Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2024 й. 458-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.07.2024 й.

N 458



СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КОМПЛЕКС

ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, суғурта фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

суғурта фаолиятини амалга оширишга оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

суғурта хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

суғурта фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органининг номига тузатишлар киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:

бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни суғурта хизматлари иштирокчиларига кенг тушунтирилишини ташкил этсин;

икки ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда суғурталовчиларга нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш ҳамда суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 июлдаги

458-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги "суғурта қилинувчига" сўзлари "суғурталанган шахсга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 16 июлдаги 365-сон қарорида:


муқаддимадаги "Суғурта тўғрисида" сўзлари "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Суғурта қилинган" сўзлари "Суғурталанган" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "чекланган тарифлар" сўзлари "суғурта тарифлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда - суғурталовчи) пудратчи ва ёки суғурталашдан манфаатдор бошқа шахсларнинг мулкий манфаатларини, шунингдек, қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчининг жавобгарлигини суғурта қилади.";


3 ва 4-бандлар, 7-банднинг иккинчи хатбошиси, 9-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, 14-банд, 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 29-банд, 30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 31-банд, 32-банднинг иккинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "суғурталанувчи" сўзи тегишли келишикдаги "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Полиснинг ёки таваккалчиликларни суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасидаги келишувга кўра қурилиш пудрат шартномасининг муддатига мувофиқ белгиланади. Объектни фойдаланишга топшириш муддати узайтирилган тақдирда, полис томонларнинг қўшимча келишувига кўра белгиланадиган қўшимча суғурта мукофоти тўланиши шарти билан амал қилишни давом этади";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурталанган мол-мулк қурилиш майдонига туширилган пайтдан бошланади, бироқ суғурта қилдирувчи томонидан суғурта учун суғурта мукофоти амалда тўланган санадан ва суғурта шартномасида қайд этилган санадан олдин бошланмайди. Суғурталовчининг жавобгарлиги қурилиш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналарни бўш ва иш ҳолатида синашнинг бутун даври мобайнида давом этади ҳамда объектни фойдаланишга топшириш пайтида, бироқ суғурта шартномасида кўрсатилган санадан кечикмай тугайди";


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги ариза-анкетаси асосида тузилади, унда таваккалчилик даражаси тўғрисида бир фикрга келиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади ва суғурталовчи томонидан имзоланадиган суғурта полиси билан расмийлаштирилади.";

иккинчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Суғурта қилдирувчи суғурталовчига суғурта учун суғурта мукофотини тўлашга мажбур. Суғурта мукофотини тўлаш бошлангунгача суғурта шартномасининг суғурталовчининг мажбуриятларига оид қисми кучга кирмайди. Суғурта мукофоти фоиздаги тўлов ставкасини жами суғурта суммасига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.";

иккинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги "суғурта тўлови" сўзлари тегишли келишикдаги "суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Агар суғурта қилдирувчига ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлар уч ойдан ортиқ бўлмаган даврга тўхтатиб турилса, суғурта шартномасининг амал қилиши томонлар ўртасидаги қўшимча битимга мувофиқ кўрсатиб ўтилган даврга тўхтатиб турилиши мумкин ва у суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги билдиришномасидан кейин ишлар қайта тикланганда, суғурта даврини ишлар тўхтатиб турилган даврга кўпайтирган ҳолда, қўшимча суғурта мукофотисиз янгидан кучга киради.

Қурилиш объекти суғурта қилдирувчига ва суғурталаш унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра консервация қилинганда, суғурта шартномаси бўйича қолган давр учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотининг бир қисми суғурталовчи томонидан қайтарилади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "суғурта тўлови" сўзлари "суғурта мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Суғурта ҳодисаси бошланганда суғурта қилдирувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс суғурталовчининг сўровномаларини ёки талабларини кутиб ўтирмасдан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришнинг имкони бўлган барча чораларни кўриши ва етти кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт. Суғурталовчи хабарни олгандан кейин уч кун ичида объектни кўздан кечириб чиқишга мажбур";


18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Суғурта қилдирувчи мазкур мол-мулк бўйича бошқа суғурта ташкилотлари билан тузилган барча суғурта шартномалари тўғрисида суғурталовчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт";

иккинчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси олиниб, суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар олингандан кейин комиссия тузилади, комиссия таркибига суғурта қилдирувчининг ва суғурталовчининг вакиллари, шунингдек, зарурат бўлганда манфаатдор шахс ҳисобига ваколатли ташкилотларнинг вакиллари киритилади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Суғурта қилдирувчи шикастланган мол-мулк ва ҳодиса рўй берган жой суғурталовчининг вакиллари томонидан кўздан кечирилгач ҳамда суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш бўйича хатти-ҳаракатлар суғурталовчи билан ёзма ёки электрон шаклда келишиб олингандан кейин имкониятга қараб суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этишга (алмаштиришга, тузатишга) киришиши мумкин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл" сўзлари "ариза-анкета" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 16-банд "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 21-банддаги "ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл" сўзлари "ариза-анкета" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 16-банд, 31-банднинг иккинчи хатбошиси, 34-банднинг бешинчи хатбошиси, 35-банд, 38-банднинг иккинчи хатбошиси, 41-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 44 ва 67-бандлардаги "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 5-илованинг II-бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Суғурта тарифининг таркиби


Кўрсаткичлар



Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси


100

Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномаси бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)


80

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари


20

       

Изоҳ. Огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захирасига жамғарилган ва ишлатилмаган маблағлар суғурталовчининг устав капиталини оширишга йўналтирилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "суғурталанувчининг" сўзи "суғурта қилдирувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси - ушбу Низомда назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталовчи шартномада белгиланган тўловни суғурта товонини жабрланганга ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;

суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома - суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ёки унинг вакили иштирокида тузиладиган ҳужжат, у авария содир бўлган вақт, жой ва унинг сабаби тўғрисидаги ахборотлардан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори, шунингдек, зарарни камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчи томонидан қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади";


б) 4-банддаги "суғурталанувчилар" сўзи "суғурта қилдирувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи- суғурта қилдирувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.";


г) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб эътироф этилмайди:";


д) 11 ва 13-бандлар, 14-банднинг "д" ва "е" кичик бандлари, 17-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда "б" ва "г" кичик бандлари, 19-банд, 27-банднинг "б", "в" ва "г" кичик бандлари ҳамда 32 ва 35-банддаги тегишли келишикдаги "суғурталанувчи" сўзи тегишли келишикдаги "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг суғурталовчи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилган ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси асосида расмийлаштирилади. Суғурта қилдирувчи аризада суғурталовчи томонидан қўйилган масалаларга мувофиқ аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиши шарт";

иккинчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 15-бандда:

"а", "б" ва "в" кичик бандлардаги тегишли келишикдаги "суғурталанувчи" сўзи тегишли келишикдаги "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "(суғурта суммаси)" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"а" кичик банддаги "суғурта ҳолатини" сўзлари "суғурта ҳодисасини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "суғурта ҳолатларини" сўзлари "суғурта ҳодисасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 23-бандда:

биринчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


й) VIII бўлимнинг номи, 25-банд, 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 29-банд, 30-банд, 32-банд ва 33-банддаги "суғурта пули" сўзлари "суғурта тўлови" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 24-банддаги "Суғурта қоплови (суғурта пули)ни" сўзлари "Суғурта товони (суғурта тўлови)ни" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Суғурта товони (суғурта тўлови) бевосита зарар кўрганга тўланади. Ушбу Низомнинг 15-банди "б" кичик бандида назарда тутилган харажатлар суғурта қилдирувчига тўланади";


м) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Етказилган зарар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта тўлови) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурта қилдирувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган - ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт";


н) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Суғурта қилдирувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаган суғурталовчига ўтиши қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома билан тартибга солинади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


11-банд "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


12-банднинг "а" кичик бандидаги "ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банд, 29-банднинг учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари, 31-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари, 32-банднинг иккинчи хатбошиси, 34-банднинг биринчи хатбошиси, 40-банддаги, 53-банднинг учинчи хатбошиси ва 66-банддаги "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


54-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) аннуитетлар шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза";


1-илова 8-банднинг учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари, 10-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


6-илованинг кириш қисмидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Суғурта тарифи таркиби


Кўрсаткичлар

           


Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси


100

Нетто-ставка (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)


75

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари


25

         

Изоҳ. Огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захирасига жамғарилган ва ишлатилмаган маблағлар суғурталовчининг устав капиталини оширишга йўналтирилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг тўртинчи, саккизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари, 3, 4 ва 13-банд, 14-банднинг биринчи хатбошиси, 17-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 19-банднинг иккинчи хатбошиси, 23-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари, 24-банднинг биринчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 25-банддаги "суғурта қилинган" сўзлари "суғурталанган" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 18-бандда:

учинчи хатбошидаги "суғурта қилинган" сўзлари "суғурталанган" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурталанган шахс (наф олувчи) ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;

суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги борасида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш кунидан кечиктирмай, суғурталовчига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилиши шарт";


г) 20-бандда:

учинчи хатбошидаги "суғурта қилинган шахс" сўзлари "суғурталанган шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "суғурта қилинган шахс" сўзлари "суғурталанган шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда суғурталанган шахсга (наф олувчига) унинг суғурта товонини тўлаш талабидан иборат бўлган ариза билан ёзма ёки электрон мурожаатидан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай, рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "суғурталанувчиларнинг" сўзи "суғурта қилдирувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига" сўзлари "суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6, 7, 9 - 12 ва 16-банд, 17-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "суғурталанувчи" сўзи тегишли келишикдаги "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги ", мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини кўрсатган ҳолда, мазкур Низомнинг 3-иловасига* мувофиқ шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-бандда:

биринчи ва олтинчи хатбошилардаги "суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилар "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


20-бандда:

иккинчи хатбошидаги "суғурталанувчини" сўзи "суғурта қилдирувчини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва (ёки) суғурталанган шахс (наф олувчи) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай, бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиш";


21-бандда:

иккинчи хатбоши "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "суғурталанувчидан" сўзи "суғурта қилдирувчидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси ва 26-банд "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташувчи - мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эгалик қиладиган, қонунчиликка мувофиқ йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ва бунинг учун тегишли лицензияга эга бўлган ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.";


б) 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза;

ташувчининг фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси, ташувчи ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно;";


в) 11 ва 15-бандлар, 28-банднинг биринчи хатбошиси, 30-банднинг бешинчи хатбошиси, 40-банд, 62-банднинг иккинчи хатбошиси ва 2-илова 9-бандининг бешинчи хатбошиси "ёзма" сўзидан кейин "ёки электрон" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 55-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ташувчи ходимларининг" сўзлари "ташувчининг, ташувчи ходимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-илованинг IV бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Суғурта тарифларининг тузилиши


Кўрсаткичлар

         


Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси


100

Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)


75

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари


25

            

Изоҳ. Огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захирасига жамғарилган ва ишлатилмаган маблағлар суғурталовчининг устав капиталини оширишга йўналтирилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 20-иловада:


5-позициянинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва полиси";


9-позициянинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланишда, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта шартномаси ва амалдаги суғурта полисининг мавжудлиги *".

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 июлдаги

458-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорининг 3-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 2 ва 7-иловалар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга 2-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнига 3-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 15-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)" 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 14-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 45-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 5 декабрдаги 694-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарорига 3-илованинг 18-банди.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 август