Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.06.1994 й. 319-сон Қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 24 июндаги
1-ИЛОВА
Болаликдан ногиронларга нафақалар
тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ҳар ойлик нафақаларни олиш ҳуқуқига тиббий-Меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I ёки II гуруҳ ногиронлари деб тан олинган иш стажига эга бўлмаган 16 ёшдан катта бўлган шахслар, шунингдек 16 ёшгача бўлган ногирон болалар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи тиббий маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда эга бўладилар.
3. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болаликдан I ёки II гуруҳ ногирони бўлган томонидан яшаш жойидаги туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
Меҳнатга лаёқатсиз деб топилган I ёки II гуруҳ болаликдан ногиронга, шунингдек ногирон болага нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ота-оналардан бири, васий томонидан яшаш жойи бўйича берилади.
4. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризага I ва II гуруҳ болаликдан ногирон ёхуд ногирон боланинг ёши ва турар жойи тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек ариза берган ота-оналар, васийларнинг яшаш жойи тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Васий ариза билан мурожаат қилган ҳолларда васийлик органининг васий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг бир нусхаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими I ёки II гуруҳ болаликдан ногироннинг аризасига улар томонидан тиббий Меҳнат-эксперт комиссиясидан олинган текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.
Ногирон болага нафақа тайинлаш чоғида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса тақдим этилади.
5. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризани қабул қилиб олган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тилхат берилади.
Ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади (мазкур Низомнинг 4-банди).
Агар нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза почта орқали юборилса ҳамда барча зарур ҳужжатлар тақдим этилса, ариза жўнатилган жойнинг почта штемпелида кўрсатилган сана нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда қандай ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этиш кераклиги ариза берувчига маълум қилинади. Агар бу ҳужжатлар қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида билдириш олинган кундан бошлаб 3 ойдан кечикмай тақдим этилса, нафақа тайинлаш тўғрисида ариза қабул қилиб олинган кун нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.
6. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилгандан кейин 10 кундан кечикмай кўриб чиқилади.
7. Нафақа тайинлаш тўғрисида мурожаат қилувчи нафақа тайинлаш ҳақидаги қарор устидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси юқори органига шикоят қилиши мумкин. Ариза берувчи жавобдан қониқмаган тақдирда низо белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
8. Нафақа нафақа тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.
I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга нафақа ногиронликнинг бутун даврига тайинланади. Ногирон болаларга нафақа тиббий хулосада белгиланган муддатга тайинланади.
9. Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза ва нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
10. Нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногироннинг, ёхуд нафақа тайинланган ногирон болаларнинг ота-оналари яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади ва тўланади. Васийларга нафақа уларнинг яшаш жойлари бўйича тўланади.
11. Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ нафақа тўланадиган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай амалга оширилади.
Ишончнома бўйича нафақа давлат пенсияларини ишончнома бўйича тўлаш учун белгиланган тартибда тўланади.
12. I ёки II гуруҳ болаликдан ногирон ёхуд ногирон бола томонидан ногиронликни қайта текширишдан ўтказиш муддати кечиктириб юборилганда нафақа ногиронларга давлат пенсиялари тайинлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 55-моддаси).
Нафақа олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан нафақа олувчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин мана шу туман (шаҳар)да давом эттирилади. Бундай ҳолда нафақа тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
Нафақа тўлаш тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келган бошқа ҳолатлар (I ва II гуруҳ болаликдан ногирон ёки ногирон бола интернат-уйга тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки ундан қайтариб юборилганда ва шу кабилар) пайдо бўлганда нафақа тўлаш шу ҳолат пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг 1 кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.
13. Тайинланган, бироқ олувчи томонидан ўз вақтида талаб этиб олинмаган нафақа суммаси нафақа олиш учун мурожаат қилингандан олдинги ўтган вақт учун кўпи билан уч йилга тўланади.
Нафақа тайинлаган ёки нафақа тўлаётган органнинг айби билан ўз вақтида олинмаган нафақа суммаси ўтган вақт учун бирор-бир муддат билан чеклашсиз тўланади. Кўрсатиб ўтилган ҳолда нафақанинг 12 ойга тегишли бўлган суммаси бир йўла тўланади, қолган қисмлари эса ҳар ойда нафақанинг жорий қисмига қўшимча тарзда ойлик нафақадан ошмайдиган тенг улушларда тўланади.
14. Тайинланган нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногиронга у олаётган иш ҳақи, стипендия, алимент ёки даромадларнинг бошқа турларидан қатъи назар тўланади.
Ногирон болага тайинланган нафақа у томонидан (унинг учун) бошқа нафақалар олинишидан қатъи назар тўланади.
15. Тайинланган нафақа I ёки II гуруҳ болаликдан ногирон ёки нафақа тайинланган ногирон бола тўлиқ давлат таъминотида бўлган вақт учун тўланмайди.
Депрозорийларда бўлган I ва II гуруҳ болаликдан ногиронларга, шунингдек ногирон болага нафақа лепрозорийларда бўлган вақт учун тўланади.
16. Болаликдан ногиронларга нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва юбориш харажатлари республика бюджети ҳисобига амалга оширилади.
оиланинг нафақа тайинлашда ҳисобга олинадиган сон таркиби ўзгарган;
иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган;
район коэффициенти белгиланган (бекор қилинган) ёки унинг миқдори ўзгарган;
аҳоли даромадлари индексация қилинган ҳолларда қайта ҳисоблаб чиқилади.
18. Тайинланган нафақа миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш мазкур Низомнинг 17-бандида эслатиб ўтилган ҳолатлар (иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган ҳолатлардан ташқари) пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг 1 кунидан бошлаб амалга оширилади.