Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2024 й. 479-сон "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2024 й.

N 479




ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ

ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ВА БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама имкониятлар яратиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларни қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

"маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 33 млн сўмгача кредитлар ажратиш;

"маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби бўлган ёшларга ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 5 млн сўмдан субсидия ажратиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 3 августдаги

479-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:


a) қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижарага олган ёшларга тижорат банклари орқали мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 33 млн сўмгача кредит ажратишга";


б) йигирма иккинчи - йигирма еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма учинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:


a) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижарага олган ёшларга мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун бир йиллик кафиллик тақдим этиш";


б) тўққизинчи - ўттизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга, "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорида:


a) 1-илованинг 8-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёшлар дафтари"га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 5 млн сўм миқдорда субсидия ажратишга";


б) 2-иловада:


3-бобнинг 4-параграфи номи "уруғлик ва кўчатлар" сўзларидан олдин "мини-техника," сўзлари билан тўлдирилсин;


23-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. "Ёшлар дафтари"га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган, шу жумладан, электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ер майдонини олган ёшларга "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобида мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 5 млн сўмдан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади";

тўртинчи хатбоши "уруғлик ва кўчатларни" сўзларидан олдин "мини-техника," сўзлари билан тўлдирилсин;


24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "уруғлик ва кўчатлар" сўзларидан олдин "мини-техника" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш.


5 млн сўм


Ёшлар

дафтари

жамғармаси


Васийлик

кенгаши


Ҳоким

ёрдамчиси


";

          

5-иловада:

номи ҳамда изоҳ қисми "уруғлик ва кўчатлар" сўзларидан олдин "мини-техника," сўзлари билан тўлдирилсин;

"1-босқич" ва "4-босқич" позицияларининг "Тадбирлар" устунидаги "Уруғлик ва кўчатлар" сўзлари "Мини-техника, уруғлик ва кўчатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"3-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устуни "уруғлик ва кўчатлар" сўзларидан олдин "мини-техника сотиб олиш," сўзлари билан тўлдирилсин.

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 август