Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2024 й. Ф-53-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
17.10.2024 й.
N Ф-53
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ БАЙРАМИГА
ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш, "Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ташкилий қўмита (А. Арипов):
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда нишонланишини таъминласин;
барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирларини амалга оширсин.
3. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва ролини ёритиш;
"Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;
мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;
"Конституция ойлиги" доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш.
4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда - тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида - Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармалари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 17 октябрдаги
Ф-53-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига
бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик
кўриш ва уларни ўтказиш
ДАСТУРИ
Т/р |
Тадбир номи |
Ижро муддати |
Масъул ташкилотлар |
|
I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА ТУШУНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР
|
||||
1. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ғоя ва асосий тамойилларни ўзида акс эттирувчи кўргазмали воситаларни (плакат, панно, видеоролик ва бошқаларни) тайёрлаш. |
2024 йил 20 ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси |
|
2. |
Кўргазмали воситаларни вилоят, шаҳар, туман марказлари шоҳ кўчалари, хиёбонлар, байрам тадбирлари ўтадиган жойларда, ташқи реклама объектларида, билбордларда, LED-экранли конструкцияларда, жамоат транспортида (автобус, метро, поезд, самолёт) ва жамоат жойларида (бозор, гипермаркет, савдо шохобчалари, бекат, аэропорт ва авиакассалар, темирйўл вокзаллари ва кассалари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва б.) жойлаштириш. |
2024 йил 20-25 ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, ЎзМТРК, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Транспорт вазирлиги |
|
3. |
Давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ҳокимликлар, давлат хизматлари марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг кириш жойларида "Конституция бурчаклари"ни ташкил этиш ва уларда ушбу ташкилотлар фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерларини жойлаштириш. |
2024 йил ноябрь ойидан бошлаб |
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ҳокимликлар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
|
4. |
Олимлар, ҳуқуқшунослар ва мутахассислардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида, ҳарбий қисмларда, жазони ижро этиш муассасаларида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича учрашувлар, жонли мулоқот, суҳбатлар ва бошқа маданий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
|
5. |
"Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови" мавзусида аҳолининг барча қатламлари ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш маърифат ойлигини ўтказиш. |
2024 йил декабрь |
Маънавият ва маърифат маркази, Адлия вазирлиги, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси |
|
6. |
Аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда туман ва шаҳар марказларида (Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб "Конституция кўчаси (майдони, маҳалласи)"ни ташкил этиш, унда: Конституциянинг яратилиши, такомиллаштириш босқичларини ифода этадиган "Конституция тарихи" бурчаги ва фотокўргазмасини ташкил этиш; Конституцияни ўргатиш бўйича замонавий методика асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва махсус адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш; конституциявий ҳуқуқлар бўйича суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бурчакларини ташкил этиш ва уларга кўргазмали материалларни жойлаштириш; "Конституция кўчаси"ни тарғибот ва кўргазмали баннерлар билан безатиш; Конституцияга оид турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш, фуқароларнинг Конституцияга оид билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина лойиҳасини амалга ошириш, ғолиб фуқароларни Конституция китоби, Конституция рамзи туширилган маҳсулотлар билан тақдирлаш. |
2024 йил 5-8 декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ |
|
7. |
Маҳаллаларда, мактаблар ҳовлиларида 6 декабрда Конституция куни муносабати билан давлат байроғини кўтариш маросимини ташкил этиш, унда Конституциядаги бирдамлик ғоялари ифодаланган саҳна кўринишлари, шеър ва ашулаларни ўз ичига олган тадбирлар ташкил этиш. |
2024 йил 6 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
|
8. |
"Constitution.uz" веб-сайти базасида электрон Конституция кутубхонасини яратиш. Кутубхонада қуйидаги материалларни жойлаштириб бориш: Конституцияга оид сараланган илмий ва оммабоп материалларни; Ўзбекистон тарихида қабул қилинган барча конституцияларни; Конституция моддалари моҳиятини содда ва тушунарли тилда очиб берувчи, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган анимацион видеороликларни; Конституция мазмун-моҳияти ва тарихига бағишланган интервьюларни; Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи тест саволларини. "Constitution.uz" веб-сайтида "Болалар учун Конституция" деб номланган алоҳида саҳифа яратиб, унда Конституция бўйича болалар аудиториясига мўлжалланган анимацион видеороликлар ва бошқа материалларни жойлаштириб бориш. |
2024 йил ноябрь Доимий равишда |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, ТДЮУ, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат бошқаруви академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, "Ўзархив" агентлиги |
|
9. |
Ўзбекистон тарихи музейида Ўзбекистон Конституциясига бағишланган бўлимни янги экспонантлар билан бойитиш. |
2024 йил ноябрь |
Маданий мерос агентлиги, "Ўзархив" агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатларининг кўргазмасини ташкил этиш. |
2024 йил 1-7 декабрь |
Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд (келишув асосида), "Ўзархив" агентлиги |
|
11. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аудио шаклини ихтисослаштирилган ва кўзи ожизлар мактабларида тарқатиш. |
2024 йил 25 ноябрь |
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
II. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ
|
||||
12. |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини, унинг ислоҳотларга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда ОАВда кенг ёритиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, ЎзА, АОКА, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
13. |
Фуқаролар кундалик ҳаётида кўп учрайдиган вазиятларда (мулк ҳуқуқи кафолатлари, Миранда қоидалари ва б.) Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри қўлланилиши бўйича ижтимоий роликлар тайёрлаш ҳамда уларни давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштириш ва кенг тарғиб қилиш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
ЎзМТРК, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, давлат органлари ва ташкилотлари |
|
14. |
Оммавий ахборот воситаларида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирларни (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола, викторина ва муносабатлар) амалга ошириш (алоҳида медиа режа асосида). Давлат телеканаллар белгиси ёнида Конституция байрами белгисини жойлаштириш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
АОКА, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, ЎзА, Адлия вазирлиги |
|
15. |
Конституциявий комиссиянинг айрим аъзолари билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши тарихига бағишланган интервьюлар тайёрлаш ҳамда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
Конституциявий суд, ЎзМТРК, ЎзА, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, "Халқ сўзи" ва "Янги Ўзбекистон" газеталари, Адлия вазирлиги |
|
16. |
Конституция куни муносабати билан радиовикторина ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
2024 йил 7-8 декабрь |
ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, АОКА, Адлия вазирлиги |
|
17. |
Марказий ва ҳудудий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида: 1) Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканини тарғиб этиш, шу мавзуда телемулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш; 2) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган алоҳида рукнлар ташкил этиш, ҳуқуқий журнал ва газеталарнинг махсус сонларини чоп этиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, ЎзА, "Халқ сўзи" ва "Янги Ўзбекистон" газеталари, АОКА, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, ИИВ, Олий суд, Конституциявий суд, Миллий гвардия, Бош прокуратура |
|
18. |
Оммавий ахборот воситаларида "Конституция - суверен давлат кафолати", "Конституция - демократик давлат кафолати", "Конституция - ҳуқуқий давлат кафолати", "Конституция - ижтимоий давлат кафолати", "Конституция - дунёвий давлат кафолати" мавзуларида туркум махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
АОКА, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, ЎзА, Адлия вазирлиги |
|
19. |
"Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - эркин ва фаровон ҳаёт гарови" шиори остида шаҳар, туман марказларидаги давлат органлари биноларига ўқувчи ва талабаларнинг саёҳатларини ташкил этиш ва ОАВда уларнинг таассуротлари ҳақида мақола ва постлар бериб бориш. |
2024 йил октябрь-декабрь |
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
20. |
Конституциянинг аҳамияти борасида аҳоли ўртасида социологик сўров ўтказиш. |
2024 йил ноябрь |
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази |
|
21. |
Давлат ва жамоат арбоблари, актёр, хонанда, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Конституцияга оид муносабатларни жойлаштириш. |
2024 йил 7-8 декабрь |
Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА |
|
22. |
Журналист ва блогерлар ўртасида "Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола" танловини ўтказиш. |
2024 йил ноябрь |
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, АОКА |
|
23. |
#Meningkonstitutsiyam, #Konstitutsiyakuni хештеглари остида видеороликлар олиш, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. |
2024 йил 1-10 декабрь |
ЎзМТРК, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |
|
III. "КОНСТИТУЦИЯ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН БАЙРАМ ВА БОШҚА КЎНГИЛОЧАР ТАДБИРЛАР
|
||||
24. |
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ўтказиладиган концерт тадбирларини санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. |
2024 йил 7 декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги |
|
25. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Конституция сайилларини ташкил этиш, унда томоша ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. |
2024 йил 4-7 декабрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги |
|
26. |
Ҳарбий қисм ва бўлинмаларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тантанали сафланиш тадбирларини ўтказиш, ҳарбий ва ўқув тайёргарликда алоҳида намуна кўрсатган ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ва тақдирлаш. |
2024 йил 4-7 декабрь |
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати |
|
27. |
Кинотеатрларда ҳар бир фильм намойишидан олдин Конституция куни байрамига бағишланган ижтимоий видеороликларни томошабинларга кўрсатиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
28. |
Фуқароларга Конституция куни байрами муносабати билан SMS-хабар сифатида табрик йўллаш. |
2024 йил 8 декабрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
29. |
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Конституцияга бағишланган "Заковат" интеллектуал ўйинини ва бошқа интеллектуал ўйинларни ҳудудий ва республика миқёсида юқори даражада ўтказиш. |
2024 йил декабрдан эътиборан |
"Заковат интеллектуал клуби"ННТ, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, ИИВ, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги |
|
30. |
Конституция кунига бағишланган спорт марафонлари (югуриш, марш) ва мусобақаларини (волейбол, футбол, шахмат ва б.) уюштириш. Жаҳон, Осиё ва Олимпия ўйинлари ғолиблари, иштирокчилари билан учрашувлар ташкил этиш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
IV. "КОНСТИТУЦИЯ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР
|
||||
31. |
Янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш доирасида қилинган ишлар бўйича матбуот анжуманлари ташкил этиш ҳамда унда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотларини эшитиш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
|
32. |
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биринчи даражали раҳбарлари томонидан янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш доирасида тегишли орган томонидан қилинган ишлар ҳақида мақола тайёрлаш ва чоп этиш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
33. |
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун Конституциянинг қоида ва нормаларини чуқурлаштириб ўргатишга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этиш. |
2024 йил ноябрь-декабрь |
Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия |
|
34. |
Республика ижро этувчи ҳокимият органларида, маҳаллий ҳокимликларда, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат ташкилотларида "Менинг Конституциям 32 ёшда" шиори остида "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусида оммавий умумреспублика диктантини ташкил этиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
|
35. |
Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари ёки халқаро ташкилотлар штаб-квартираларида Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон Конституцияси куни" маърифий тадбирларини ташкил этиш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
Ташқи ишлар вазирлиги, "Дунё" АА |
|
36. |
Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасалари ва халқаро ташкилотлар қошидаги ваколатхоналари веб-сайтларида, хорижий мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида Конституция кунига бағишланган материалларни жойлаштириш. |
2024 йил 1-8 декабрь |
Ташқи ишлар вазирлиги, "Дунё" АА |
|
37. |
Янги таҳрирдаги Конституцияни хорижий тилларга (француз, испан, араб, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз ва б.) таржима қилиш ушбу давлатлар электрон ресурсларига ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги консуллик муассасалари веб-сайтларида жойлаштириш. |
2024 йил октябрь-декабрь |
Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Дунё" АА |
|
38. |
Конституциявий суднинг мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисида ахборотини тақдим этиш. |
2024 йил 6 декабрь |
Конституциявий суд (келишув асосида) |
|
39. |
"Конституция ойлиги" доирасида Олий Мажлис палаталарида "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш ва унинг доирасида Қонунчилик палатаси ва Сенат биноси бўйлаб экскурсия ташкил этиш, мажлислар зали ва музей, кутубхона, депутат ва сенаторларнинг фаолияти билан таништириш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати (келишув асосида) |
|
40. |
Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишни, шу жумладан, ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни 16 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-картани топшириш жараёнларини байрамона ташкил этиш. |
2024 йил 6 декабрь |
Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар |
|
41. |
Давлат органлари расмий веб-сайтларининг алоҳида бўлимида "Конституция саҳифасини"ни яратиш, унда тегишли давлат органи фаолиятига оид Конституция нормаларини тушунтиришга қаратилган кўргазмали материаллар, инфографика ва бошқа визуал ахборотларни жойлаштириш. |
2024 йил сентябрь |
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар |
|
42. |
Конституция тарғиботида фаол иштирок этган фуқароларни Конституция куни арафасида "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш. |
2024 йил декабрь |
Адлия вазирлиги |
|
V. "КОНСТИТУЦИЯ ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
|
||||
43. |
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини ўтказиш (намунавий дарс материаллари асосида). |
2024 йил 2-6 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ТДЮУ |
|
44. |
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидалари ва тамойилларини ўрганиш бўйича олимпиада ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
Ҳар йили 1-7 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси |
|
45. |
Мактаб ўқувчилари ўртасида "Халқ Конституцияси", "Конституция - бахтимиз қомуси", "Конституция билимдони", "Конституция - келажагим машъали" мавзуларида расмлар ва иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
46. |
Таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирокида "Конституцияни ўрганамиз", "Конституция - адолат тантанаси" мавзуларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ташкил этиш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
47. |
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчилари учун Конституциянинг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтиришга қаратилган "Моддалар гапиради" номли туркум видеороликлар тайёрлаш ва манзилли тарқатиш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
48. |
"Баркамол авлод" болалар мактабларида "Конституция ўқувчилар нигоҳида" мавзусида ижодий ишлар танлови ва кўргазмаларини ташкил этиш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар |
|
49. |
Таълим ташкилотларини байроқлар ва шарлар, шунингдек, ўқувчилар ясаган ўйинчоқлар, рамзлар билан безатиш. |
2024 йил 2-6 декабрь |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
50. |
Ўзбекистон ёшларининг Конституция кунига бағишланган I конференциясини ўтказиш. |
2024 йил 6 декабрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
51. |
Олий таълим ва илмий ташкилотларда талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида "Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови" мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш. |
ҳар йили ноябрь-декабрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
52. |
Юридик ихтисослик бўйича олий таълим ташкилотлари ва юридик факультетларда Конституция хоналарини ташкил қилиш. |
2024 йил ноябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, таркибида юридик олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар |
|
53. |
Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш бўйича эришилган ютуқлар ва олдимизда турган устувор вазифаларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. |
2024 йил 6 декабрь |
Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари, Конституциявий суд, (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти |
Президентининг
2024 йил 17 октябрдаги
Ф-53-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
1. А.Н. Арипов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси |
2. Р.Қ. Давлетов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
3. Д.Б. Кадиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси |
4. Х.М. Султонов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери |
5. Ж.А. Қўчқоров |
- |
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири |
6. Ш.Б. Умурзаков |
- |
Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
7. А.Ж. Тошқулов |
- |
адлия вазири |
8. О.А. Назарбеков |
- |
маданият вазири |
9. Б.О. Саидов |
- |
ташқи ишлар вазири |
10. П.Р. Бобожонов |
- |
ички ишлар вазири |
11. Б.Н. Қурбонов |
- |
мудофаа вазири |
12. А.Ҳ. Қўлдошев |
- |
фавқулодда вазиятлар вазири |
13. Р.М. Жўраев |
- |
Миллий гвардия қўмондони |
14. Х.У. Умарова |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазири |
15. К.А. Шарипов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
16. А.А. Худаяров |
- |
соғлиқни сақлаш вазири |
17. Ш.Х. Шерматов |
- |
рақамли технологиялар вазири |
18. А.И. Икрамов |
- |
спорт вазири |
19. Б.Э. Заҳидов |
- |
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
20. А.А. Ходжаев |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори |
21. Р.Ж. Қурбонов |
- |
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси |
22. Ш.Т. Ризаев |
- |
Кинематография агентлиги бош директори |
23. А.З. Саъдуллаев |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги директори |
24. А.А. Жўрабоев |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
25. А. Кўчимов |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
26. О.А. Хасанов |
- |
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
27. Лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари |
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 18 октябрь