Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2024 й. ПФ-226-сон "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.12.2024 й.
N ПФ-226
ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ СОҲАСИДА
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-18-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-18-сон Фармонига мувофиқлаштириш;
спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;
спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;
спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;
ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 24 декабрдаги
ПФ-226-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармонининг 6-банди "б" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармонида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг 5.4-банди ўн саккизинчи хатбошиси ҳамда 6-банди олтинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6017-сон Фармонининг 1-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сон Фармонининг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.И.Икрамов)" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги (А.З.Саъдуллаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-46-сон Фармонининг 9-банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сон Фармони билан тасдиқланган Янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этиладиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 12-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 августдаги "Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1608-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"гимнастика бўйича РИБЎОЗСМда - 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 132 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 11 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади".
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг тузилмаси изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Марказ директори Марказнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, Марказ тузилмаси ва маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Тиббиёт ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони Марказ директори томонидан белгиланади".
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2654-сон қарорида:
а) 2-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари "Спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида - 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 132 нафарни ташкил этгани ҳолда, ўқиш муддати 11 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилиниши белгилаб қўйилсин";
в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари "Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг номидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари "Спорт вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПҚ-3196-сон қарорида:
а) 3-банднинг "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3197-сон қарорининг 7-банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3402-сонли қарорида:
а) 5-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Давлат мукофотига талабгорлар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссияга (кейинги ўринларда - Комиссия) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари асосида киритилади".
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон қарорига 1-илованинг 14-банди ўн биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4061-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 13-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги ПҚ-4288-сон қарори 2-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарори 7-бандининг "в" кичик банди учинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4583-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорига илованинг 80-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4768-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувида фаолият юритадиган алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи" сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сон қарорига 5-илованинг 9-позициясидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4877-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда:
"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, шунингдек Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар";
"г" кичик банддаги "ёшлар сиёсати ва спорт вазири" сўзлари "спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирига" сўзлари "Спорт вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 12-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-илова номидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4954-сон қарорида:
а) 7-банднинг биринчи хатбошиси, 8-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 14-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" ва "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловадаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги "Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5099-сон қарорида:
а) 2-5 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 8-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базаларини ташкил этиш режаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт
тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган
спорт базаларини ташкил этиш
РЕЖАСИ
Т/р |
Ҳудудлар |
Жами |
Шу жумладан:
|
||
2022 йилда
|
2024 йилда
|
2026 йилда
|
|||
Жами:
|
14 |
4 |
5 |
5 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 |
1 |
||
2. |
Андижон вилояти |
1 |
1 |
||
3. |
Бухоро вилояти |
1 |
1 |
||
4. |
Жиззах вилояти |
1 |
1 |
||
5. |
Қашқадарё вилояти |
1 |
1 |
||
6. |
Навоий вилояти |
1 |
1 |
||
7. |
Наманган вилояти |
1 |
1 |
||
8. |
Самарқанд вилояти |
1 |
1 |
||
9. |
Сирдарё вилояти |
1 |
1 |
||
10. |
Сурхондарё вилояти |
1 |
1 |
||
11. |
Тошкент вилояти |
1 |
1 |
||
12. |
Фарғона вилояти |
1 |
1 |
||
13. |
Хоразм вилояти |
1 |
1 |
||
14. |
Тошкент шаҳри |
1 |
1 |
Изоҳ: спорт базалари тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар фойдаланишга топширилади.".
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги "Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5251-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5279-сон қарорида:
а) 2-банднинг ўн биринчи хатбошиси ва 4-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг иккинчи - еттинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-5280-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-бобида:
"а" кичик банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
"е" ва "ж" кичик бандларнинг тўртинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-5281-сон қарорида:
а) 2-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5282-сон қарорида:
а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг изоҳ қисмидаги "ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" сўзлари "спорт вазирининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-96-сон қарорининг 4-банди саккизинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов)" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-136-сон қарорида:
а) 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сон қарорида:
а) 4-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:
биринчи босқичда - туман (шаҳар) мусобақалари (мавжуд спорт турлари бўйича);
иккинчи босқичда - вилоят мусобақалари (мавжуд спорт турлари бўйича);
учинчи босқичда - республика (финал) мусобақалари";
б) 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги "ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари ", Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари ", Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт" сўзлари "Спорт" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) иловада:
4 ва 6-позицияларнинг "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;
7 ва 9-позицияларнинг "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари "Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари билан алмаштирилсин;
10 ва 21-позицияларнинг "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Саъдуллаев)" сўзлари "Спорт вазирлиги (А.Икрамов)" сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги "Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-241-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-268-сон қарорида:
а) 3-бандда:
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) спорт мактаблари контингенти фақат Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган, шунингдек, миллий спорт турлари ҳамда алоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари бўйича шакллантирилади. Бунда спорт турлари бўйича спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан спортчиларни тайёрлашга ушбу спорт турларини Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастуридан чиқариш тўғрисида ўрнатилган тартибда қарор қабул қилинган календарь йилнинг якунига қадар рухсат берилади";
"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"д) спорт мактабларидаги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилмаган спорт турлари, шунингдек, миллий спорт турлари ҳамда алоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турларидан бошқа ноолимпия спорт турлари бўйича мавжуд спорт секциялари фаолияти спорт клублари қошида ривожлантирилади";
"е" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"спорт мактабларида пуллик асосда кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағларнинг Спорт вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдордаги қисми уларнинг тренерларига қўшимча ҳақ сифатида йўналтирилади";
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва хўжалик мудирларининг базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар эришган юқори спорт натижаларидан келиб чиқиб ҳар ойда тўлаб бериладиган устамалар миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин";
в) 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари мусобақалари спорт турлари хусусиятларига мувофиқ, спорт федерация (ассоциация)лари томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари (кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар) ўртасида йилда бир марта ўтказилади. Бунда спорт турлари бўйича терма жамоалар мазкур ёш тоифалар бўйича шакллантирилади ҳамда мусобақалар туғилган йиллар кесимида ўтказилишига йўл қўйилмайди";
г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Спорт мактабларининг директорлари,
директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни
ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш
бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари,
рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари,
бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш
бўлими) инспекторлари ва хўжалик мудирларининг
базавий тариф ставкасига ўқувчи-спортчилар
эришган юқори спорт натижаларидан
келиб чиқиб ҳар ойда тўлаб
бериладиган устамалар
МИҚДОРЛАРИ
Ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари |
Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда
|
||
Тренерга |
Директорга |
Директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор- методистлари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва хўжалик мудирларига
|
|
I. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича
|
|||
Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
50 |
10 |
8 |
Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
40 |
7 |
6 |
Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (жамоавий спорт турларидан ташқари) (I - III ўринлар) |
10 |
6 |
5 |
Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
20 |
6 |
5 |
Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
5 |
- |
- |
II. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилмаган спорт турлари бўйича
|
|||
Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
25 |
5 |
4 |
Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
20 |
4 |
3 |
Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар) |
5 |
3 |
3 |
III. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси
|
|||
Асосий таркиб аъзоси |
5 |
3 |
3 |
Захира таркиби аъзоси |
3 |
2 |
2 |
Изоҳ: мазкур устамалар миқдорлари 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилади.".
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-286-сон қарорида:
а) 4-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошилари, 5-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 7-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Белгилаб қўйилсинки, "Болалар учун дзюдо" дастури доирасида:
а) фаолият юритадиган тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 211-сон қарорига мувофиқ спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади;
б) қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо заллари ва бошқа спорт иншоотлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари балансида сақланади;
в) қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо заллари ва бошқа спорт иншоотларига Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клуби (кейинги ўринларда - Дзюдо спорт клуби) ва унинг филиаллари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Бунда дзюдо заллари ва бошқа спорт иншоотларида коммунал тўловлар балансда сақловчи томонидан амалга оширилади;
г) Дзюдо спорт клуби дзюдо заллари ва бошқа спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланилишини, яхлитлиги ва бут сақланишини таъминлашга масъул ҳисобланади;
д) дзюдо заллари ва бошқа спорт иншоотлари фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда малакали тренерлар билан таъминланади;
е) Ўзбекистон дзюдо федерацияси Дзюдо спорт клуби ва унинг филиаллари фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширади, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни дзюдога ўргатиш орқали қамровни йилдан йилга ошириб боради ҳамда улар ўртасида турнирлар ва мусобақалар ташкил этади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клуби билан текин фойдаланиш шартномаси тузилишини таъминласин.";
в) 13-бандда:
учинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М.Исмаилов)" сўзлари "Спорт вазирлиги (М.Исмаилов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков)" сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги "2026 йил Милан ва Кортина-д`Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-303-сон қарорида:
а) 4-банднинг биринчи хатбошиси, 9-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 13-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
1, 2, 3, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 25, 26, 30, 33, 34 ва 35-позицияларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позиция чиқариб ташлансин;
в) 5-илованинг 3 ва 20-бандларидаги "ёшлар сиёсати ва спорт" сўзлари "спорт" сўзи билан алмаштирилсин.
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-336-сон қарорининг 7-банди ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-337-сон қарорида:
а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 9 ва 11-бандлар ҳамда 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-414-сон қарорида:
а) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "спортни ривожлантириш вазири" сўзлари "спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 13-бандда:
биринчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирига" сўзлари "Спорт вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар
салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни
ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши
ЯНГИ ТАРКИБИ
1. А.И. Икрамов |
- |
спорт вазири, Кузатув кенгаши раиси |
2. К.А. Шарипов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
3. А.А. Садиков |
- |
Миллий антидопинг агентлиги директори |
4. И.У. Мажидов |
- |
Ўзбекистон Миллий университети ректори |
5. Р.М. Маткаримов |
- |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори |
6. М.Х. Миржамолов |
- |
Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти директори |
7. К.К. Сирожиддинов |
- |
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори |
8. И.А. Турсуналиев |
- |
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори |
9. О.О. Касимов |
- |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби |
10. М.М. Ташходжаев |
- |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси |
11. М.У. Арзикулов |
- |
Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари, Кузатув кенгаши котиби |
Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.";
д) 3-илованинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 4-илованинг 42-позицияси "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари "2023-2025 йиллар давомида" сўзлари билан алмаштирилсин.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 ноябрдаги "Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-423-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада:
2-банддан "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
6. |
Лавозими бўйича
|
- |
спорт вазири ўринбосари |
";
г) 2-илованинг 2, 10, 17, 20-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги "Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-449-сон қарорида:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-иловада:
1, 5, 7, 17, 19 ва 20-позицияларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2023-2024 йиллар давомида" сўзлари "Тадбиркорлар ташаббусига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Ижрочилар ва хусусий инвесторлар маблағлари" сўзлари "Хусусий инвесторлар маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 2-илованинг 1-3 ва 6-12-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-114-сон қарорида:
а) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жойларда Спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт майдончаларининг камида 30 фоизи мазкур электрон тизим орқали аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади";
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда аҳоли томонидан овоз бериш тартиби, шунингдек, овоз бериш йўли билан аниқланадиган маҳаллалар учун спорт майдончаларини барпо этиш тартиби Спорт вазирлиги томонидан белгиланади";
г) 5-банднинг "а" кичик бандидаги "идентификация карталари (ID-карта)" сўзлари "электрон спорт паспорти" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" сўзлари "Спорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"спорт соҳасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар ва ташкилотларга Спорт вазирлигидан ажратилган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари ва бошқа коммуникация манбалари орқали кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилади";
е) 9-бандда:
"а" кичик банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
"г" кичик банд чиқариб ташлансин;
"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"д) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан спорт соҳасига оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Спорт вазирлиги лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади";
"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"е) спорт соҳасига бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари Спорт вазирлиги билан мажбурий равишда келишилади";
ж) 10-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) 2023 йил 1 июлдан бошлаб "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендияси" жорий этилсин. Бунда:
стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) бараваригача этиб белгиланади. Бунда стипендия миқдори, уни тайинлаш ва тўлаш тартиби Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади;
"Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендияси" тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади".
з) 5-илованинг 9-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устуни саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сон қарорида:
а) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" сўзлари "Спорт вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 29-банддаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг 4, 5, 10 ва 11-позициялари "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2024 йил" сўзлари "2024-2025 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги "2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-150-сон қарорида:
а) 4, 6, 8, 11, 12 ва 14-бандлардаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс
тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ
1. А.Н. Арипов |
- |
Бош вазир, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси |
2. А.И. Икрамов |
- |
cпорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
3. А.М. Бобоев |
- |
Самарқанд вилояти ҳокими в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
4. Х.У. Умарова |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазири |
5. К.А. Шарипов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. О.А. Назарбеков |
- |
маданият вазири |
7. И.И. Норқулов |
- |
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
8. И.Р. Махкамов |
- |
транспорт вазири |
9. А.А. Худаяров |
- |
соғлиқни сақлаш вазири |
10. Ш.С. Хидоятов |
- |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
11. Ш.Х. Шерматов |
- |
рақамли технологиялар вазири |
12. П.Р. Бобожонов |
- |
ички ишлар вазири |
13. Б.О. Саидов |
- |
ташқи ишлар вазири |
14. Р.М. Джураев |
- |
Миллий гвардия қўмондони |
15. А.Ю. Мавлонов |
- |
Божхона қўмитаси раиси |
16. С.Э. Хусанов |
- |
Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони |
17. Ш.Ш. Худайкулов |
- |
"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси |
18. Ж.О. Умарходжаев |
- |
"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси |
19. З.Ғ. Нарзуллаев |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси |
20. А.К. Кўчимов |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
21. А.А. Джурабаев |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
22. Ш.Т. Қудратхўжа |
- |
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси |
23. А.З. Саъдуллаев |
- |
Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби |
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ташкилий қўмита таркибига заруратга кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари жалб қилинади";
в) 2-илованинг 3-11, 13-20 ва 23-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазири" сўзлари "Спорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-244-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси, 8-бандининг биринчи хатбошиси, 9-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 16-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги "Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-245-сон қарорида:
а) 3-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошисидан "спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) Спорт вазирлиги:
спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ғолиб бўлган маҳаллаларни аниқлайди ва уларнинг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига спорт майдончаларини қуриш мақсадида тегишли ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш учун тақдим этади;
спорт майдончалари қурилиши лозим бўлган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини буюртмачига юборади;
тасдиқланган манзилли дастурга асосан Спорт вазирлиги томонидан буюртмачига буюртма қилинган спорт майдончалари учун маблағ ажратилишини таъминлайди.
Бунда Спорт вазирлиги томонидан буюртмачига буюртма қилинган спорт майдончалари қийматига тенг маблағ тўлиқ ўтказиб берилади. Буюртмачи томонидан тизимидаги ташкилотларга ишлаб чиқариладиган инвентарлар учун 100 фоиз маблағлар олдиндан тўлаб берилади;
б) буюртмачи:
спорт майдончаларининг намунавий лойиҳасини Спорт вазирлиги билан келишади, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг тегишли экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида молиялаштириш ҳажмларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурни ишлаб чиқади ва вазирлик билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди;
бош пудратчи билан пудрат шартномасини тузади ҳамда спорт майдончаларини қуриш ишларини амалга оширади;
Спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қуриб битказилган спорт майдончаларини қабул қилиш бўйича ҳудудий қабул қилиш комиссияларига (кейинги ўринларда - ҳудудий қабул комиссиялари) белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан спорт майдончаларини қуриш учун бир ой муддатда белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминлайди;
қурилган спорт майдончалари тегишли ҳудудий қабул комиссиялари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини таъминлайди;
спорт майдончалари бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилади.
Бунда ер участкаларини ажратиш ҳамда спорт майдончалари бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади";
д) 6-банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 8-банддаги "белгиланган тартибда" сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) илованинг изоҳ қисми иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" сўзлари "Спорт вазирининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги "Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-355-сон қарори 16-бандининг биринчи хатбошиси, 18-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 20-банди "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги "Ёшлар учун минг китоб" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-380-сон қарорининг 1-бандидаги "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПҚ-197-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
15. |
Спорт академияси талабаларини талабалар турар жойи билан таъминлаш. |
Талабалар яшашлари учун 400 ўринли талабалар турар жойини ташкил этиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш. |
Ташаббускорлар ва ҳомийлар маблағлари |
2025/2026 ўқув йилига қадар |
Спорт вазирлиги (А.Икрамов) |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 25 декабрь