Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2024 й. 493-сон "Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2024 й.

N 493




ЁШЛАРНИ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРГА ЎҚИТИШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, бу борада уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

халқаро имтиҳон тизимлари бўйича ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичини пасайтириш;

ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, асбоб-ускуна харид қилиш учун субсидия ажратиш тартибини такомиллаштириш;

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшларга компьютер харид қилиш учун истеъмол кредитини ажратиш тартибини, шу жумладан, ёшларнинг хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб берилишини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:

а) уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда унинг амалиётга жорий этилишини таъминласин:

хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва юритиш;

рейтинг баҳолаш натижаларига кўра энг юқори кўрсаткич қайд этган олис ва чекка ҳудудлардаги 100 та ўқув марказининг бино ва иншоотлари ижараси харажатларини компенсация қилиш;

рейтинг баҳолаш натижаларини Ёшлар ишлари агентлиги расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;

б) уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Болалар электрон платформаси"ни ишга туширсин:

болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шу жумладан, стратегиялар, дастурлар, "йўл хариталари"ни ҳамда болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ва қобилиятини рўёбга чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни муҳокамага қўйиш ва таклифларни шакллантириш учун жойлаштириш;

болалар ҳаётига оид муҳим масалалар юзасидан сўровномалар ўтказиш, турли соҳаларда ўз иқтидори ва истеъдодини намоён этаётган болалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

в) хорижий давлатларда таълим олмоқчи бўлган ёшларга бу борада яратилган имкониятлар ҳақида тарғибот ишларини (шу жумладан, видеороликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали) амалга ошириш чораларини кўрсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 августдаги

493-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига ўқишга қабул қилиш тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


17-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Тест синови саволлари қайта тайёрлаш курси мақсад ва вазифалари асосида Институт томонидан тузилади.

Тест синовларини ўтказиш тартиби Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қайта тайёрлаш курсига қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланади.

Тест синови натижалари бўйича умумий 100 баллдан 55 балл ва ундан юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади.

Тест синовидан ўтганлар сони квота бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди.";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларига тингловчилар тегишли тўлов-контракт шартномасида назарда тутилган маблағни белгиланган муддатда тўлагандан сўнг директорнинг буйруғи билан қабул қилинади.

Қайта тайёрлаш ўқув курсларини битирган тингловчиларга 4-иловада келтирилган намунадаги диплом берилади.

Малака ошириш ўқув курсларини битирган тингловчиларга 5-иловада келтирилган намунадаги сертификат берилади";


қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин:


"Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли

кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни

тайёрлаш институтида ташкил этиладиган қайта

тайёрлаш ўқув курсларини битирганлик ҳақида

ДИПЛОМ НАМУНАСИ

       

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири

  

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

  

Qayta tayyorlash haqida

  

DIPLOM

QT N 000000

        


(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

           

20______-yil "______"-___________________________________dan 20______-yil "______"-________________________________________ gacha

           


(qayta tayyorlash talim muassasasining nomi)

         


da

              


soatga mo`ljallangan

           


(qayta tayyorlash kursining nomi)

          

       

kursida talim olib,

              


            


mavzusida bitiruv ishini

             

Yakuniy attestatsiya komissiyasida


bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash

           

o`quv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

          

          

Yakuniy attestatsiya


komissiyasi raisi

______________________



Direktor

______________________



muhr o`rni




________________

Qayd raqami

(sana)

_________________

         

           

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг

ТАВСИФИ


Қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби тасвири, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 30 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли

кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва

истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида

ташкил этиладиган малака ошириш ўқув

курсларини битирганлик ҳақида

СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ

   

Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири

  

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

  

Malaka oshirish haqida

   

SERTIFIKAT

MO N 000000

   


(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

         

20_____-yil "_____"-__________________________________dan 20_____-yil "_____"-_____________________________________________ gacha

            

       


da

(malaka oshirish talim muassasasining nomi)


              


           

jami


soatli

           


(malaka oshirish kursining nomi)


bo`yicha malakasini oshirdi.

_______________

          

              

Direktor

_________________________



muhr o`rni


_____________

Qayd raqami

(sana)

________________________



         

      

Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификатнинг

ТАВСИФИ


Малака ошириш ҳақидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби тасвири, паст қисмида эса-35мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 30 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - МО ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорида:


а) номи "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбоши "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "Имтиҳон топшириш" сўзлари "Ўқиш ва имтиҳон топшириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

иккинчи хатбоши "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мазкур қарорга 2-илованинг 1, 7-10, 14-16-бандларидаги имтиҳон турларидан 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб камида С1 ва унга тенглаштирилган даража олган ёшларнинг 6 ойгача бўлган ўқиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда маблағ қоплаб берилади;

мазкур қарорга 2-илованинг 1, 7-10, 14-16-бандларидаги имтиҳон турлари бўйича 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январга қадар ушбу бандларда кўрсатилган баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичидан бир поғона паст балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.";


г) 1-иловада:


номи "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-банд "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


2-бандда:

иккинчи хатбоши "фуқаролиги бўлмаган," сўзларидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "имтиҳон харажатини" сўзлари "ўқиш ва имтиҳон харажатини" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "компенсация" сўзи "имтиҳон учун компенсация" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қиш учун компенсация - инглиз (IELTS), немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича камида С1 ва унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритган ёшларга ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартномага асосан 6 ойгача бўлган ўқиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорида қоплаб бериладиган бир марталик тўлов";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3-бандда:

биринчи хатбоши "ёшларга" сўзидан кейин "ўқиш ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

"в" кичик банднинг биринчи хатбошиси "ариза берувчининг" сўзларидан кейин "ўқиш ёки имтиҳон учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Компенсация" сўзи "Ўқиш ва имтиҳон учун компенсация" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбоши "Ариза берувчининг" сўзларидан кейин "имтиҳон учун ва ўқиш учун компенсация сўраб қилган" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги "в" ва "г" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"в) ўн олти ёшга тўлмаган шахс номига берилган сертификат бўйича компенсация тўлаш ҳақидаги ариза:

ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ота-онаси томонидан берилса - ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади;

ўн олти ёшга тўлмаган ҳамда ота-онаси бўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан берилса - унинг қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат (pdf форматда) ариза берувчи томонидан тақдим этилади;

г) ариза берувчи ўқиш учун компенсация беришни сўраган бўлса, ушбу Регламентга 2-иловадаги сўровноманинг IV бўлимидаги маълумотларни тўлдиради ва ҳужжатларни юклайди. Бунда имтиҳон учун компенсация сўраб қилинган мурожаатга қўшимча тарзда ўқиш харажати учун компенсация сўраб мурожаат қилиниши мумкин бўлиб, алоҳида тартибда ўқиш харажати учун компенсация сўраб қилинган мурожаатлар кўриб чиқилмайди";

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган ўқиш ва имтиҳон учун компенсация тўлаб берилади:

а) имтиҳон учун компенсация сўралганда:

имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;

махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб, ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;

махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда;

б) ўқиш учун компенсация сўралганда:

инглиз (IELTS), немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича камида С1 ва унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилганда ҳамда ушбу сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда;

ўқувчи ва ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартнома илова қилинганда.";


14-банддаги "13-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида" сўзлари "13-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд "ариза берувчи" сўзларидан кейин "ўқиш ва имтиҳон учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қуйидаги ҳолатларда:

а) имтиҳон учун компенсация сўралган мурожаат бўйича:

мурожаат ушбу Регламентнинг 6-банди "а", "б", "в" кичик бандлари ва 13-банди "а" кичик бандига мувофиқ бўлмаганда;

верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра махсус сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди;

б) ўқиш учун компенсация сўралган мурожаат бўйича:

мурожаат ушбу Регламентнинг 6-банди "г" кичик банди ва 13-банди "б" кичик бандига мувофиқ бўлмаганда;

компенсация қилиниши сўралаётган ўқиш харажати муқаддам "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан қопланган ҳолларда, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация тўлаш рад этилади";


18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мурожаат этмасдан" сўзлари "мурожаат қилгандан сўнг унга ўқиш ва имтиҳон учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича

юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш

ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ

қоплаб беришнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Ўқиш ва имтиҳон учун компенсация тўлаб

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

       


     

Субъектлар

     


       

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддати

      











1-босқич


Ариза берувчи


     

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади) исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш (мустақил равишда сўровнома шаклини тўлдириш) учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

       


Махсус сертификат

берилган санадан бошлаб

180 календарь кун

мобайнида








2-босқич


      

1) Давлат хизматлари маркази


2) ЯИДХП

       


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


1. Махсус сертификатни верификациядан ўтказади.


       

1. Маълумотлар тушганидан сўнг 15 кунда




2. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.



2. Маълумотлар тушганидан сўнг 30 кунда.




3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ ўқиш ва имтиҳон учун компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.



3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун мобайнида.




4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда, бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС хабар юборади.

       


4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.

         








4-босқич


Халқ банки филиали


Ариза берувчининг ўқиш ва имтиҳон учун компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ушбу компенсация тўловларини амалга оширади.


      

Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилгандан сўнг банкка мурожаат қилинганда

       

       

         




Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича

юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш

ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ

қоплаб беришнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Ўқиш ва имтиҳон учун компенсация олиш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

            

Ариза т/р

      

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

-

          

-

-

      

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

       

1.1. Ф.И.О.:


-


1.2. Тугилган санаси:


кун/ой/йил


1.3.Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (мавжуд бўлса):


-


1.4. Ижтимоий ҳолати


Талаба, ишлайди, ишсиз


1.5. Телефон рақами:


-


1.6. Электрон почта манзили:


-


1.7. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


     

II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

        

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-


2.1.2. Туғилган санаси:


йил/кун/ой


2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:



2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О. Бунда боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади (ота-онаси томонидан топширилган аризалар бундан мустасно ):


Илова қилинади

(pdf, png, jpg, jpeg форматда

)

2.2.2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-


2.2.3. Телефон рақами:


-


2.2.4. Электрон почта манзили:


-


2.2.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят, республика


        

III. Имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

        

3.1. Имтиҳон тури


3.2. Имтиҳон топшириш харажати суммаси


3.3. Сертификат N

3.4. Қайд этилган балл/даража

(танланади)


(имтиҳон турига қараб автоматик ҳисобланади)


-

-

3.5. Сертификат нусхаси

(илова қилинади)

3.6. Чек/шартнома нусхаси

(илова қилинади)


3.7. Тест топширилган сана

3.8. Масъул ваколатли ташкилот

(имтиҳон олувчи марказ)

коди/номи


     

IV. Ўқиш ҳақидаги маълумотлар

         

4.1. Ўқиш даври:


йил/кун/ойдан - йил/кун/ойгача

     

4.2. Ўқув маркази ва аризачи ўртасида тузилган икки томонлама шартнома нусхаси (илова қилинади)


Илова қилинади

(pdf, png, jpg, jpeg форматда)

      

-

   

-

-

-




";

         

д) 2-илова:

номида "Имтиҳон топшириш" сўзлари "Ўқиш ва имтиҳон топшириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарорида:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бино ва иншоотлари, шунингдек, мол-мулкларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг сифатли сақланишини таъминлаш мақсадида амалдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сонининг нисбатини ҳисоблаш меъёрлари Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ёшлар объектлари (ёшлар марказлари, ёшлар учун спорт, маданий-маърифий ва интеллектуал ўйинларни ўтказиш, ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтиришга мўлжалланган ёпиқ мажмуалар) учун татбиқ этилмайди";


б) иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Жамғарма маблағлари Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ва туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалари) ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти (кейинги ўринларда - Институт) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади";


6-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

АТ "Халқ банки", АТ "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБ томонидан "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган, шунингдек, хорижий тилни билиш бўйича С1 даражасидаги сертификатга эга бўлган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўттизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунчилик ҳужжатларида белгиланган Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари доирасидаги чора-тадбирларни молиялаштириш";

тўққизинчи хатбошидаги "ҳайъати қарорига" сўзлари "директорининг буйруғига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ ёшларга ўқиш ва халқаро имтиҳон тизимлари бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш";


9-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


12-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Марказлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларининг "II. ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ" бўлимида:


а) "1. Директор ўринбосари (тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича)" кичик бўлимининг "Асосий мезонлар" устуни 2-бандидан ", Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтининг 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курслари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "2. Директор ўринбосари (тест синовлари натижалари таҳлили ва эълон масалалари бўйича)" кичик бўлимининг "Асосий мезонлар" устуни 2-бандидан "Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтининг" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида:


а) 1-иловада:


3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ариза берувчиларга ўқиш харажатлари ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали "Ёшлар дафтари"га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги "маҳалла еттилиги" (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган) номига ёзма шаклда мурожаатига ёки "Ёшлар дафтари" электрон платформаси орқали онлайн мурожаатига асосан компенсация қилинади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Маҳалла еттилиги"нинг ариза берувчининг ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги қарорига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради.

"Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобварағида ушбу йўналишдаги харажатларни амалга оширишга маблағ етарли бўлмаса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини ва ушбу Вақтинчалик тартибнинг 3-4-бандларида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ариза берувчига ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаш ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармасига сўров хати юборади";


10-банддан "Ёшлар ишлари агентлиги томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


илованинг 1-босқичи "Чора-тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали "Ёшлар дафтари"га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги "маҳалла еттилиги" номига автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажати бир қисмини компенсация қилиш ҳақида ёзма шаклда мурожаат қилади.

"Маҳалла еттилиги" ариза берувчининг ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақида қарор чиқарганда, ушбу қарорни илова қилган ҳолда Васийлик кенгашига талабнома юборади";


б) 2-иловада:


3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ариза берувчиларга субсидия ажратиш ушбу Вақтинчалик тартибга иловада келтирилган схемага мувофиқ ушбу ариза берувчиларнинг доимий яшаш манзили ёки улар тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали "Ёшлар дафтари"га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги "маҳалла еттилиги" (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган) номига ёзма шаклда ёки "Ёшлар дафтари" электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан ажратилади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Маҳалла еттилиги" "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, "Ёшлар дафтари"га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларга "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидия ажратиш ҳақида қарор чиқаради.

Ушбу қарорга асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратади";


илованинг 1-босқичи "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлаш учун субсидия ажратиш ҳақида доимий яшаш манзили ёки тарбияланган "Меҳрибонлик" уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи жойлашган жойдаги маҳалланинг ёшлар етакчиси орқали "Ёшлар дафтари"га киритиш ва ўқиш харажатини компенсация қилиш ҳақидаги "маҳалла еттилиги" номига ёзма шаклда ёки "Ёшлар дафтари" электрон платформаси орқали онлайн мурожаат қилади.

"Маҳалла еттилиги" ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида қарор чиқарганда ушбу қарорни илова қилган ҳолда Васийлик кенгашига талабнома юборади";


в) 4-иловада:


2-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"миллий сертификат - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, чет тилини билиш даражасини аниқлаш ёки бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат";

бешинчи хатбошидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошиси "молиялаштиради," сўзидан кейин "Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари орқали ариза берувчи юридик шахсларга компенсация маблағларини" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-бандда:

биринчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "15" рақами "13" рақами билан алмаштирилсин;


1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг

хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари

бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш

харажатларининг бир қисмини ҳамда улар

бўйича миллий сертификатлар олиш учун

ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш

харажатларини қоплаб беришнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Компенсация тўлаб бериш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

    

Босқичлар

    


    

Субъектлар

    


   

Тадбирлар

    


    

Бажариш муддати

      











1-босқич


   

"Ешлар дафтари"га

киритилган ёш

фуқаро

      


Ўқув марказида хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўзлаштириш учун таълим олади.


Камида 3 ой давомида







Уқув маркази


      

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга хорижий тилни ёки умумтаълим фанларини ўқитади.

       









2-босқич


"Ёшлар дафтари"га

киритилган ёшлар


          

Уқув курсини тугатгандан сўнг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ўз ҳисобидан имтиҳон топширади ва миллий сертификатни олади.

     


Ўқув курсини тугатгандан

сўнг







Ўқув маркази


        

Уқув курсларини тугатган ўқувчиларнинг тегишли йўналиш бўйича миллий сертификат олиш харажатларини ўз ҳисобидан қоплайди.

         









3-босқич


Ариза берувчи


         

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига компенсация тўлашни сўраб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

          


Миллий сертификат

берилган санадан бошлаб

180 календарь кун

мобайнида








4-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази


2.ЯИДХП

       


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда








5-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


    

1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли (ариза берувчининг ҳақиқатда "Ёшлар дафтари" электрон базасида мавжудлигини) эканлигини текширади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради, ариза берувчи юридик шахсларнинг компенсация маблағларини Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари ўтказиб беради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.

       


1. Мурожаат тушганидан

сўнг 10 иш кунида








      

2. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланмаганда,бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига мурожаати рад этилганлиги тўғрисида хабарнома (СМС хабар) юборади.

       


2. Маълумотлар тўлиқ

ва асосли эканлиги

тасдиқланмаганда бир

иш куни мобайнида








6-босқич


"Халқ банки"

филиали


       

Компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқни текширган ҳолда ариза берувчи жисмоний шахсга компенсация тўловини амалга оширади.

         


Ариза берувчи мурожаат

қилган санадан бошлаб

5 иш кунида







Ёшлар ишлари

агентлиги


      

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари орқали компенсация маблағларини олишга бўлган ҳуқуқини текширган ҳолда ариза берувчи юридик шахснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради.

       








".

         

г) 6-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилинганда, мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишнинг маъмурий регламенти";


1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Маъмурий Регламент (кейинги ўринларда - Регламент) "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилинганда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи - "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, хорижий тилни билиш бўйича С1 даражасидаги сертификатга эга бўлган, компьютер харид қилиш учун истеъмол кредити бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - жамғарма) ҳисобидан ушбу кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилишни сўраб мазкур Регламентга мувофиқ мурожаат қилган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);

банк - "Бир миллион дастурчи" сертификати, хорижий тил сертификати ва маълумотнома олган ёшларга компьютер харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратадиган АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБ;

"Бир миллион дастурчи" сертификати - "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшлар бўйича тегишли ахборот тизимлари орқали бериладиган электрон ҳужжат;

верификация - ариза берувчи томонидан тақдим этилган "Бир миллион дастурчи" сертификати ва хорижий тил сертификатининг ҳақиқийлигини тегишли электрон тизимлар орқали текшириш;

истеъмол кредити ёки микроқарз - ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда банк томонидан ажратиладиган маблағ;

маълумотнома - ваколатли орган томонидан ариза берувчига компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити бўйича мазкур кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилиниши тўғрисида тақдим этиладиган ҳамда 90 календарь кун мобайнида амал қиладиган электрон ҳужжат;

хорижий тил сертификати - Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори билан тасдиқланган Ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатида келтирилган хорижий тиллар бўйича уларни билиш даражаси камида С1 эканини тасдиқловчи, масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга расмий ҳужжат.";


3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшларга компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредити маблағлари ёшларнинг хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб берилади.";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ариза берувчиларга истеъмол кредитининг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари жамғарма ҳисобидан тўланади. Бунда:

"Бир миллион дастурчи" сертификати ва хорижий тил сертификатига эга бўлган ёшлар томонидан олинган истеъмол кредитининг фоиз тўловлари ушбу кредитнинг муддати ўтмаган асосий қарзи учун ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича компенсация жамғарма томонидан тўлаб берилади;

ариза берувчининг фақат битта истеъмол кредити бўйича компенсация берилади;

ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларнинг қонуний вакилларига истеъмол кредитининг фоиз тўловлари компенсация қилинади.";


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун ёшларга мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.";


7-банддан "ва/ёки кафиллик беришни" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. "Бир миллион дастурчи" сертификати ва хорижий тил сертификатини олган ёшларга истеъмол кредити бўйича компенсация тўлаш учун давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) Давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда, унинг номидан сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборади;

б) ваколатли орган:

тушган мурожаатларни 15 иш куни мобайнида кўриб чиқади;

компенсация тўлаш бўйича ариза берувчи томонидан тақдим этилган "Бир миллион дастурчи" сертификати ва хорижий тил сертификатини верификациядан ўтказади;

ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради;

истеъмол кредити фоиз тўловларининг компенсация маблағларини тегишли банклар ҳисобварағига ўтказиб боради;

в) банк:

ариза берувчига истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш масаласини кўриб чиқади, бунда ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг ҳақиқийлигини ундаги QR-код орқали текширади;

истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради, унинг суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ёки ариза берувчининг номига алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб беради ҳамда ваколатли органни хабардор қилади;

ваколатли орган томонидан ўтказилган компенсация маблағларини истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.

15. Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;

"Бир миллион дастурчи" сертификати ёки хорижий тил сертификатидаги маълумотлар ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос келмаслиги;

мурожаат қилинган санада "Бир миллион дастурчи" сертификати ёки хорижий тил сертификати берилганига 6 ой ўтганлиги;

ариза берувчига истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари компенсация қилинаётганлиги (қилинганлиги);

ариза берувчининг аввалги мурожаати асосида ваколатли орган томонидан берилган маълумотноманинг амал қилиш муддати тугамаганлиги;

мурожаат қонуний вакил томонидан берилганда унинг қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, бу ҳақида ариза берувчига автоматик равишда СМС хабар юборилади.

16. Ваколатли органнинг истеъмол кредити бўйича жамғарма кафиллигини бериш ва/ёки фоиз тўловларини компенсация қилиш тўғрисидаги маълумотномаси олингандан сўнг банкларнинг тегишли филиаллари ўзларининг ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш масаласини кўриб чиқади.

Истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинган ва компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига ёки алоҳида очилган банк карталарига пул маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг банк ҳар ойнинг 15-санасига қадар бу ҳақда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади";


17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "истеъмол кредити" сўзларидан кейин "ёки микроқарз" сўзлари билан тўлдирилсин;


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида

ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган

ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер

харид қилиш учун мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Истеъмол кредити орқали компьютер харид

қилиш учун ёшларга мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилиш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

     


      

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ариза берувчи


         

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, "Бир миллион дастурчи" сертификати ва хорижий тил сертификатини олган ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан унинг вакили) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали сертификатни илова қилган холда мурожаат қилади.

            


Сертификатлар

берилган санадан

бошлаб 6 ой

мобайнида








2-босқич


      

1. Давлат хизматлари марказлари


2. ЯИДХП

        


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


        

Ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали келиб тушган пайтдан бошлаб тақдим этилган сертификатларни верификациядан ўтказади.

Хорижий тил сертификатининг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.

Ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда ариза берувчига истеъмол кредити бўйича компенсация тўланиши тўғрисида маълумотнома беради, акс ҳолда ариза берувчига рад жавобини беради.

Верификациядан ўтган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни банкка автоматик равишда тақдим этади.

         


5 иш куни (хорижий тил сертификати ҳақиқийлиги бўйича хорижий ташкилотга сўров юборилганда 30 иш

куни) мобайнида








4-босқич


АТ "Халқ банки",

АТ "Алоқа банк"

ва "Микро-

кредитбанк" АТ


        

Ариза берувчига истеъмол кредити ажратиш масаласини кўриб чиқади.

Истеъмол кредити ёки микроқарз ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради. Бунда истеъмол кредити суммасини компьютер етказиб берувчи ташкилотларнинг тегишли банклардаги ҳисобварағига ёки микроқарзни ёшларнинг аризаларига асосан уларнинг алоҳида очилган банк карталарига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказиб беради.

Бу ҳақида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.

         


Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Ҳар ойнинг 15-санасига қадар








5-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларини банкларнинг тегишли ҳисобварағига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказади.


       

Банклар билан келишилган муддатларда ҳар ойнинг 25-санасига қадар

      








6-босқич


        

АТ "Халқ банки",

АТ "Алоқа банк"

ва "Микро-

кредитбанк" АТ

        


Тақдим этилган реестрга мувофиқ маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказади.


2 иш кунида

         

      




Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида

ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган

ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер

харид қилиш учун мазкур кредитларнинг фоиз

тўловларини компенсация қилишнинг

маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Истеъмол кредитининг фоиз тўловлари

компенсация қилиниши бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


Т/р

Қабул қилиш санаси

         

Қабул қилган шахс

    

   

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

       

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика


1.6. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатининг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:


-

    

II. Сертификат олган ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс

ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

          

2.1. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.4. Қонуний вакил (тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади) Ф.И.О.:


-

2.5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

2.6. Қонуний вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:


-

2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Маҳалла, туман (шаҳар), вилоят, республика


2.9. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатининг (нусхаси илова қилинади) ҳаволаси:


-

      

III. Хорижий тил сертификатини олиш бўйича

имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

         

3.1. Имтиҳон тури


3.2. Сертификат N

3.3. Қайд этилган балл/даража

        

(танланади)


-

-

3.4. Сертификат нусхаси (илова қилинади)


3.5. Тест топширилган сана

3.6. Масъул ваколатли ташкилот (имтиҳон олувчи марказ) коди/номи

            

-


-

-

".

             

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-бандда:

иккинчи хатбоши "ўттиз ёшдан ошмаган" сўзларидан кейин "(ўттиз бир ёшга тўлмаган)" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шартнома - касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган битим. Бунда шартномада ўқув курси муддати ва курс учун ҳар ойлик ва умумий тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим;";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.

Ўқиш харажатлари учун ҳар ойда ажратиладиган субсидия миқдори:

касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти учун БҲМнинг беш бараваридан;

умумтаълим фанлари учун БҲМнинг уч бараваридан;

хорижий тилларни ўргатиш учун БҲМнинг уч бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.

Бунда ариза берувчига фақат бир турдаги ўқув курсида 12 ойдан ошмаган муддатда ўқиш учун субсидия ажратилади.

Транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори, шу жумладан йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 фоизидан ошмаслиги лозим.

Бунда километр миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда - кўп томонга, километр миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолларда - кам томонга яхлитланади.

Яшаш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори бир суткада ижарада яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим.";


5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Муқаддам ҳудудий ёки туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан ўқув курсларида ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилган ариза берувчиларга ушбу Регламентга мувофиқ ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия ажратилмайди, олий таълим ташкилотидаги ўқиши учун тўлов-контракт суммаси тўлаб берилган талабалар бундан мустасно.";


9-бандда:

"а" кичик банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

"б" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ижара шартномасида кўрсатилган уй манзили нодавлат таълим ташкилоти жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бўлиши керак (Тошкент шаҳри ҳудуди бундан мустасно).";


10-банддаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ўқиш харажатлари учун:

ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;

ариза берувчи руҳий касалликларга чалинган беморлар рўйхатида, шунингдек, наркология диспансери ҳисобида турмаса;

ариза берувчида ногиронлик мавжуд бўлса;

ариза берувчи ўқиш истагида бўлган нодавлат таълим ташкилотида тегишли йўналиш бўйича ўқитиш ваколати мавжуд бўлса;

шартноманинг бир ойлик тўлов миқдори ва ўқиш давомийлиги ушбу Регламентнинг 3-бандида белгиланган суммалардан ва муддатдан ошмаса;

ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса;";

"б" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун сўралган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаса;";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар ариза берувчи ушбу СМС-хабарномани олган пайтдан бошлаб 90 кун ичида ўқитиш ҳақидаги шартномани туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига тақдим этмаса ва ушбу муддат ичида ўқишни бошламаса, унга субсидия ажратиш рад этилади.";


19 ва 20-бандлардаги "Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва

транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия

ажратишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш харажатини

қоплаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ


      

Босқичлар

      


       

Субъектлар

      


        

Тадбирлар

     


     

Муддати

     











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


       

Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарни ўрганиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиш харажати учун субсидия ажратишни сўраб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

         


Ўқишни бошлашдан

олдин








2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

        


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


     

Тақдим этилган ҳужжатлар ва улардаги маълумотлар тўлиқ ва асосли эканлиги тасдиқланганда ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади, бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборади ҳамда нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчисининг зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.

Тақдим этилган ҳужжатлар ёки улардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганда, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабарнома юборади.

        


Ҳужжатлар келиб

тушганидан сўнг

15 иш кунида








      

Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг сўров хатига (ариза берувчи ва нодавлат таълим ташкилоти ва туман (шаҳар) ёшлари ишлари бўлими ўртасида тузилган ариза берувчини ўқитиш тўғрисидаги шартнома илова қилинган) асосан ўқитишнинг тўлиқ даври учун субсидия маблағларини туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг ҳисобварағига ўтказади.

        


Ариза берувчига

субсидия ажратилиши

тасдиқлан гандан сўнг

5 иш кунида








4-босқич


Туман (шаҳар) ёшлар

ишлари бўлими


       

Ҳар ойлик ўқитиш хизмати кўрсатилгандан сўнг нодавлат таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ариза берувчига ўқитиш хизмати кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактура ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчисининг ариза берувчининг ўқишини мониторинг қилиш натижалари бўйича ижобий тавсиясига асосан субсидияни нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб боради.

        


Ҳисоб-фактура

ва ижобий хулоса

келиб тушгандан

сўнг 3 иш кунида








Ариза берувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолларда (ўқиш оралигида даволаниш учун вақтинча ўқишга бормаган ҳоллар бундан мустасно) ушбу ариза берувчининг ўқиш харажати учун ажратилган субсидия маблағларини Агентлик марказий аппаратининг тегишли ғазна ҳисобварағига қайтаради.


           

Ариза берувчи ўқишни давом эттирмаслиги аниқланган пайтдан бошлаб 10 иш кунида

      

           

           




Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва

транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия

ажратишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат

таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш

ва транспорт харажатларини қоплаш

учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ


      

Босқичлар

     


      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

    


     

Муддатлар

     











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


    

Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (ЯИДХП) Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.

         


Ўқишни бошлагандан

сўнг ҳар ой якуни

бўйича








2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

         


Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


      

1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади.


2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг тегишли жойда ижарада яшаши ва транспорт қатновини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.

         


Ҳужжатлар келиб

тушгандан сўнг

уч иш кунида







       

3. Ариза берувчига ўқитиш харажатлари учун субсидия ажратилиши тасдиқланганда нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг сўров хатига яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия маблағларини тўлиқ миқдорда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимининг ҳисобрақамига ўтказади.

          









4-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


       

Ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатНашини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Ҳар ойлик ўқиш даври якунида ариза берувчига субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақида тавсия тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборади.

          


Беш иш кунида








5-босқич


Туман (шаҳар) ёшлар

ишлари бўлими


       

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиясига асосан субсидия тўлови маблағларини ариза берувчининг банк картасига ўтказиб боради.

        


Ҳар ойлик ўқиш

даври якунида

";

           

в) 2-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи - ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн олти ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия - камида бир ой давомида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат ёки диплом олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ажратиладиган субсидия.";


4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Муқаддам ҳудудий ёки туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилган ариза берувчиларга ушбу регламентга мувофиқ асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилмайди.";


8-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ўқиш даври бир ойдан кам бўлмаслиги, шунингдек, махсус сертификат уни берган ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши лозим";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9-банддаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"махсус сертификатни тасдиқловчи ҳужжатда қайд этилган мутахассислик ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган фаолият тури билан мурожаатда сўралган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари мос бўлса";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ногиронлиги бўлган ёшларга

асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини

харид қилиш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

      

     

Босқичлар

      


      

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

     


     

Муддатлар

      











1-босқич


Ногиронлиги бўлган

ёш фуқаро


     

Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.

         


Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб

бир юз саксон кун давомида








2-босқич


          

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

      


Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.


1. 10 дақиқа ичида


2. Автоматик тарзда








3-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


       

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, мурожаатни ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига юборади.

      


Ҳужжатлар келиб тушгандан

сўнг икки иш кунида








4-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


         

Ариза берувчининг мурожаатидаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига электрон шаклда юборади.

       


Мурожаат келиб тушгандан

сўнг беш иш кунида








5-босқич


Туман (шаҳар) ёшлар

ишлари бўлими


     

Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.

          


Мурожаат келиб тушгандан

сўнг икки иш кунида








6-босқич


Ёшлар ишлари

агентлиги


        

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.

         


Маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси келиб тушгандан

сўнг уч иш кунида








7-босқич


Туман (шаҳар) ёшлар

ишлари бўлими


        

Субсидияни асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

       


Субсидия келиб тушгандан

сўнг беш иш кунида








8-босқич


Ариза берувчи


       

Реализация қилинган ташкилотдан асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида қабул қилади.

         


Субсидия келиб тушгандан сўнг








9-босқич


Маҳалладаги ёшлар

етакчиси


          

1. Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини қабул қилиш ва топшириш бўйича далолатномани тузади.


2. Далолатномани Ёшлар ишлари агентлигига топширади.

        


Субсидия реализация қилувчи ташкилотга ўтказилгандан сўнг







".

         

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 август