Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 02.08.2024 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.08.2024 й. 3550-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.08.2024 й.

N 3550




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

02.08.2024 й.

N 29


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             А.А. Худаяров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 30 октябрдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3082, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3082/2141-сон) билан тасдиқланган Дорихона шароитида "ангро" маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ" деган сўзлар "рецептсиз" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 3430, 2023 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон) билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатилади. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 август