Иқтисодиёт ва молия вазирининг 07.11.2024 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.11.2024 й. 1960-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.11.2024 й.
N 1960-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
07.11.2024 й.
N 47
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник
кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк
ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами
ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги
маълумотларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган
деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон "Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 30 апрель 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1960, 2009 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 264-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 25 ноябрь