Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.1997 й. 276-сон "Урганч-Хива шаҳарлараро троллейбус линияси қурилиши тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.05.1997 й.
N 276
УРГАНЧ-ХИВА ШАҲАРЛАРАРО ТРОЛЛЕЙБУС
ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида йўловчилар ташишни яхшилаш, экологик соф ва тезюрар транспорт экспресс линиясини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида узунлиги 40 километр бўлган троллейбус линиясини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Хоразм вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси томонидан "Сименс" акциядорлик жамияти (Германия) билан умумий қиймати 7,686 млн. АҚШ доллари бўлган электр кучини троллейбуслар учун мослайдиган ўнта подстанция ва троллейбуслар учун ювиш қурилмаси етказиб берилиши ва монтаж қилинишига контракт тузилганлиги;
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзсаноатмашимпэкс" республика ташқи савдо бирлашмаси томонидан "Шкода Остров" (Чехия Республикаси) фирмаси билан сайёҳларни ташиш учун умумий қиймати 1,611 млн. АҚШ доллари бўлган 9 та троллейбус, шу жумладан, 3 та юқори даражада қулай троллейбус етказиб беришга контракт тузилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Ўзбеккоммуналлойиҳа" лойиҳа институти томонидан Урганч-Хива тезюрар экспресс линияси қурилишини ташкил этишнинг ишчи чизмалари ва лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш:
Туркэксимбанкнинг 6,533 млн. АҚШ доллари миқдорида амалдаги қўшимча кредит линияси доирасида;
республика бюджетида капитал қўйилмалар учун назарда тутилган умумий маблағлар доирасида 749,5 млн. сўм, шу жумладан, 1997 йилга 581,5 млн. сўм миқдорида 1-иловага мувофиқ амалга оширилади,
4. Қурилиш-монтаж ишлари жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркэксимбанк билан якка тартибдаги кредит битимини белгиланган тартибда бир ой муддатда расмийлаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ушбу лойиҳа бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича тегишли юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
8. Маҳфий.
9. Хоразм вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси Урганч шаҳридаги троплейбус хўжалигидан ва Урганч-Хива зкспресс линиясидан фойдаланиш ҳисобига Туркэксиллбанкнинг кредиги 3-иловага мувофиқ ўз вақтида қайтарилишини таъминласин.
10. Маҳфий.
11. Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси Урганч шаҳридаги троллейбус хўжалигининг ишга тушириш комплекси ва Урганч-Хива троллейбус линияси қурилиши 2-иловага мувофиқ 1997 йил 15 октябргача тугалланишини таъминласинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишиии назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазирнинг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 30 майдаги
276-сон қарорига
1-ИЛОВА
Урганч-Хива троллейбус экспресс линияси қурилиши
лойиҳасини маблағ билан таъминлаш
ЖАДВАЛИ
Харажатлар моддалари |
Лойиҳа қиймати |
Эҳтиёж |
||||||||||||||||||||
1997 йил |
1998 йил |
|||||||||||||||||||||
май |
июнь |
июль |
август |
сентябрь |
октябрь |
ноябрь |
декабрь |
жами |
||||||||||||||
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
млн. АҚШ дол. |
млн. сўм |
|
Урганч-Хива экспресс линияси қурилиши 1. "Сименс АГ" контракти бўйича тўлов |
7,680 |
1,153 |
3,145 |
0,243 |
3,145 |
7,686 |
||||||||||||||||
Шу жумладан: Туркэксимбанкнинг контракт қийматининг 85 фоизи миқдоридаги кредити |
6,533 |
3,145 |
0,243 |
3,145 |
6,533 |
|||||||||||||||||
Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар 15 фоиз аванс |
1,153 |
69,1* |
1,153 |
69,1* |
1,153 |
69,1* |
||||||||||||||||
Қурилиш даврида Туркэксимбанк кредити учун фоизлар тўлаш |
0,261 |
15,7* |
0,261 |
15,7* |
0,261 |
15,7* |
||||||||||||||||
2. "Шкода Остров О.О.О." контракти бўйича тўлов Давлат бюджети ҳисобидан капитал кўйилмалар |
1,611 |
96,7* |
1,611 |
96,7* |
1,611 |
96,7* |
||||||||||||||||
3. Троллейбус линияси ва депосини қуриш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар |
568,0 |
77,0 |
75,0 |
116.9 |
83,9 |
47,2 |
400, |
168,0 |
||||||||||||||
Ҳаммаси млн. сўмда |
568 |
77,0 |
75,0 |
116,9 |
83,9 |
47,2 |
400,0 |
168,0 |
||||||||||||||
млн. АҚШ долларида |
9,558 |
2,764 |
3,145 |
0,243 |
3,406 |
9,558 |
-------------------------
* Конвертация учун назарда тутилган сўмдаги маблағлар (1 АҚШ долларига 60 сўм ҳисобида) 69,1 + 15,7+96,7=181,5 млн. сўм ҳажмида.
1997 йил 30 майдаги
276-сон қарорига
2-ИЛОВА
Урганч-Хива троллсйбус экспресс линияси
қурилиш-монтаж ишлари
ЖАДВАЛИ
Иш турлари |
Ижро этувчи |
Смета қиймати |
Муддатлари |
|||||||||||||
млн. АҚШ долл. |
млн. сўм |
Янв. |
Февр. |
Март |
Апр. |
Май |
Июнь |
Июль |
Авг. |
Сент. |
Окт. |
Нояб. |
Дек. |
Янв. |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
Лойиҳа ишлари Умумий инжиниринг |
"Ўзбеккоммуналлойиҳа" "Ўзбеккоммуналлойиҳа" "Сименс " АЖ |
4,0 |
||||||||||||||
1. Урганч-Хива экспресс линияси курилиши Таянч асосларни монтаж килиш |
"Хоразмқурилиш" АЖ |
64,1 |
||||||||||||||
Таянчларни монташ қилиш |
"Хоразмқурилиш" АЖ |
43,3 |
||||||||||||||
Электр кучини мословчи подстанциялар асосларини монтаж қилиш |
"Хоразмқурилит" АЖ |
7,2 |
||||||||||||||
Контакт тармоқларини монтаж қилиш |
"Хоразм қурилиш" АЖ |
75,4 |
||||||||||||||
6 ва 10 кВ ҳаво йўллари қурилиши |
"Хоразмқурилиш" АЖ |
89,8 |
||||||||||||||
10 та подстанция етказиб бериш |
"Сименс" АЖ |
7,100 |
||||||||||||||
Подстанциялар ва 0,6 кВ кабель тармоқларини монтаж қилиш, ходимларни ўқитиш, ишга тушириш-созлаш иишари |
"Сименс" АЖ |
0,300 |
||||||||||||||
2. Таркибида троллейбус депоси, 18 км. ли контакт тармоғи ва электр кучини мословчи 4 та подстанцияси бўлган Урганч шаҳар троллейбус хўжалигининг ишга тушириш минимум қурилишини ниҳоясига етказиш |
"Хоразмқурилиш" АЖ |
284,2 |
||||||||||||||
Ювиш қурилмаларини стказиб бериш |
"Сименс" АЖ |
0,286 |
||||||||||||||
3. Троллейбуслар етказиб бериш |
"Шкода Остров" |
1,611 |
||||||||||||||
Жами: |
9,297 |
568,0 |
1997 йил 30 майдаги
276-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кредит суммаси - 6,533 АҚШ дол.
Фоиз ставкаси LIBOR + 2%
Тўлов муддати - 7 йил
Имтиёзли давр - 12 ой
Туркэксимбанкнинг Урганч-Хива троллейбус экспресс
линияси қурилишига кредитини тўлаш
ЖАДВАЛИ
АҚШ доллари
Давр |
Фоизлар |
Асосий қарз
|
Йил бўйича ҳаммаси |
1997 йилнинг 2-ярим йиллиги |
261324 |
- |
261324 |
1998 йилнинг 1-ярим йиллиги |
261324 |
502546 |
763870 |
1998 йилнинг 2-ярим йиллиги |
241222 |
502546 |
743768 |
1999 йилнинг 1-ярим йиллиги |
221120 |
502546 |
723666 |
1999 йилнинг 2-ярим йиллиги |
201018 |
502546 |
703564 |
2000 йилнинг 1-ярим йиллиги |
180916 |
502546 |
683463 |
2000 йилнинг 2-ярим йиллиги |
160814 |
502546 |
663361 |
2001 йилнинг 1-ярим йиллиги |
140712 |
502546 |
643259 |
2001 йилнинг 2-ярим йиллиги |
120611 |
502546 |
623157 |
2002 йилнинг 1-ярим йиллиги |
100509 |
502546 |
603055 |
2002 йилнинг 2-ярим йиллиги |
80407 |
502546 |
582953 |
2003 йилнинг 1-ярим йиллиги |
60305 |
502546 |
562852 |
2003 йилнинг 2-ярим йиллиги |
40204 |
502546 |
542750 |
2004 йилнинг 1-ярим йиллиги |
20102 |
502546 |
522648 |
Ҳаммаси: |
2090790 |
6533100 |
8623890 |