Қишлоқ хўжалиги вазирининг 05.11.2024 й. 24-сон "Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.11.2024 й. 3476-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.11.2024 й.
N 3476-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
05.11.2024 й.
N 24
БУЙРУҒИ
"Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги
академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий
таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш
орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 218-сон "Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3476, 2023 йил 14 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2023 й., 10/23/3476/0862-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И.Й. Абдурахмонов
ИЛОВА
"Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги
академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий
таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш
орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа
киритилаётган ўзгартиришлар
1) буйруқ номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".
2. Низомда:
1) низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом";
2) низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда олий таълим ташкилотлари деб юритилади) қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг битирувчиларини (бундан буён матнда абитуриентлар деб юритилади) ушбу олий таълим ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.";
3) 1-банддаги "Олий таълим муассасаси" деган сўзлар "Олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "академик лицей" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "академик лицейдаги" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилотидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 2-бобнинг номидаги "Олий таълим муассасаси" деган сўзлар "Олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга кириш учун якка тартибдаги суҳбатда қатнашиш истагидаги абитуриентларга тавсиянома бериш учун олий таълим ташкилоти ректорининг буйруғи билан Саралаш комиссияси ташкил этилади.";
8) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Саралаш комиссияси таркиби ҳар йили 10 июндан кечикмасдан олий таълим ташкилоти ва ўрта махсус таълим ташкилоти ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Бунда, олий таълим ташкилотининг ўқув ишлари бўйича проректори - ўрта махсус таълим ташкилоти директори Саралаш комиссияси раиси ҳамда ўрта махсус таълим ташкилоти масъул ходими Саралаш комиссияси котиби ҳисобланади.";
биринчи хатбошидаги "академик лицейнинг" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "академик лицейга" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 9-банддаги "академик лицейдаги" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилотидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "академик лицейдаги" деган сўзлар "ўрта махсус таълим ташкилотидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 13-банддаги "Олий таълим муассасаси" деган сўзлар "Олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "олий таълим муассасаси" деган сўзлар "олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда, олий таълим ташкилоти ректори Суҳбат комиссияси раиси ҳамда олий таълим ташкилоти масъул ходими Суҳбат комиссияси котиби ҳисобланади.";
14) 16-банддаги "олий таълим муассасасининг" деган сўзлар "олий таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 20-банддаги "олий таълим муассасаси" деган сўзлар "олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 26-банддаги "олий таълим муассасасининг" деган сўзлар "олий таълим ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 34-банддаги "олий таълим муассасаси" деган сўзлар "олий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 1 ва 2-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
1-ИЛОВА
"Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари
қошидаги ўрта махсус таълим
ташкилотларининг битирувчиларини ушбу
олий таълим ташкилотларига якка тартибда
суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул
қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
|
Саралаш комиссияси раиси |
|
|
|
га |
|
(Ф.И.О) |
|
|
дан |
|
|
(абитуриентнинг Ф.И.О) |
АРИЗА
Менга |
бакалавриатига якка тартибдаги |
|
(олий таълим ташкилотининг номи) |
суҳбатдан ўтиш учун тавсиянома беришингизни сўрайман.
Маълумотим |
, |
||
(ўрта махсус) |
(таълим ташкилотининг номи) |
йўналишини |
йилда тугатганман. |
||
(йўналиш номи) |
Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _______ N ______________
Туғилган вақтим ва жойим: _____ _____ _____ |
йил, |
|
(кун, ой, йил) |
(туғилган жойи) |
Доимий яшаш манзилим: |
|
(вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ) |
Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти:
|
, |
, |
||
(серия) |
(рақам) |
(қачон ва ким томонидан берилган) |
|
|
|
||
(абитуриентнинг Ф.И.О) |
(имзо) |
(ариза бериш санаси) |
".
2-ИЛОВА
"Аграр соҳадаги олий таълим ташкилотлари
қошидаги ўрта махсус таълим ташкилотларининг
битирувчиларини ушбу олий таълим
ташкилотларига якка тартибда суҳбат ўтказиш
орқали ўқишга қабул қилиш тартиби
тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
|
|
|
(олий таълим ташкилотининг номи) |
бакалавриатига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги
суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини
БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ
Сана ____________ (кун, ой, йил) |
Абитуриентнинг Ф.И.О |
Т/р |
Баҳолаш мезонлари |
1. |
Ўрта махсус таълим ташкилоти дастурлари доирасида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича абитуриентнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражаси |
2. |
Аграр соҳани танлашда абитуриентнинг мотивацияси (аграр соҳанинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиши) |
3. |
Абитуриентнинг ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлиги |
4. |
Абитуриентнинг умумий дунёқараши шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги |
Изоҳ |
Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:
|
|
||
|
(Ф.И.О) |
(имзо) |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 25 ноябрь