Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.1998 й. 455-сон "Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.10.1998 й.
N 455
ТЕХНОГЕН, ТАБИИЙ ВА ЭКОЛОГИК
ТУСДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ
ТАСНИФИ ТЎҒРИСИДА
Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов