Солиқларни тўлаш учун функционал my3.soliq.uzга ўтказилди

preview

“Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” сервиси кўчирилди. My.soliq.uzдаги эски жойида энди my3.soliq.uz доменида жойлашган ушбу сервисга ҳавола бор.

Buxgalter.uz ўзгаришни синовдан ўтказди.

 

Бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлган ҳолда Солиқ қўмитасининг янгиликларини осон ўқишингиз мумкин.

 

My.soliq.uzга ҳавола дарҳол my3.soliq.uzда жойлашган тўлов топшириқномасининг янги шаклига олиб ўтади.

 

 

Одатдаги шаклдан кўп сондаги “Янгилаш” тугмалари фарқ қилади. Улардан бири “Солиқ тури” сатри ёнида, бошқаси – “Тўловчининг ҳисобрақами” сатри қаршисида. Биз ушбу тугмаларни босмагунимизча, тўлдирилган тўлов топшириқномасини юборолмадик. Тўловни амалга оширмоқчи бўлганингизда ҳар доим шу тугмаларга босиш керак ёки керак эмаслигини – вақт кўрсатади. Ҳар қандай ҳолатда бу меҳнат талаб қилмайди.

Шаклни тўлдиргач, “Давом этиш”га босамиз. Экранда шакллантирилган тўлов топшириқномаси бироз ёритиб кўрсатилади. Бу ерда яна битта янгилик – “Бекор қилиш” тугмаси пайдо бўлди. Сиз тўсатдан у ёки бу сабабга кўра янги тўлов топшириқномаси шакллантиришни тўхтатишга қарор қилсангиз, у буни  тўхтатиш имконини беради. Агарда сиз топшириқномани шакллантириш жараёнини тугатиш ва уни жўнатишга қарор қилсангиз, “Сўнгра” тугмасига босинг.

 

Дастур сиздан ЭРИси паролини сўрайди. ЭРИси киритилгандан сўнг, тўлов топшириқномаси банкка юборилади ва Топшириқномалар рўйхатида акс эттирилади.

“Топшириқномалар рўйхати”дан шу номдаги қўшимча саҳифада фойдаланиш мумкин. “Ҳолати” устунида тўлов топшириқномаси бажарилишининг боришини кузатиб бориш мумкин. “Банк томонидан тўланган тўлов топшириқномалари” хабари солиқ тўланганлиги, мақсадга эришилганлигини англатади!

My3.soliq.uz сайтида дарҳол хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш мумкин. “Солиқларни тўлаш” интерактив хизмати “Солиқ мажбуриятлари” бўлимида жойлашган. Ушбу тугма my.soliq.uzдаги ҳаволадан фарқли ўлароқ, дастлаб солиқларни тўлаш учун илгари шакллантирилган тўлов топшириқномалари рўйхатини очади. Янги тўлов топшириқномасини расмийлаштиришга ўтиш учун “Янги тўлов топшириқномаси” қўшимча саҳифасини ёқиш керак.

 

 

Эътибор беринг
Шунингдек, сиз солиқларни банк иловалари ёрдамида ҳам тўлашингиз мумкин. Аммо Солиқ қўмитаси my3.soliq.uzдаги “Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” интерактив хизматидан фойдаланишни тавсия қилади. Бу сизга ҳисобрақамларини чалкаштиришни истисно қилиш ва хатолардан қочиш имконини беради.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 

 

 

 

ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари /ru/publish/doc/text194763_uzbekistonda_yuridik_shahs_soliqlarni_qanday_tulashi_kerak