Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 26.08.2024 й. 24-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.08.2024 й. 3553-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.08.2024 й.

N 3553




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.08.2024 й.

N 24-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон "2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат

реестридан чиқарилаётган айрим идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2002 йил 18 февралдаги 588 ва 35-сон "Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1113, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2008 йил 1 февралдаги 2 ва 5-сон "Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1113-1, 2008 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 52-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2013 йил 15 майдаги 38-Қ ва 46-сон "Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1113-2, 2013 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил., 22-сон, 292-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2003 йил 15 майдаги 49-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1136-1, 2003 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 25 июндаги М-31-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1136-2, 2007 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 326-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 8 аперлдаги 10-Б-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1136-3, 2015 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 189-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2007 йил 3 апрелдаги 25-сон "Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1678, 2007 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 203-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сон "Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 422-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 мартдаги 13-сон "Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1793, 2008 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 16-сон, 123-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сон "Селексия ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 421-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон "Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 260-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 21-сон "Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларнинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2873-1, 2017 йил 16 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2873-1/0270-сон).


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 июлдаги 12-2018, 7-мҳ-сон "Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3040, 2018 йил 17 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 10/18/3040/1525-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 август