Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2024 й. 583-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чегара божхона постлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 октябрдаги 626-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2024 й.

N 583




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЧЕГАРА

БОЖХОНА ПОСТЛАРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2022 ЙИЛ 28 ОКТЯБРДАГИ 626-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тошкент вилоятидаги "Ғишткўприк" чегара божхона постининг қурилиш-монтаж ишлари ушбу чегара божхона постининг иш фаолияти билан бир вақтда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ушбу чегара божхона постида фуқаролар ҳамда транспорт воситалари ҳаракатланиши учун вақтинчалик бино ва иншоотлар қурилди.

Бироқ, бугунги кунда чегара божхона постида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари давомида ушбу ишларни лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.

Шунга кўра, "Ғишткўприк" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун ноқулайликлар яратмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини сифатли якунлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чегара божхона постлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 октябрдаги 626-сон қарорига иловага мувофиқ "Ғишткўприк" чегара божхона постининг қурилиш-монтаж ишлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда ишлаб чиқиш муддатларини узайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 сентябрдаги

583-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Чегара божхона постлари инфратузилмасини

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2022 йил 28 октябрдаги 626-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "20 мартга" сўзлари "31 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 8-банднинг "г" кичик бандидаги "1 мартгача" сўзлари "1 ноябргача" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 сентябрь