Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

8-сонли БҲМС "Консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" (АВ томонидан 26.07.2024 й. 3537-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 135-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 26 июлда 3537-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

135-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(8-СОНЛИ БҲМС)


КОНСОЛИДAЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР

ВА ШЎЪБА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМСнинг мақсади хўжалик юритувчи жамият (бундан буён матнда бош ташкилот деб юритилади) томонидан у назорат қиладиган хўжалик юритувчи жамиятлар (бундан буён матнда шўъба хўжалик жамияти деб юритилади) гуруҳининг консолидaциялашган молиявий ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартибини белгилаб бериш ҳисобланади.

Мазкур БҲМСда шўъба хўжалик жамиятиларга инвестицияларни бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳисобга олиш тартиби ҳам кўриб чиқилади.


3. Ушбу БҲМС қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

биргаликда фаолиятдаги инвестицияларни ҳисобга олишга;

таъсир остидаги (қарам) ташкилотларга инвестицияларни ҳисобга олишга;

вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамланма молиявий ҳисоботига.


4. Ушбу БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бош ташкилот - бир ёки бир нечта шўъба хўжалик жамиятиларни назорат қилувчи хўжалик юритувчи субъект. Бунда, назорат қилиш деганда шўъба хўжалик жамиятидаги иштирокидан даромадлар ўзгариши рискига мойил бўлган ёки бундай даромадларни олиш ҳуқуқига эга бўлган бош ташкилотнинг шўъба хўжалик жамиятига бўлган ваколатларини амалга ошириш натижасида ушбу даромадларга таъсир кўрсатиши тушунилади;


шўъба хўжалик жамияти - агар бир (бош) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади.


гуруҳ - бош ташкилот ва унга қарашли барча шўъба хўжалик жамиятларидир;


консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар - ҳисобот даври учун тузиладиган гуруҳнинг молиявий ҳисоботларидир;


алоҳида молиявий ҳисоботлар - консолидaцияланиши лозим бўлган ҳар бир гуруҳ аъзосининг ҳисоботидир;


назорат кучига эга бўлмаган улуш - шўъба хўжалик жамияти хусусий капиталининг бевосита ёки билвосита бош ташкилотга тегишли бўлмаган улуши.



2-БОБ. КОНСОЛИДAЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ

ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


5. Бош ташкилот консолидaциялашган молиявий ҳисоботларни тақдим этиши лозим, бундан мазкур БҲМСнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.


6. Бошқа бир жамиятга шўъба бўлган ва бошқа жамият мулки ҳисобланган бош ташкилот, агар ўзининг бош ташкилоти консолидaциялашган ҳисобот тақдим этишни талаб қилмаса ва бунга назорат кучига эга бўлмаган улуш эгаларининг розилиги бўлса, консолидaциялашган ҳисобот тақдим этмаслиги мумкин.

Бундай бош ташкилот ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларига изоҳларда қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

а) консолидaциялашган молиявий ҳисобот тақдим этилмагани сабабини;

б) шўъба хўжалик жамиятига киритилган инвестицияларни ҳисобга олиш усулини;

в) консолидaциялашган молиявий ҳисобот тақдим этадиган ўзининг бош ташкилоти номи ва унинг рўйхатга олинган жойини.


7. Консолидaциялашган молиявий ҳисобот тузадиган бош ташкилот барча хорижий ва маҳаллий шўъба хўжалик жамиятларининг консолидaциясини амалга ошириши лозим.



3-БОБ. КОНСОЛИДAЦИЯЛАШГАН

ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ УСЛУБИ


8. Консолидaциялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда бош ташкилот ва унинг барча консолидaция қилинадиган шўъба хўжалик жамиятлари молиявий ҳисоботлари активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатларнинг бир хил моддаларини сатрма-сатр қўшиш йўли билан бирлаштирилади.

Консолидaциялашган молиявий ҳисоботларни тузиш учун:

а) қуйидагилар чиқариб ташланиши:

ҳар бир шўъба хўжалик жамиятига бош ташкилот инвестицияларининг баланс қиймати ва бош ташкилотнинг ҳар бир шўъба хўжалик жамияти хусусий капиталидаги улуши;

бош ташкилот ва шўъба хўжалик жамиятлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш счётлари бўйича сальдолар;

даромадлар, харажатлар, дивидендлар бўйича гуруҳ ичидаги ҳисоб-китоб оперaциялари, шунингдек ушбу оперaциялар натижасида юзага келган реализaция қилинмаган фойда ва зарарлар, бундан қопланиши мумкин бўлмаган зарарлар мустасно;

б) бош ташкилотга тегишли соф даромад суммасини аниқлашда гуруҳнинг даромадини камайтирадиган шўъба хўжалик жамиятининг соф даромадида назорат кучига эга бўлмаган улуши аниқланиши;

в) қуйидагиларни қўшган ҳолда шўъба хўжалик жамияти соф активларидаги назорат кучига эга бўлмаган улушни аниқланиши ва уни ҳисобот даври учун консолидaциялашган бухгалтерия балансида бош ташкилотнинг мажбуриятлари ва хусусуий капиталидан алоҳида кўрсатилиши лозим:

шуба ташкилот дастлаб харид қилинган пайтда ҳисобланган назорат кучига эга бўлмаган улуш суммаси;

шуба ташкилот харид қилинган пайтдан ҳисобот санасигача бўлган даврда унинг хусусий капитали ўзгаришида назорат кучига эга бўлмаган улушнинг салмоғи.


9. Бир хил ҳисобот даври учун ва бир хил ҳисобот санасига тузилган бош ташкилотнинг ва шўъба хўжалик жамиятларнинг молиявий ҳисоботлари ҳамда назорат кучига эга бўлмаган улушлари консолидaциялашган молиявий ҳисоботда бирлаштирилади.

Агар бош ташкилот ҳисобот даврининг охири шўъба хўжалик жамиятлари ҳисобот даврининг охиридан фарқ қилса, бош ташкилот шўъба хўжалик жамиятларнинг молиявий маълумотларини консолидациялаш имкониятига эга бўлиши учун қўшимча молиявий маълумотларни бош ташкилотнинг молиявий ҳисоботи билан айни бир санага тайёрлайди.

Агар буни бажаришнинг имкони бўлмаса, бош ташкилот шўъба хўжалик жамиятларнинг молиявий маълумотларини консолидациялашни мазкур субъектнинг энг сўнгги молиявий ҳисоботига, уларнинг тузилган санаси ва консолидациялашган молиявий ҳисобот санаси оралиғидаги даврда содир бўлган аҳамиятли ҳодисалар ёки операцияларнинг таъсирини ҳисобга олиб, тузатишлар киритган ҳолда амалга ошириши лозим. Ҳар қандай ҳолда ҳам шўъба хўжалик жамиятларнинг молиявий ҳисоботи санаси ва консолидациялашган молиявий ҳисобот санаси ўртасидаги фарқ уч ойдан ошмаслиги, ҳисобот даврлари муддати ҳамда молиявий ҳисоботлар саналари ўртасидаги фарқ эса даврдан даврга мос келиши лозим.


10. Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тайёрланиши учун бош ташкилот ва шўъба хўжалик жамиятлари ўхшаш операциялар ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа ходисалари учун ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланиши лозим.

Агар гуруҳ иштирокчиларидан бири ўхшаш операциялар бўйича консолидациялашган молиявий ҳисобот тузишда қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан фарқ қиладиган ҳисоб сиёсатидан фойдаланса, у холда ушбу молиявий ҳисоботларга консолидациялаш жараёнида тегишли тузатишлар киритилади. Агар консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланишнинг имконияти бўлмаса, ушбу факт консолидациялашган молиявий ҳисоботга изоҳлар қисмида ёритиб берилиши лозим.


11. Шўъба хўжалик жамиятлари хўжалик фаолиятининг натижалари у харид қилинган санадан бошлаб, яъни харид қилинган шўъба хўжалик жамияти устидан назорат қилиш харидорга ҳақиқатда берилган санадан бошлаб, чиқиб кетган шўъба хўжалик жамиятлари бўйича эса чиқиб кетган санагача консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритилади.


12. Шўъба хўжалик жамиятини сотишдан тушум ва сотиш санасидаги мажбуриятларни айириб ташлаган ҳолда унинг активларининг баланс қиймати ўртасидаги фарқ консолидациялашган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда шўъба хўжалик жамиятини сотишдан олинган фойда ва зарар сифатида акс эттирилади.


13. Шўъба хўжалик жамиятига киритилган инвестициялар бош ташкилот шўъба хўжалик жамияти устидан назоратни йўқотган ва шўъба хўжалик жамияти таърифига мос келмайдиган санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) "Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш"га (рўйхат рақами 3531, 2024 йил 18 июль) мувофиқ акс эттирилиши лозим.


14. Назорат кучига эга бўлмаган улуш консолидациялашган бухгалтерия балансида мажбуриятлар ва хусусий капиталдан алоҳида кўрсатилиши лозим. Гуруҳ даромадида ҳам назорат кучига эга бўлмаган улуш алоҳида кўрсатилиши лозим.



4-БОБ. ШЎЪБА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ БОШ ТАШКИЛОТНИНГ

АЛОҲИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИДА АКС ЭТТИРИШ


15. Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда ҳисобга олинган шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар бош ташкилотнинг алоҳида (мустақил) молиявий ҳисоботларида қуйидагилардан фойдаланиб акс эттирилади:

хусусий капитални ҳисобга олиш усули (улушли қатнашиш усули);

узоқ муддатли инвестициялар қийматини ҳисобга олиш бўйича усули.


16. Консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритилмаган шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) "Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш"га (рўйхат рақами 3531, 2024 йил 18 июль) мувофиқ акс эттирилиши лозим.



5-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ЁРИТИБ БЕРИШ


17. Мазкур БҲМСнинг 6 ва 10-бандларида ёритиб бериш талаб қилинган ахборотларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни ҳам ёритиб бериш лозим:

жойлашган жойи ёки рўйхатга олган мамлакатлар номини, мулкка эгалик улушини ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциялар сонини (агар улар мулкка эгалик улушига мос келмаса) кўрсатган ҳолда йирик шўъба хўжалик жамиятлари рўйхатини;

шўъба хўжалик жамиятининг ҳисоботи консолидациялашган ҳисоботга киритилмаганлигининг сабабларини;

бош ташкилот бевосита ёки билвосита овозлар сонининг ярмидан кўпроғига эга бўлмаган ҳолларда, бош ташкилотга шўъба хўжалик жамияти устидан уни назорат қилишга имкон берадиган ўзаро муносабатлар тавсифини;

бевосита ёки билвосита овозларнинг ярмидан кўпроғига эгалик қиладиган, лекин назорат йўқлиги сабабли шўъба хўжалик жамияти ҳисобланмайдиган жамиятларнинг номларини;

жамиятни харид қилиш (ташкил этиш) ва сотиш (тугатиш)нинг ҳисобот йилидаги молиявий холатга, ҳисобот давридаги молиявий натижаларга ва олдинги даврнинг тегишли суммаларига таъсирини;

бош ташкилот алоҳида молиявий ҳисоботида шўъба хўжалик жамиятига инвестицияларни ҳисобга олиш учун фойдаланадиган усулни.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июль