Ўзбекистон Республикасининг 27.09.2005 й. ЎРҚ-9-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.06.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2005 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
27.09.2005 й.
N ЎРҚ-9
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ 58-МОДДАСИГА
ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
2-модда. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун амалга киритилгунга қадар берилган фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг шахси кўрсатилган уй-жой облигацияларини харид қилишга ва шу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга йўналтириладиган суммасини солиқ солишдан озод қилишга доир имтиёзлар фуқаролар олган кредитлари бўйича қарзларини тўлиқ узишларига қадар сақланиб қолади.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2005 йил 28 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 293-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 9-сон, 313-модда