Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 14.11.2025 й. 18-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2025 й. 3728-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2025 й.

N 3728




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.11.2025 й.

N 18


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг

фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Д.Р. Ли






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2002 йил 7 февралдаги 2002-01-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108, 2002 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 2 июндаги 2008-10-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-1, 2008 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 235-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 26 сентябрдаги 2008-21-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-2, 2008 йил 22 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 437-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2013 йил 3 декабрдаги 2013-09-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-3, 2013 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 656-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2017 йил 27 июлдаги 2017-05-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-4, 2017 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 905-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2018 йил 30 октябрдаги 2018-12-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-5, 2018 йил 30 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2018 й., 10/18/1108-5/2254-сон).


7. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 февралдаги 2019-04-сон "Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1108-6, 2019 йил 6 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1108-6/2718-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 22 декабрь