Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2024 й. ПФ-224-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.12.2024 й.

N ПФ-224



САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО

ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини замон талабларига мос равишда ташкил этиш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда халқаро талабларни амалиётга жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юклансин:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартлар ва талабларни миллий қонунчиликка жорий этиш;

саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;

хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмасини ривожлантириш.

Қўмита бир ой муддатда мазкур устувор вазифаларни бажариш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ва чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ҳамда ҳар чоракда уларнинг ижроси натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Қўмитага ўтказилсин.

Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилсин.


3. Қўмита тузилмасида:

Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;

Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;

Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;

Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси ташкил этилсин.

Белгилансинки:

мазкур инспекцияларнинг бошқарув ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади;

мазкур инспекцияларнинг фаолияти тегишинча "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Саноат хавфсизлиги соҳасини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида Қўмита 2025 йил якунига қадар "Ягона интеграциялашган экотизим" ахборот тизимини ишга туширсин ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан интеграция қилсин.


5. Қўмитанинг 2025 йил 1 июлдан бошлаб саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларини бузиш;

радиация ва ядровий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоидалар ва бошқа талабларни бузиш;

истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш.


6. Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши таклиф этилаётган ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро шартномалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қўмита:

а) қуйидагиларни:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармонга 1-иловада назарда тутилган халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини;

2025 йил 1 апрелга қадар саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартибини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан 2025 йил 1 сентябрга қадар "Кимёвий хавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини;

Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 ноябрга қадар "Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) бир ой муддатда Халқаро атом энергияси агентлиги билан музокаралар олиб бориб, келишилган муддатларда "Тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комплекс хизматлар" (IRRS) дастлабки миссияси Ўзбекистон Республикасида ўтказилишини ташкил этсин.


8. Қуйидагилар:

а) "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ:

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари оператив бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Давлат мулкида бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

б) Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Белгилансинки, Қўмита ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига унинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, "Навоийуран" давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивиденднинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар йўналтирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қўмита раиси А.В. Рафиков белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши

таклиф этилаётган ядро хавфсизлиги

соҳасидаги халқаро шартномалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Халқаро шартномалар номлари


Амалга ошириш шакли


1.

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май)


Қонун лойиҳаси


2.

Ядро авариялари ёки радиациявий авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


3.

Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


4.

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июнь)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари оператив

бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилиши

мумкин бўлган ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.


2. "Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси" давлат корхонаси.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Давлат мулкида бўлган атом энергиясидан

фойдаланиш объектлари

РЎЙХАТИ


1. Ядровий қурилмалар.


2. Сақлаш пунктлари (ядровий материалларни, ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламларини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини сақлаш пунктлари).


3. Ядровий материаллар (уран-235 изотопи билан бойитилган барча кўринишдаги уран, уран-233 изотопи, плутоний, америций, калифорний элементларининг барча изотоплари, нептуний-237 изотопи ва таркибида барча санаб ўтилган изотоплар мавжуд бўлган аралашмалар).


4. Ядровий ёқилғи.


5. Ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари.


6. Ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи

нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни

амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик

шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом

энергиясидан фойдаланиш объектлари

РЎЙХАТИ


1. Сақлаш пунктлари (радиоактив моддаларни сақлаш пунктлари, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар).


2. Радиациявий манбалар.


3. Радиоактив моддалар.


4. Радиоактив чиқиндилар.


5. Ядровий материаллар (ионлаштирувчи нурланиш детекторида ёки ёпиқ нурланиш манбаларида ёхуд ўлчов воситаларини текшириш учун мўлжалланган стандарт намуналарда жойлашган, саноат, фан ва тиббиётда фойдаланиш учун мўлжалланган ядровий материаллар).






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида

давлат назоратини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номлари


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАЛАРИДА

1.

Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (кейинги ўринларда - АЭХА) "Тартибга солиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комплекс хизматлар" (IRRS) дастлабки миссиясини ўтказиш.


1. IRRS дастлабки миссиясини ўтказиш юзасидан АЭХАга сўровнома юбориш.


2025 йил

январь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. IRRS дастлабки миссиясини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва миссияни ўтказиш.


АЭХА билан

келишилган

муддатларда


2.

"Кимёвий хавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.


2025 йил

январь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Кимёвий хавфсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.



3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.



4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

сентябрь

3.

"Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Экология вазирлиги (А.Абдухакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.



3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.



4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

ноябрь


4.

Қўмитанинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти фаолиятини такомиллаштириш.


1. Тартибга солувчи органлар бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


2025 йил

февраль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Атом энергияси агентлиги (А.Ахмедхаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Республикада атом энергетикасининг ривожланиш даражаси ва халқаро нормалардан келиб чиқиб, Департаментнинг штат бирликлари сонини ошириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.


2025 йил

май

3. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиш.


2025 йил

август


5.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш.


1. Хорижий давлатларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилигини ўрганиб чиқиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Атом энергияси агентлиги (А.Ахмедхаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

сентябрь

6.

АЭХА ва халқаро талаблар асосида Радиация хавфсизлиги қоидалари ва Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитария қоидаларини қайта кўриб чиқиш.


1. Хорижий давлатларнинг радиация хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилигини ўрганиб чиқиш.


2025 йил

июнь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва норматив ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.


2025 йил

сентябрь

7.

Атом электр станциялари, радиациявий иншоотлар ва манбаларни самарали тартибга солиш ва назорат қилиш учун норматив-ҳуқуқий база ҳамда инфратузилмани мустаҳкамлаш.


1. Ушбу масалалар юзасидан хорижий давлатлар қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш.


2025 йил

февраль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Атом электр станцияси қурилиши босқичларини инобатга олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи режа-жадвалини тасдиқлаш.


2025 йил

март


3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминлаш.


Режа-жадвалга

мувофиқ

8.

Европа Иттифоқининг "Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликнинг дала машқлари" лойиҳаси доирасида Кимёвий, биологик, радиациявий ва ядровий хавфсизликка бағишланган минтақавий дала машғулотини ўтказиш.


1. Европа Иттифоқи билан биргаликда тадбирларни ўтказиш ва уларни молиялаштириш масалаларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

апрель


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Мудофаа вазирлиги (Ш.Халмухамедов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Европа Иттифоқи билан биргаликда тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш.


2025 йил

август

3. Минтақавий дала машғулотини ўтказиш.


2025 йил

сентябрь


9.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдонда ишончли ҳамкор сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида Бактериологик (биологик) ва токсик қуролларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва сақлашни тақиқлаш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция доирасида Тошкент шаҳрида минтақавий учрашув ўтказиш.


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда тадбирни ўтказиш ва уни молиялаштириш масалаларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

май


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Ветеринария қўмитаси (Б.Норкобилов), Мудофаа вазирлиги (Ш.Халмухамедов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш.


2025 йил

сентябрь

3. Тошкент шаҳрида минтақавий учрашув ўтказиш.


2025 йил

октябрь

10.

Радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий база ҳамда норматив ҳужжатларни такомиллаштириш ва ходимлар салоҳиятини оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида атом энергетикаси ривожланган давлатларнинг тартибга солувчи органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Атом энергетикасини ривожлантиришда радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш бўйича илғор тажрибани ўрганиш.


2025 йил

февраль


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Атом энергетикаси ривожланган давлатларнинг тартибга солувчи органларини танлаб олиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

апрель

3. Ҳамкорликни амалга ошириш бўйича идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.


2025 йил

июнь


4. Ҳамкор томони билан идоралараро ҳужжатни имзолаш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.


Ҳамкор

томон билан

келишилган

муддатларда


II. САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА

11.

"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш.


1. Қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.


2025 йил

июль


3. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиб чиқиш.


2025 йил

август


4. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

октябрь

12.

Саноат хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган "Ягона интеграциялашган экотизим" ахборот тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан интеграция қилиш.


1. Ахборот тизимини бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.


2025 йил

июнь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (О.Мирзаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ахборот тизимини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.


2025 йил

август

13.

Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш.


1. Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни "Навоий КМК" АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.


2025 йил

июнь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), "Навоий КМК" АЖ (Қ.Санакулов)


2. Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига "Навоий КМК" АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.


2025 йил

июль

3. Навоий саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.


Доимий

асосда


14.

Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил этиш.


1. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни "Олмалиқ КМК" АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.


2025 йил

июнь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)


2. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига "Олмалиқ КМК" АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.


2025 йил

июль

3. Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.


Доимий

асосда

15.

Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси фаолиятини ташкил этиш.


1. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси тўғрисидаги низомни "Ўзметкомбинат" АЖ билан келишган ҳолда тасдиқлаш.


2025 йил

июнь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), "Ўзметкомбинат" АЖ (Д.Ахмедов)


2. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига "Ўзметкомбинат" АЖ билан биргаликда номзодларни тайинлаш.


2025 йил

июль

3. Бекобод саноат хавфсизлиги инспекциясига услубий раҳбарликни амалга ошириш.


Доимий

асосда


16.

Нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда кимё соҳаларидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўрнатилган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар устидан назоратни кучайтириш.


1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишлаш муддати ўтаган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар рўйхатини шакллантириш.


2025 йил

июнь


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Б.Сидиков), "Ўзкимёсаноат" АЖ (О.Темиров), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков)


2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўрнатилган ортиқча босим остида ишлайдиган идишларда "Хавфга асосланган текшириш" дастури (Risk Based Inspection) орқали хавф омилларини ҳисобга олиб, илғор путур етказмайдиган назорат усули қўлланилишини таъминлаш.


2025 - 2026

йиллар


17.

Заҳарли моддаларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш устидан назоратни кучайтириш.


1. Ушбу соҳадаги илғор тажрибани ўрганиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А.Жуманазаров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Заҳарли моддаларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилиш хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2025 йил

июль

3. Техник регламент лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2025 йил

август


4. Техник регламент лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил сентябрь

18.

Магистрал газ узатиш тизими объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ва назоратни кучайтириш.


1. Магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, газни ер остида сақлаш иншоотлари, газ тақсимлаш шохобчаларидаги электр кимёвий ҳимоя ускуналарининг ҳолатини баҳолаш асосида комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш.


2025 йил


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов), "Ўзтрансгаз" АЖ (А.Исаков), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), лойиҳа ташкилотлари


2. Комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастурга асосан, эксплуатация муддати узоқ бўлган (30 йилдан ортиқ) асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг жорий ҳолатини путур етказмасдан текшириш ва бошқа диагностика усуллари асосида амалга ошириш.


2025 - 2029

йиллар

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз" АЖ (А.Исаков), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков),

3. Магистрал газ узатиш тизими объектларида мукаммал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга ошириш.


2025 - 2029

йиллар


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз" АЖ (А.Исаков)


4. Магистрал газ узатиш тизими объектлари муҳофаза зонасида жойлашган қурилмаларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш.


2025 - 2027

йиллар


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз" АЖ (А.Исаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


19.

Газ хўжалиги тизимлари объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш ва назоратни кучайтириш.


1. Газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, газ ростлаш пункти ва газ ростлаш қурилмалари ҳолатини баҳолаш асосида комплекс стратегия ҳамда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш.


2025 йил


Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М.Ходжаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков) Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М.Ходжаев), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков)


2. Эксплуатация муддати узоқ бўлганлигини (25 йилдан ортиқ) ҳисобга олган ҳолда, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг жорий ҳолатини баҳолаш, газ узатиш тизимининг хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш, шунингдек, авария ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтимолий хавфли участкаларни аниқлаш мақсадида путур етказмасдан текшириш усулларидан фойдаланган ҳолда диагностика ишлари ҳажмини ошириш.


2025 - 2029

йиллар

3. Газ қувурлари, суюлтирилган углеводород гази қурилмалари, газ қувурларидаги иншоотлар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, газ ростлаш пункти ва газ ростлаш қурилмалари, мукаммал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация ишларини жадаллаштириш.


2025 - 2029

йиллар

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М.Ходжаев)

4. Газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларидаги ишлаш муддати ўтган ортиқча босим остида ишлайдиган идишлар рўйхатини шакллантириш.


2025 йил

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ (М.Ходжаев), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков)


20.

Босим остида ишлайдиган буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар, буғ ва сув қувурларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Босим остида ишлайдиган буғ ва сув иситиш қозонлари, идишлар ва қувурларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2025 йил

июль

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2025 йил

август

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

сентябрь


21.

Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ўрганиш.


2025 йил

март


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2025 йил

июль

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2025 йил

август

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

сентябрь

22.

Республикада фаолият юритаётган истироҳат боғларидаги аттракционларнинг техник паспортларини тиклаш ва рўйхатга олиш.

1. Истироҳат боғларидаги аттракционларнинг мавжуд бўлмаган техник паспортларини тиклашни ташкил қилиш.


2. Республикадаги барча аттракционларни рўйхатга олиш.

2025 йил

сентябрь


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А.Рафиков), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:

"9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" бўлими "Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "76" рақами "72" рақами билан алмаштирилсин;

"25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" бўлими "шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

"26. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" бўлими "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "110" рақами "134" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-116-сон Фармонида:


а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Тошкент шаҳри, Олимлар кўчаси, 49-уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин";


в) 6-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Б.И. Халматов - Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи";


г) 8-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон,

геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш тартиби

Т/р

Функциялар


Штат

бирлиги

(та)


Функциялар ва штат

бирликлари ўтказилаётган

ваколатли органлар


1.

Темир йўл транспортида хавфли юкларни ташиш ва сақлаш хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


1

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш соҳасидаги хавфсизлик, нефть-газ тармоғида магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


19

АЁҚШ, АГҚШ ва АГТКШ хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


9

Кимёвий-бактериологик қуролни тақиқлаш соҳасидаги назорат


1

Кимё, нефть-кимё ва технология хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


10

Радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


17

Истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


9

Донни сақлашда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


6

Кўтариш қурилмалари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


18

Лифтлар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


15

Босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


15

Металлургия тармоғи хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


4

Марказий аппарат


10

Жами бошқарув ходимлари сони


134

2.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги назорат


35

Нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш устидан назорат


7

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

Кончилик ва кон портлатиш ишлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш


20

Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат


1

Марказий аппарат


9

Жами бошқарув ходимлари сони


72

".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3578-сон қарорида:


4-банднинг биринчи хатбошисидаги "1-иловага мувофиқ таркибда" сўзлари чиқариб ташлансин;


10 ва 11-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги "Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-116-сон қарорида:


1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки дирекцияси" сўзлари "Кимё-индустриал технопарклари дирекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Технопарк бошқарув компанияси" сўзлари "Кимё-индустриал технопарклари бошқарув компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи хатбошисидаги "2024 йил 1 январга қадар" сўзлари "2026 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги "Жиззах ва Тошкент вилоятларида кимё-индустриал технопаркларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Чирчиқ" технопарки дирекцияси" МЧЖ" ҳамда "Чирчиқ" технопарки бошқарув компанияси" МЧЖ ҚК" сўзлари тегишинча "Кимё-индустриал технопарклари дирекцияси" МЧЖ" ва "Кимё-индустриал технопарклари бошқарув компанияси" МЧЖ ҚК" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-108-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига хавфли ишлаб чиқариш объектида" сўзлари "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига тегишлилиги бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-186-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) 2025 йил 1 апрелдан Қўмитанинг бошқарув штат бирликлари сони Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 157 нафарга етказилади.

Бунда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 2025 йил якуни билан Қўмитанинг бошқарув штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан таклиф киритилади";


б) 5-банднинг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган "Навоийуран" давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивидендининг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахслардан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар. Бунда ушбу тушумнинг 75 фоизи Қўмитанинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга йўналтирилади";


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қўмита марказий аппарати учун 4 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан 3 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 14 та махсус навбатчи автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит белгилансин";


г) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Белгилансинки:

а) Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

б) Қўмитанинг барча ходимларига узлуксиз иш стажи учун устамалар уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг ойлик маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

иш стажи 1 йилдан 3 йилгача бўлганда - 30 фоиз;

иш стажи 3 йилдан 5 йилгача бўлганда - 60 фоиз;

иш стажи 5 йилдан 10 йилгача бўлганда - 75 фоиз;

иш стажи 10 йилдан 15 йилгача бўлганда - 100 фоиз;

иш стажи 15 йил ва ундан ортиқ бўлганда - 150 фоиз";


д) 1-иловада:


4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналардаги назорат тадбирлари белгиланган тартибда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда амалга оширилади";


6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастрлари юритилишини мувофиқлаштириш.

Бунда тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида мазкур ишлар Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

7. Саноат хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш";


е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,

радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси











Илмий-техник кенгаш















































































Ҳудудий бошқармалар





























































































































"Саноат хавфсизлиги" ДМ


"Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази" ДМ



"Контехназоратўқув" ДМ

"Саноат назорати лабораторияси" ДМ








































































Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси*


Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси*



Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси*

Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси*










Изоҳ: Қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 134 нафарни ташкил этади.


*) Бошқарув ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, мазкур инспекцияларнинг фаолияти тегишинча "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳисобидан молиялаштирилади";


ж) 3-иловада:


6, 7 ва 11-позициялар чиқариб ташлансин;


12-позициядаги "Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари" сўзлари "Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-187-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш соҳасида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда амалга оширилаётган ишларни ҳамда бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш";


б) 1-иловада:


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Тоғ-кон тармоғида, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

3. Тоғ-кон тармоғига, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш";


5, 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш.

6. Тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш.

7. Техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш";


в) 2-иловада:

"Бекобод кон-техника инспекцияси*" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмида:

биринчи хатбошидаги "76 нафар" сўзлари "72 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"* Бошқарув ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-иловада келтирилган саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, молиялаштириш тегишлича "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ томонидан амалга оширилади";


г) 3-иловада:


2-позициянинг 2-банди чиқариб ташлансин;


3-позициянинг 1-банди чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-188-сон қарори 3-бандининг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "5 фоизи" сўзлари "4 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 24 декабрдаги

ПФ-224-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4401-сон қарорининг 15-банди ва қарорга 8-илова.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги "Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4544-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4629-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-4678-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 декабрь