Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2005 й. 232-сон "Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2005 й.

N 232



ПАХТА ТОЛАСИНИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРГА СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта толасини хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини такомиллаштириш, шунингдек хорижий инвестицияларни республика енгил саноатига жалб этишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, пахта толаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасининг улгуржи сотиш нархида қўшилган қиймат солиғи суммасини счёт-фактураларда ажратиб кўрсатган ҳолда сотилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Пахта толасини эркин алмаштириладиган валютага хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 41-42-сон, 320-модда.