Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 9-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

9-ИЛОВА


Юридик шахсларга солиқ тўловчининг

идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини (кейинги ўринларда - идентификация рақами) бериш ва қўллаш тартибини белгилайди.


2. Солиқ тўловчиларга идентификация рақамларини бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантириш;

солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;

ҳисобланган ва тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари, шунингдек, пенялар ва жарималарнинг ҳисобини юритиш;

солиқ органлари билан бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорат банклари ва молиявий тусдаги ҳамда кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот алмашишда ягона идентификатордан фойдаланиш;

қонунчиликда белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида юридик шахсларга нисбатан ахборот алмашинувини унификация қилиш.


3. Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига (жисмоний шахслар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган идентификация рақами берилади ва у ўзгартирилмайди.


4. Идентификация рақами бир марта берилади ва юридик шахс тугатилгандан (ҳисобдан чиқарилгандан) кейин ундан фойдаланиш чекланади.

Тугатилган (ҳисобдан чиқарилган) юридик шахснинг идентификация рақами бошқа бир солиқ тўловчига такроран берилмайди.


5. Идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


6. Жисмоний шахслар солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали ҳисобга қўйилади.

Бунда жисмоний шахсларга ваколатли орган томонидан берилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади.



2-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИНГ ТУЗИЛИШИ


7. Идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборат бўлиб, дастлабки 8 та рақам солиқ тўловчининг ўз рақамини, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.


Идентификация рақами тузилиши қуйидагича кўринишга эга бўлади:

     

1

хххххххх

2

х

назорат сони


солиқ тўловчининг рақами

           

Ушбу мақсадларда 20000000Хдан 39999999Хгача бўлган кодлардан фойдаланилиши керак.

Бунда Х - солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасида (кейинги ўринларда - Солиқ қўмитаси) компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.

Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:

00000000Хдан 19999999Хгача;

70000000Хдан 99999999Хгача.


8. Кодлаштириш тузилиши ўзгармас ва универсал ҳисобланади ҳамда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизимида фойдаланилади.


9. Идентификация рақами ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



3-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМИНИ БЕРИШ


10. Идентификация рақами:

нодавлат нотижорат ташкилотларига адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

банклар, кредит бюролари ва чет эл банкларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;

дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;

бошқа юридик шахсларга давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;

чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини, Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкил этилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқ органларида ҳисобга қўйишда Солиқ қўмитаси томонидан берилади.


11. Идентификация рақами аниқ вақт режимида, янги ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек, хорижий юридик шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказишда (ҳисобга олишда) берилади.


12. Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровлар Солиқ қўмитаси ахборот тизимларида реал вақт режимида, бироқ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда махсус текширувдан ўтказилади.

Маълумотларни махсус текширувдан ўтказиш шартлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва Солиқ қўмитаси ўртасида имзоланадиган маълумот алмашиш бўйича техник ҳужжатлар билан белгиланади.

Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровга асосан маълумотларда хатолик аниқланса, реал вақт режимида хатолик сабаби кўрсатилган жавоб ахборот тизимлари орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда ўзининг идентификация рақамини аниқ кўрсатиши шарт.

Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт.


14. Солиқ тўловчининг Солиқ кодекси 127-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларда идентификация рақамини нотўғри кўрсатиши солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузишга тенглаштирилади.


15. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         





Маъмурий регламентга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг

идентификация рақамини бериш

СХЕМАСИ

       

     

Босқичлар

     

     

Субъектлар

      


     

Чора-тадбирлар

     


     

Муддатлар

      

1-босқич

Солиқ тўловчи


    

Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи (ҳисобга олувчи) органга ариза беради.

         


Мурожаат қилинганда









2-босқич

       

Рўйхатдан (аккредитациядан)

ўтказувчи орган





Солиқ органи


       

1. Солиқ тўловчининг вакили томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчини рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказиб, маълумотларни ахборот тизимига киритади ва идентификация рақамини бериш бўйича сўров юборади.


2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади.

       


Қонунчилик ҳужжатларида

белгиланган муддатларда









3-босқич

Солиқ қўмитаси


          

1. Ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органдан келган маълумотларни махсус текширувдан ўтказади.


2. Маълумотлар тўлиқ ва тўғри бўлса, идентификация рақамини шакллантириб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга юборади.


3. Чет эл юридик шахсларини ҳисобга олишда солиқ тўловчининг вакилига идентификация рақами берилганлиги бўйича гувоҳномани тақдим этади ёки электрон почта манзилига юборади.


4. Маълумотларда хатолик аниқланса, идентификация рақами шакллантирилмайди ва хатолик сабаби кўрсатилиб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга қайтарилади.

      


Реал вақт режимида



4-босқич

Рўйхатдан (аккредитациядан)

ўтказувчи орган


    

Солиқ қўмитаси томонидан қайтарилган хатолик бартараф қилинади ва идентификация рақамини бериш бўйича қайта сўров юборади.

      


Хатолик аниқланганда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 август