий-таҳлилий асосда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 июндаги

ПҚ-233-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига

мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий

таъсирларини юмшатиш бўйича

МИЛЛИЙ ДАСТУР

     

       

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Маблағ

ажратадиган

халқаро молия ташкилоти

        

Ижро

муддати

      

Хорижий

элчилар ва

ваколатхонадан

бириктирилган

масъуллар

      

Олий таълим

ёки илмий

муассасалардан

бириктирилган

масъуллар

   

Масъул

ижрочилар

     

       

I. ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ҲУДУДЛАРДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАРНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

       

1.

БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси билан биргаликда республика қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш ҳамда иқлимга мослашиш бўйича платформани ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

1. Минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ер, сув, яйлов, ўрмон ресурсларини интеграциялашган ҳолда иқлимга мослашишга қаратилган кичик грант таклифларини ишлаб чиқиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Ш.Акрамов)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Республика қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш платформасининг концепцияси ва структурасини ишлаб чиқиш (Monitoring, reporting, verification-MRV).


2024 йил

декабрь


3. Иқлим ўзгаришига оид тадбирлар, ташаббускорлар, лойиҳалар ҳамда бевосита ва билвосита 50 минг нафар иштирокчини платформага қамраб олиш имкониятини яратиш.


2025 йил

май


4. Платформадан фермерлар, агрокластерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар эркин фойдаланишлари учун шароит яратиш.


2025 йил

июнь


2.

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида "Икарда" ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан биргаликда Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгариши оқибатларига мослаштириш халқаро илмий марказини ташкил этиш.


1.  "Икарда" ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан илмий марказни очиш бўйича келишиш чораларини кўриш.


Глобал экологик жамғарма ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маблағлари ҳисобидан

2024 йил

июль


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (О.Аманов), Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти (З.Муқимов)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов)

2. "Икарда" ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертларини жалб қилиш.


2024 йил

октябрь


3. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгариши оқибатларига мослаштириш халқаро илмий марказини ташкил этиш.


2025 йил

март

3.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш бўйича ёш мутахассислар орасидан бошқарув кадрларини тайёрлаш ва стажировкага юбориш ҳамда махсус стипендия таъсис этиш.


1. Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши бўйича ёш ва истиқболли кадрларни саралаш ва танлаб олиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан

2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов), аграр соҳадаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов)


2. Хориждаги ҳамкор олий ва илмий-тадқиқот муассасалар билан келишувларни имзолаш.


2024 йил

сентябрь


3. Танловдан ўтган ёш истиқболли кадрларни хорижга малака ошириш ёки стажировкага юбориш.


2024 йил

октябрь


4. Махсус стипендияни жорий қилиш ва танловлар ўтказиш, саралаш ҳамда доимий рағбатлантириб бориш чораларини кўриш.


2024-2025

йиллар


4.

Яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


1. Яйлов ҳудудларининг гидрологик жараёнларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ), БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маблағлари ҳисобидан


2024 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Д.Ахатов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиот институти (Э.Шаптаков)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов), Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


2. Ўрганиш натижасига асосан яйловларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.


2024 йил

ноябрь


3. Яйловларда суғориш учун тик қудуқларни қазиш ҳудудларини аниқлаш.


2025 йил

март


4. Муқобил (қуёш панеллари) энергиясидан фойдаланган ҳолда интенсив суғориш тизимларини 500 гектар яйлов майдонларида намунавий лойиҳасини йўлга қўйиш.


2025 йил

август


5.

Фарғона вилояти Қува туманидаги "Каркидон" сув омбори атрофида иқлим ўзгариши ва экологик муҳитни яхшилаш ҳамда фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш.


1. Ҳудуд иқлимига мослашган эртапишар серҳосил навли боғ барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатлардаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Фарғона филиали (А.Машрапов)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозоров)


2. Танланган ҳудудларда павлония ва бошқа тез ўсувчи ҳамда саноатбоп дарахт навларини экиш ва кўпайтириш.


2025 йил

октябрь


3. Хусусий сектор вакилларини жалб қилган ҳолда ўрмонзор ва экотуризм зонасини ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2025 йил

ноябрь


4. Павлония дарахтини саноатда фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича пилот лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш.


2025 йил

ноябрь


6.

Италиянинг "Civi Italia" кўчатчилик уюшмаси ва Тушиа университети билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятидаги аграр соҳадаги олий таълим муассасасида "Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро маркази"ни ташкил этиш.


1. Европа Иттифоқи билан маблағларни жалб қилиш ва Италиянинг "Civi Italia" кўчатчилик уюшмаси ҳамда Тушиа университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

ноябрь


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти (А.Жураев), Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (Н.Низомов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов)


2. "Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро маркази"ни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


3. Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик марказида синовдан ўтган уруғлик ва кўчат материалларини тажриба майдонларида синовдан ўтказиш.


2025 йил

октябрь


7.

Қорақалпоғистон Республикасида сув тежовчи технологиялар жиҳозларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш.


1. Сув тежовчи технологиялар жиҳозларини ҳудудини танлаш ва белгилаш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

июль


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов)


2. "Орол агро" корхонаси томонидан сув тежовчи технологиялар жиҳозлари (қувур, шланг ва монтаж жиҳозлари)ни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2024 йил

ноябрь


8.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Ўзбекистон - Венгрия картошкачилик маркази билан уруғлик картошка етиштириш.

1. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошка уруғлигини ташкил этиш учун ер майдонини ажратиш бўйича таклиф киритиш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)

Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (Р.Низомов), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Ш.Мамажонов)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

2. Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик маркази билан биргаликда уруғлик маҳсулотларини етказиб бериш.


2025 йил

март


3. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида уруғлик картошка етиштириш ишларини амалга ошириш.


2025 йил

август


9.

Қашқадарё вилояти ва Навоий вилоятида чўлланишни олдини олиш мақсадида каврак ўсимлигини маданий усулда етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Каврак ўсимлигини маданий усулда кўпайтириш учун Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ва Навоий вилояти Нурота туманидан экин майдонларини белгилаш ва ажратиш.


Глобал экологик жамғарма ҳамда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


-

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (О.Аманов), Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (Э.Шаптаков)

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов)

2. Каврак ўсимлигини етиштириш бўйича илмий ёндашувларни йўлга қўйиш.


2025 йил

февраль


3. Каврак ўсимлиги экиладиган майдонларни кенгайтириш ҳисобига чўлланишни олдини олиш ва унинг саноат соҳасида самарадорлигини ошириш.


2025 йил

март


10.

Қашқадарё вилоятида чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг иқлим ўзгаришига мос, қурғоқчилик, иссиқлик ва шўрланишга чидамли бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш.

1. Чўл ҳудудларда озуқабоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг илмий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан


2025 йил

март


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (О.Аманов), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Ш.Мамажонов)


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (И.Эргашев), Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов)


2. Озуқабоп ўсимликларнинг истиқболли навларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва илғор агротехник тадбирларни амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь


3. Яйловлар тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мос навларни танлаш ва уларни кўпайтириш.


2025 йил

ноябрь


11.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида хандон писта бўйича кўчатчиликни ташкил этиш.


1. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида хандон писта етиштириш учун ер ажратиш чоралари кўриш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Тошкент давлат аграр университети (А.Абдувасиков), Ўрмончилик илмий-тадқиқот институти (С.Арабов)


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)


2. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 50 гектар ер майдонида хандон пистанинг кўчатчилигини ташкил этиш.


2025 йил

март


12.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижий ҳамкорликни янада ривожлантириш.


1. Халқаро қишлоқ хўжалиги университети моддий ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Ш.Акрамов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (М.Аминова)


2. Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан келишувларни ишлаб чиқиш ва алоқаларни йўлга қуйиш.


2024 йил

октябрь


3. Хорижга алмашинув дастури бўйича профессор ўқитувчилар ва талабаларни танлаш ва юбориш.


2025 йил

январь


13.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари тажриба хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш.


1. Тажриба хўжалигида кўргазмали дала майдонини ташкил этиш учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Ш.Акрамов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Тошкент давлат аграр университети (А.Абдувасиков)


2. Иқлим ўзгаришига мос бўлган экинларни танлаш ва кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш.


2025 йил

март


14.

Республиканинг турли тупроққлим шароитларига мос бўлган кўргазмали боғдорчилик бўйича дала майдонларини ташкил этиш

.

1. Республикамиз ҳудудларида кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш.


Европа Иттифоқи ва Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А.Эшонқулов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Н.Абдуллаев), Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)


2. Кўргазмали дала майдонларни ташкил этишга халқаро экспертларни жалб этиш ва кўргазмали дала майдонларни ташкил этиш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь


3. Тошкент шаҳри Бектемир туманида мева, гул, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали "Яшил ўрмон камари" ташкил этиш.


2025 йил

март


15.

Чорвачиликда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда озуқа экинларининг янги навларни синаш ва жорий этиш орқали озуқа базасини мустаҳкамлаш.


1. Иқлим ўзгаришини ҳисобга олиб, озуқа базасини яхшилаш учун хориждан янги навлар коллекцияси олиб келиш ва танлаб олиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (Э.Шаптаков)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Чорвачилик хўжаликларининг ер майдонларида янги навларни синовдан ўтказиш ва кенг майдонларда жорий қилиш.


2025 йил

март


16.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани ва Қашқадарё вилояти Қамаши туманида маҳаллий узум навларини етиштириш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш учун дала майдонларини ташкил этиш.


1. Самарқанд вилояти Иштихон тумани ва Қашқадарё вилояти Қамаши туманида маҳаллий узум навларидан кўргазмали майдонларни ташкил этиш учун ер майдонини танлаш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Самарқанд агроиновация ва тадқиқотлар институти (Ш.Хасанов)


Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Н.Абдуллаев), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов)


2. Кўргазмали майдонларни ташкил этиш бўйича ташаббускорлар билан келишиш.


2024 йил

октябрь


3. Маҳаллий узум навларидан кўргазмали дала майдонларни ташкил этиш.


2025 йил

март


17.

Жиззах вилояти Бахмал туманида интенсив боғдорчилик бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш.


1. Жиззах вилояти Бахмал туманида кўргазмали боғ майдонларни ташкил этиш учун ер майдонини танлаш ва ажратиш.


БМТнинг Тараққиёт дастури ва Осий тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан


2024 йил

октябрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А.Эшонкулов)


Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Н.Абдуллаев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев)


2. Аҳолига интенсив боғдорчилик бўйича кўргазмали майдонларини ташкил этиш.


2025 йил

апрель


18.

Бухоро вилояти Жондор тумани ва Қашқадарё вилояти Қарши, Нишон туманларидаги яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳолини даромадларини ошириш мақсадида илғор тажрибалардан фойдаланган ҳолда пайванд усулида наъматак (атиргул) етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Наъматак экиш учун салоҳияти мавжуд хонадонларни ва деҳқон хўжаликларни танлаб олиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси, Жаҳон банки ва Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Б.Ачилов), Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти (Ж.Имомов)


Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Гул етиштирувчилар уюшмаси


2. Пайванд қилиш орқали атиргул етиштириш бўйича халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш ва янги интенсив усулларидан фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.


2025 йил

январь


3. Ҳудудларда танлаб олинган ерларда наъматак плантацияларини ташкил этиш орқали атиргул етиштиришни йўлга қўйиш.


2025 йил

октябрь


4. Наъматак етиштириш бўйича амалга оширилган ишларни тарғиб қилиш.


2025 йил

ноябрь


19.

Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.


1. Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастурини ишлаб чиқиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Самарқанд ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети (Х.Юнусов)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қорақалпоғистон Республикаси Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва ташаббускорлар рўйхатини шакллантириш.


2025 йил

февраль


3. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида кичик ҳажмдаги Хитой технологиялар асосида ресурстежамкор иссиқхоналар барпо қилиш.


2025 йил

апрель


4. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Хоразм вилоятларида чорва озуқа базасини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.


2025 йил

октябрь


20.

Европа Иттифоқининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ҳудудларида барқарор турмуш тарзи ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантиришда бюджет кўмаги" дастури томорқа ва деҳқон хўжаликлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини ошириш.


1. Республиканинг турли иқлим шароитларига эга ҳудудларида шерикчилик тамойиллари асосида томорқа ва деҳқон хўжаликлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда замонавий технологиялар ва амалиётларни жорий этишни рағбатлантириш таклифини ишлаб чиқиш.


Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан


2024 йил

ноябрь


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллиги ва Европа Иттифоқидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ғ.Фозилов)


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Ш.Акрамов), Халқаро қишлоқ хўжалиги университети (М.Аминова)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Европа Иттифоқининг "ASK Facility" дастури


2. Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь


3. Миллий дастур доирасида таълим ва ахборот-маслаҳат тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2024 йил

ноябрь


4. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш механизмлари самарадорлиги ва натижадорлигини бенефициарлар кесимида мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш тизимини ишга тушириш.


2025 йил

март


       

II. ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ГРАНТ ЛОЙИҲАЛАРИ ДОИРАСИДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР

     

21.

Қашқадарё вилояти Қамаши, Ғузор ҳамда Бухоро вилояти Бухоро, Когон ва Ромитан туманларининг чўл ва шўрланган ландшафтларда табиий ресурсларни комплекс бошқариш.


1. Бухоро вилояти Бухоро ва Когон туманларида сунъий интеллект технологиялари асосида тупроқларини таҳлил ва мониторинг қилиш учун UzSoilAI тизимини ишлаб чиқиш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти (Ж.Имомов), Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти (З.Муқимов)


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан биргаликда


2. Тупроқларнинг шўрланиш даражасини аниқлайдиган "Соил доктор" дастурини амалга ошириш ва "Тупроқ доктори" мутахассисларни тайёрлаш.


2025 йил

март


3. Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба участкасида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш.


2025 йил

сентябрь


22.

Бухоро вилояти Жондор тумани ва Навоий вилояти Нурота туманининг қурғоқчиликка учраган экотизимларида ўрмон ва яйловларни барқарор бошқаришни жорий этиш.


1. Бухоро ва Навоий вилоятларида эрозияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш.


Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

ноябрь


-

Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Б.Ачилов)


Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов)


2. Навоий вилояти Нурота туманида хандон писта майдонларини кенгайтириш ва Қизилқумда суғорма деҳқончиликни ташкил этиш.


2025 йил

февраль


3. Биоўғит ишлаб чиқариш амалиётини жорий қилиш ҳамда ўқув семинарлар ташкил қилиш.


2025 йил

февраль


23.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш.


1. Андижон вилояти, Наманган вилояти ҳамда Фарғона вилоятида танланган ҳудудларда кам даромадли 60 та аҳоли хонадонларида иссиқхона ташкил этиш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) ташкилоти маблағлари ҳисобидан

2025 йил

март


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (С.Искандаров)


Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозоров)


2. Лойиҳа доирасида аҳолига доимий кўчат етиштириб бериш учун 3 та кўчатхоналарни ташкил этиш.


2025 йил

август


24.

Наманган вилояти Поп тумани, Қашқадарё вилояти Китоб ва Деҳқонобод туманлари ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё ва Боёвут туманларида ўрмонларни кенгайтириш.


1. Наманган вилояти Поп тумани, Қашқадарё вилояти Китоб ва Деҳқонабод туманлари, Сирдарё вилояти Сирдарё ва Боёвут туманларида ўрмонларни барқарор бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ёнғоқ, мевали ва ўтинбоп, тез ўсувчи дарахтлар плантацияларни кенгайтириш таклифларини ишлаб чиқиш.


Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан

2024 йил

ноябрь


-

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (С.Искандаров), Тошкент давлат аграр университети (А.Абдувасиков), Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти (Ш.Хасанов)


Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А.Махмудалиев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Ўрмонларни барқарор бошқариш тизимига жамоатчилик асосида аҳолини жалб қилиб бандлигини таъминлаш.


2025 йил

сентябрь


3. Ҳудудларда яшил қопламали майдонларни кенгайтириш намунавий лойиҳаларини амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь


25.

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ердан самарали фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга қаратилган замонавий технологияларни жалб қилиш.


1. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида қишлоқ хўжалиги уруғларини саралайдиган асбоб-ускуналарини олиб келиш чораларини кўриш.


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан


2025 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (О.Аманов)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Қашқадарё вилоят ҳокимлиги (М.Азимов), Хоразм вилоят ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида 10 га экин майдонига сувни тежайдиган технологияларни ўрнатиш.


2025 йил

сентябрь


3. Хоразм вилояти Урганч туманида аҳоли хонадонларида шоли кўчатини етиштириш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш.


2025 йил

ноябрь


26.

Оролбўйи минтақасида озиқ - овқат хавфсизлигини иқлимга чидамлигини ошириш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли, Чимбой ва Хўжайли туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имкониятларини баҳолаш.


БМТнинг Тараққиёт дастури, Глобал экологик жамғарма, БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А.Эшонкулов), Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Б.Турдишев)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари кенгаши (А.Хаитов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Иқлим ўзгаришига чидамли, инновацион 10 та кўргазмали майдон ва 20 гектар майдонда интенсив мевали боғларни барпо этиш.


2025 йил

март


3. Ақлли қишлоқ хўжалиги амалиётини 100 та аҳоли хонадонларида (10 та фермер хўжалигида) альтернатив тарзида (гидропоника, балиқчилик, иссиқхона, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) жорий қилиш.


2025 йил

июль


4. Экспорт салоҳияти юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.


2025 йил

август


5. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини иқлим таҳдидларидан олдиндан огоҳлантирувчи он-лайн ва офлайн ахборот алмашиш платформасини яратиш.


2025 йил

сентябрь


27.

Шоличилик бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ва жорий қилиш.


1. Халқаро шоличилик институти (International Rise Institute IRRI) билан ҳамкорликни йўлга қуйиш ва 300 та намунадаги шўр ва қурғоқчиликка чидамли янги навларни олиб келиш ва тажриба синовдан ўтказиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармасимаблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори (М.Сатторов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Ижобий натижаларга эришган шоли навларини кенг майдонларда жорий этиш.


2025 йил

май


28.

Иқлим ўзгаришига мослашган дон ва маккажўхорининг янги нав ва тизмалари яратиш бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.


1. Халқаро маккажўхори ва буғдой маркази (International Maize and Wheat Improvement - CYMMIT) билан ҳамкорликни ўрнатиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармасимаблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (З.Зияев), Маккажўхори станцияси раҳбари (Қ.Азизов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Халқаро маккажўхори ва буғдой марказидан янги навларни олиб келиш ва тажриба синовдан ўтказиш.


2025 йил

май


3. Ижобий натижаларга эришган маккажўхори ва буғдой навларини кенг майдонларда жорий этиш.


2025 йил

сентябрь


29.

Картошкачилик соҳасида хорижий ҳамкорликни кучайтириш.


1. Халқаро картошкачилик маркази (Center International Potato - CIP) билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармасимаблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (Р.Низомов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Халқаро картошкачилик марказидан олиб келинган 100 та намунадаги картошкачилик нав ва дурагайларини тажриба синовдан ўтказиш ва жорий этиш.


2025 йил

март


30.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш тадбирларини амалга ошириш.


1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 17 та насос станциялари реконструкция қилиш, 38 та тик қудуқлар қуриш ва 16 км узунликдаги канал линиялари реконструкция қилиш.


Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро маркази жамғарма маблағлари ҳисобидан

2025 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (А.Файзуллаев)


Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (С.Искандаров), Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти (Р.Сиддиқов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И.Эргашев)


2. Ҳудудларда 5 та агрометеорология станциялари ташкил қилиш ҳамда Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини лабораторияси асбоб ускуна, жиҳоз ва кимёвий препаратлар билан таъминлаш.


2025 йил

декабрь


31.

Қорақалпоғистон Республикаси тупроққлимига мос кунжут ва қовуннинг нав ва тизмаларини синовдан ўтқазиш ва жорий этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси шароитларига мос бўлган кунжут ва қовун навларини тажриба синовдан ўтказиш.


БМТнинг Тараққиёт дастури, Глобал экологик жамғарма, БМТнинг Яшил иқлим жамғармасимаблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Б.Турдишев)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг яшил иқтисодиётга ўтиш лойиҳаси доирасида 200 гектар майдонга иқлим ўзгаришига мослаштирилган қишлоқ хўжалиги тадбирлари, тупроққа ишлов бермасдан (No till) экиш технологиялари асосида Қорақалпоғистон Республикасида экинларни диверсификация қилиш.


2025 йил

апрель


3. Қорақалпоғистон Республикасида 100 гектар майдонга агроўрмончилик ҳамда экин ерларида ихота ўрмонзорларни ташкил қилиш пилот лойиҳасини амалга ошириш.


2025-2026

йиллар


32.

Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларни таҳлил қилиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида пилот лойиҳа доирасида 10 гектар майдонда Қизилмиянинг янги серҳосил ва маҳсулдор навларини экиш.


Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

ноябрь


Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Д.Ахатов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Самарқанд ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети (Х.Юнусов)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 30 гектар майдонда наъматак ўсимлиги етиштириш ва экспортга йўналтириш.


2024-2025

йиллар


3. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч ва Шовот туманларида 10 гектардан Кунжут экинини тажриба майдонлари ташкил этиш.


2025 йил

апрель


4. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой ва Хўжайли туманларида 30 гектарда Аритмия етиштириш.


2025 йил

май


33.

Қорақалпоғистон Республикасида геоахборот тизимлари (ГАТ) лабораториясини ташкил қилиш.


1. Германиянинг аэрокосмик маркази билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Д.Ахатов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Германиянинг аэрокосмик маркази вакилларини Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини ташкил этиш ва таъминлаш.


2024 йил

октябрь


3. Геоахборот тизимлари (ГАТ) бўйича лабораторияни ташкил қилиш.


2024 йил

декабрь


34.

Орол минтақаси ҳудудларини ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида кичик грант лойиҳаларини эълон қилиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида кичик иссиқхоналар барпо этиш.


БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Б.Турдишев)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро вилояти ва Навоий вилоятларида мевали боғлар ва кўчатчилик марказини ташкил этиш.


2025 йил

февраль


3. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятларида чорва озуқа базасини ривожлантириш.


2025 йил

март


4. Қорақалпоғистон Республикасида кунжут етиштириш ишларини йўлга қўйиш.


2025 йил

май


35.

Иқлим ўзгариши шароитларида чорва озуқа базаси учун юқори компонентли озуқа логистикасини яратиш.


1. Германия-Ўзбекистон эксперт мулоқоти доирасида иқлимга чидамли озуқа экинлари уруғлиги ва ем-хашак етиштириш.


Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Германия озиқ-овқат вазирлиги (BMEL) маблағлари ҳисобидан


2025 йил

сентябрь


Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Д.Ахатов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Самарқанд ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети (Х.Юнусов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б.Норқобилов), Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда


2. Хусусий уруғчилик корхоналарини жалб қилган ҳолда маҳаллий шароитга мослашган ва стрессга чидамли ем-хашак уруғларини ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтириш.


2025 йил

октябрь


3. Техник алмашинувни ошириш ҳамда осон мослашувчи, тежамкор технология ва усулларга асосланган уруғлик озуқа ва озуқа бўйича маслаҳат хизматларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.


2025 йил

декабрь


4. Париж келишувига мувофиқ, Миллий аниқ ҳиссалар (NDS)ни яхшилаш ва эришишни қўллаб-қувватлаш.


2025 йил

декабрь


36.

Жаҳон банки томонидан аҳолини иқлим ўзгаришга оид бўлган лойиҳаларни қўллаб қувватлаш.


1. Фарғона вилояти Сўх туманида 200 гектар майдонда боғ ва 75 гектар майдонда малиназор ташкил этиш.


Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан


2024 йил

август


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А.Эшонқулов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Наманган вилояти Поп туманида фойдаланишдан чиққан 200 гектар майдонда Наъматак плантацияларини ташкил этиш.


2024 йил

август


3. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 130 гектар майдонда янги боғларни ташкил этиш.


2024 йил

август


37.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида гидропоника усулида чорва озуқасини етиштириш мажмуасини ташкил қилиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида чорвачилик соҳаси учун гидропоника усулида йилига 5 минг тонна озуқа етиштириш мажмуасини ташкил қилиш.


БМТнинг тараққиёт дастури ва Россия Федерацияси Траст жамғарма техник кўмаги доирасида


2025 йил

август


Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Ф.Сидиқов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Самарқанд ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали (К.Атаназаров)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Гидропоника усулида чорвачилик учун озуқа етиштириш мажмуасини ташкил қилиш ҳисобига 10 минг бош чорва молларининг озуқа базасини яхшилаш.


2025 йил

сентябрь


38.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида экин ва сув ҳавза ерларининг рақамли хариталарини яратиш ва ерларни сунъий йўлдош орқали мониторинг қилишни амалга ошириш.


1. Қорақалпоғистон Республикасида 1,3 миллион гектар, Хоразм вилоятида 700 минг гектар экин ва сув ҳавза ерларининг рақамли хариталари яратиш.


Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти маблағлари ҳисобидан


2024 йил

ноябрь


Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (Д.Ахатов)


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Б.Жоллибеков), Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти (Б.Турдишев)


Қишлоқ хўжалиги, вазирлиги (И.Абдурахмонов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов)


2. Қишлоқ хўжалиги ерлари ва сув ҳавзаларидан фойдаланувчилар, шу жумладан фермер, агрокластерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, сув захираси, экин ерлари, сув ҳавза ерлари ва яйловлар деградацияси, қишлоқ хўжалиги экинлар касаллиги, зараркунандалари ва ҳосилдорлигини бепул онлайн мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь


        

III. ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА ТАБИИЙ

РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ

АГРОТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

39.

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида сув тежовчи технологияларни жорий этиш.


Давлат илмий-техник дастурлар маблағлари ҳисобидан


2025 йил

март



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов)


Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


2. Ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақланишини таъминлаш.


2025 йил

апрель


3. Сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга амал қилиниши назорат қилиш.


2025 йил

II-чорагидан доимий


40.

Тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган комплекс тадбирларни амалга ошириш.


1. Сидерат экинларни кўпайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Давлат илмий-техник дастурлар маблағлари ҳисобидан

2024 йил

сентябрь



Тошкент давлат аграр университети (К.Султонов), Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (А.Нурматов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов)


2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг сидерат экинларни экиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича билимларини ошириш.


2025 йил

март


3. Қишлоқ хўжалигида маҳаллий ўғитлардан иссиқхона газларини кам ҳосил қилувчи юқори самара берувчи усуллардан фойдаланишни кенгайтириш.


2025 йил

май-июнь


4. Сирдарё вилоятида Синов тариқасида танлаб олинган 10 гектар ер майдонида лойиҳани амалга ошириш.


2025 йил

август


41.

Иқлим ўзгаришига чидамли мавжуд навларни таҳлил қилиш, янги навларини яратиш тадқиқотларини кенгайтириш ва интродукция қилиш.


1. Иқлим ўзгариши шароитида маҳсулот етиштириш бўйича етакчи давлатлар тажрибаларини ўрганиш.


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов)


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Иқлим ўзгаришига чидамли экин навларини таҳлил қилиш, янги навларни яратиш тадқиқотларини амалга ошириш.


2025 йил

март


3. Истиқболли янги экин навлари самараси бўйича ҳудудларда кўргазмали семинарлар ташкил этиш.


2025 йил

сентябрь


42.

Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мос алмашлаб экишни кенгайтириш.


1. Экинларни алмашлаб экишнинг замонавий усулларини ўрганиш.



2024 йил

сентябрь



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Ўрганишга кўра ҳудудлар тупроққлим шароитларига мос усулларни амалиётга жорий этиш ва кенгайтириш.


-

2024 йил

декабрь


3. Алмашлаб экиш муддатларни оптималлаштириш бўйича тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва самарали натижаларни амалиётда қўллаш.



2025 йил

март-апрель


43.

Иқлим ўзгаришига чидамли бошоқли дон ва озуқабоп экин навларини яратиш ва унда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Дон ва озуқабоп экин навларини яратиш бўйича хорижий ҳамкорлар ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш.


2. Бошоқли ва дуккакли дон экинларини турли экстремал шароитларга чидамли навларини яратишда Speed Breeding (жадаллашган) селекция усулидан фойдаланиш учун фитотрон объектини ташкил этиш.


Ташаббускор маблағлари ҳисобидан


2024 йил

сентябрь-

октябрь



Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти (Р.Сиддиқов), Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти (Т.Султонов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), тегишли вазирлик ва идоралар


    

IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ МОСЛАШИШИ

ҲАМДА ЯЙЛОВЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА

ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

      

44.

Иқлим ўзгаришларига чидамли чорва моллари зотларини кўпайтириш чораларини кўриш.


1. Ўзбекистон ҳудудларида иссиққа чидамли ҳайвон турлари ва зотларини аниқлаш ҳамда янги зотини яратиш борасида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.


Илм-фанни қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан


2025 йил

март



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов), Ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети (Х.Юнусов)


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Қурғоқчиликка чидамли бўлган чорва молларни маҳаллий генофондини асраш ва кўпайтириш борасида чоралар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2025 йил

август


45.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, илмий жамоатчилик ва соҳа мутахассисларни гидрометеорологик ва иқлим ўзгаришига оид маълумотлар билан таъминлашни ривожлантириш.


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, илмий жамоатчилик ва соҳа мутахассисларига тегишли гидрометеорологик, иқлим ўзгариши бўйича маълумотларни марказлаштирилган wеб-саҳифа ва смс-хизматлар орқали бепул тақдим этиш.


Илм-фанни қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (Ш.Отажонов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов)


2. Об-ҳавониниг фавқулодда ўзгарувчан ҳолатлари ва гидрометеорологик тезкор маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бепул тақдим этиб бориш.


Доимий


46.

Яйловлардан фойдаланиш учун уларни ижарага бериш мезонларини белгилаш.


1. Яйловлардан фойдаланиш учун уларни ижарага бериш бўйича амалдаги ҳолатни ва ҳуқуқий механизмини таҳлил қилиш.


-

2024 йил

сентябрь



Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиот институти (Э.Шаптаков)


Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (А.Ҳайитов), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


2. Яйловлардан фойдаланиш бўйича чет эл мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш.


2024 йил

октябрь


3. Яйловларни ижарага беришнинг намунавий шартномасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


47.

Яйловлардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш.


1. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда, яйлов ерларининг сув билан таъминланган ва сув таъминланмаган яйловлардан самарали фойдаланиш нормалари ва муддатларини тасдиқлаш.

яйловларда заруратга қараб қудуқ ковлаш, яйлов ўсимликларини кўпайтириш зоналарини белгилаш.

пичан ўриш ва чорва молларини яйловларда боқиш муддатлари ва нормативларини белгилаш.


-

2024 йил

ноябрь



Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиот институти (Э.Шаптаков), Ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар университети (Х.Юнусов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдуҳакимов), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


2. Ҳудудий дастурларни амалга ошириш ҳамда уларда белгиланган норма ва муддатларига риоя этилишини назорат қилиш.


2024 йил

III-чорагидан бошлаб доимий


3. Яйловларда ветеринария-зоотехния хизматларини тизимли жорий этиш.


2024 йил

декабрь


48.

Яйловларнинг ҳолати ва ўзгариш динамикасини мониторинг қилиш тизимини яратиш.


1. Чорва молларини боқишнинг яйловлар алмашуви календарь режасини ишлаб чиқиш.


-

2024 йил

август



Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Э.Шаптаков)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


2. Шу асосида чорва моллари боқиладиган участкалар жойлашуви ва ҳолати тўғрисидаги харитани яратиш.


2024 йил

декабрь


49.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди яйловлардан фойдаланувчиларга яйловлардан мавсумий алмашлаб фойдаланиш самарадорлигини кенг тарғиб қилиш.


1. Яйловларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида улардан фойдаланиш тартиби, меъёрлари тўғрисида кўргазмали семинарлар ташкил этиш.


2. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий тушунчалар ва тавсиялар бериб бориш.


-

Доимий


Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Б.Ачилов)


Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров), Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


50.

Яйловларда чорва молларини озиқлантириш участкаларини белгилаш.


1. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди яйловларда чорва молларини боқиш бўйича механизмини ишлаб чиқиш.


Илм-фанни қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан


2024 йил

декабрь



Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти (А.Нурматов), Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (Э.Шаптаков)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


2. Аҳолининг чорва молларини рухсат бериладиган яйловларда ўтлатиш ва участкаларини алмашиниш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

декабрь


3. Чорва молларини боқишда яйлов схемасини ҳамда алмашлаб боқишнинг календар-режаси ишлаб чиқиш ва хариталаш.


2024 йил

декабрь


51.

Деградацияга учраган яйловларни тиклаш.


1. Яйловларнинг ҳолатини яхшилашнинг техник иқтисодий асосларини ўрганиш.


-

2024 йил

август



Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Б.Ачилов), Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти (Ш.Бобомуродов)


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов), Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


2. Деградацияга учраган яйлов майдонлари рўйхатини шакллантириш ва ер тузиш хариталарида акс эттириш.


2024 йил

декабрь


3. Деградацияга учраган яйловларни тиклаш, шу жумладан деградация жараёнларининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш.


2024 йил

якуни билан доимий


52.

Яйловларда серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этиш.


Яйловларда чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


-


2024 йил

ноябрь



Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиот институти (Э.Шаптаков)


Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (Э.Ҳайитов)


           

Изоҳ: БМТ Яшил иқлим жамғармасининг 110 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари билан қўшимча молиялаштириш 2025 йил январдан бошлаб амалга оширилади.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан бириктирилаётган масъуллар ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги Фавқулодда ва мухтор элчилари лойиҳалар амалга оширилишига ҳамроҳлик қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 июндаги

ПҚ-233-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига

мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий

таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур ижросини

мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

         

1. Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - ишчи гуруҳ раҳбари


2. И.Ю. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири - ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Ғ.А. Бахадиров

-

Фанлар академияси бош илмий котиби


4. И.И.Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


5. О.А. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


6. Б.Р. Маматкаримов

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


7. А.Н. Шукуров

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


8. Ж.С. Казбеков

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари


9. Х.Ф. Тешабаев

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари


10. Р.Ж. Қаршиев

-

сув хўжалиги вазири ўринбосари


11. О.М. Маҳкамов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари


12. Б.Т. Норқобилов

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси


13. И.О. Эргашев

-

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси


14. И.К. Эргашев

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори


15. Б.С.Мирзаев

-

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети ректори


16. А.А. Абдувасиков

-

Тошкент давлат аграр университети проректори


17. Ш.И. Акрамов

-

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) директори


18. Келишув асосида

-

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори


19. А.Н. Унгалов

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи - ишчи гуруҳ котиби

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 июндаги

ПҚ-233-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4941-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-58-сон қарори 8-бандининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказга Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-22-сон қарорида:

16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бунда 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорида:


а) 6-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2025 йил март ойига қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этсин";


б) 4-илованинг 36-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

36.

Илм-фан ва инновацияга асосланган илмий-тадқиқотни такомиллаштириш.


1. Барча ҳудудларда ва 33 та туманда (АКИС) агрохизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳар бир ҳудудий агрохизматлар марказларига 12 нафардан (8 та йўналишда - ўсимликлар ҳимояси ва карантини, зоотехния, механизация, агрокимё-тупроқшунослик, агрономия, ветеринария, иқтисодиёт, ирригация) жами 156 нафар ходимни жалб этиш.

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари фаолиятини хизмат кўрсатишга ихтисослаштириш.

Босқичма-босқич туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини АКИС марказлари билан трансформация қилиш.

Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш.

Бунда 2 та илмий-тадқиқот институти фаолияти тижоратлаштирилади, 12 та илмий-тадқиқот институтида тажрибали хорижий экспертларнинг маъруза билан иштирок этиши таъминланади.


Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари грантлари ва институтларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2024 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


".

      

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги "Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-216-сон қарорига 1-иловада:


2-позициянинг "Бажариш муддати" устунидаги "2023-2024 йиллар" сўзлари "2023-2026 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-позициянинг "Амалга ошириш механизми" устуни 2-банди чиқариб ташласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги "2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-260-сон қарорида:


3-иловада:


8-позициянинг "Ижро муддатлари" устунидаги "2024 йил март" ва "2024 йил апрель-сентябрь" сўзлари тегишинча "2024 йил якунига қадар" ва "2024-2026 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин;


9 позиция чиқариб ташлансин.

       

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июнь