Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 26.09.2024 й. 179-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 13.09.2024 й. 29-сон "Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.11.2024 й. 2265-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2024 й.

N 2265-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.09.2024 й.

N 179


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

13.09.2024 й.

N 29


ҚАРОРИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 25 августдаги 56, 28-сон қарори билан тасдиқланган Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2265, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й. 38-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Вазир

Д.А. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

С.С. Сохибназаров

           





Қарорга

ИЛОВА



Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги "микрокредит" деган сўз "микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.".


3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Масъул шахс бевосита лизинг берувчининг ижро этувчи органи раҳбарига ҳисобдор ва ташкилотнинг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.".


5. 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлигини" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигини" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 12-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 12-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лизинг берувчиларнинг ички қоидалари мазкур Қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар лизинг берувчининг тегишли юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.".


9. 12-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12-2. Лизинг берувчилар ходимларини, шу жумладан, масъул шахсларини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.".


10. Қуйидаги мазмундаги 12-3-банд билан тўлдирилсин:

"12-3. Лизинг берувчиларнинг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда, ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, молиявий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг олинишини таъминлаш;

махфийлик ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.".


11. 15-банднинг иккинчи хатбошиси "паспорт" деган сўздан кейин ", идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 19-5-банднинг иккинчи хатбошиси ва 19-6-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Лизинг берувчилар мазкур Қоидаларнинг 13-2-банди иккинчи - бешинчи хатбошиларида ҳамда 18-1-бандида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин.

Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик лизинг берувчиларнинг зиммасида қолади.

Бунда, лизинг берувчилар:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Мазкур банднинг юқорида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, лизинг берувчилар мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.".


14. 22-бандда:

бешинчи хатбошидаги "бўлса." деган сўз "бўлса;" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк Рўйхатга киритилган шахсларга бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд назорати остида бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкидан фойдаланиш натижасида олинган ёхуд сотиб олинган бўлса.";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лизинг берувчилар тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади."


15. 25-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 29-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17. 29-1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан, у мавжуд бўлмаганда эса "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ ташқи аудит хизмати томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 ноябрь