Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) "Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари"ни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.07.2024 й. 3533-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.07.2024 й.
N 3533
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.06.2024 й.
N 140
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти (17-сонли БҲМС) "Капитал қурилишнинг
пудрат шартномалари"ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) "Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 ноябрда 58-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сон БҲМС) "Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари" (рўйхат рақами 579, 1998 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 24 июль