Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Спорт вазирининг 22.11.2024 й. 11-мҳ-сон "Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.11.2024 й. 2614-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.11.2024 й.

N 2614-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

22.11.2024 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



"Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой

даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш

ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш

нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон "Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой

даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш

ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш

нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқда:


1) буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "Таълим муассасалари" деган сўзлар "Таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:".


2. Нормативларда:


1) нормативларнинг илова белгиси ва номидаги "Таълим муассасалари" деган сўзлар "Таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) II бўлимда:

номидаги "таълим муассасаларининг" деган сўзлар "таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "таълим муассасасининг" деган сўзлар "таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"III. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативлари";


4) IV бўлимнинг номидаги "таълим муассасаларининг" деган сўзлар "таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) VI бўлимнинг изоҳ қисмидаги "Таълим муассасаларининг" ва "таълим муассасалари" деган сўзлар тегишли равишда "Таълим ташкилотларининг" ҳамда "таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 ноябрь