Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ички ишлар вазирининг 19.11.2024 й. 655-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.11.2024 й. 3089-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.11.2024 й.

N 3089-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

19.11.2024 й.

N 655


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни

ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг

ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни

ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг

ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "умумтаълим муассасаларида" деган сўзлар "умумий ўрта таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 8-банддаги "умумий ўрта таълим муассасаларида" деган сўзлар "умумий ўрта таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "умумий ўрта таълим муассасаларининг" деган сўзлар "умумий ўрта таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3-илованинг матнидаги "умумий ўрта таълим мактабининг" деган сўзлар "умумий ўрта таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 ноябрь