Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2005 й. 229-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.10.2005 й.
N 229
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "УСТАВ САРМОЯСИДА
ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ТИЖОРАТ
БАНКЛАРИ КЕНГАШЛАРИ РАИСЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 11 ИЮЛДАГИ 265-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорининг 1-бандида:
учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Мусаев Д.О. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари";
еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Раҳимов С.Б. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев