Чорак ўртасида фойда солиғини тўлашга ўтиш ҳисоботда қандай акс эттирилади

preview

Бухгалтерлар 25 июлга қадар Фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириши лозим. Эслатиб ўтамиз, ушбу солиқ ортиб борувчи якун билан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 163-моддаси). Ушбу маслаҳатда: жорий йил давомида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган корхона Ҳисоб-китобни қандай қилиб тўғри тўлдиради деган саволга жавоб берамиз.

Масалан, ЯСТ тўловчи:

– I чорак давомида ЯСТни 4%лик ставкада тўлаган;

– мартда ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарномани тақдим этган (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси);

– апрелдан фойда солиғини тўлаган.

Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 354-моддаси). Бироқ бунда ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи қандай ҳисобланади? Ахир фойда солиғи йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 163-моддаси). Ҳисоб-китобда 1-илова 010-сатри маълумотлари йил бошидан ортиб борувчи якун билан шакллантириладиган 2-сон «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» шакллари маълумотларини ўз ичига олади.

Бундай корхона фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган ойдан бошлаб фойда солиғини ҳисоблаб чиқариши керак. Яъни, мисолимизда солиқ тўловчи 2019 йил апрелдан бошлаб 2019 йил охиригача фойда солиғини ортиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқаради.

Бу мантиқан тўғри, чунки корхона 2019 йил январь–март ойлари учун ЯСТ тўлаган. Бу солиқ тўловчи учун тўғридир, лекин туман ДСИнинг камерал бўлими учун қандай бўлади? Маълум қилинган соф тушум камайтирилгандек туюлади, бу ҳолат аввало туман солиқ инспекцияларидан келадиган навбатдаги мактублар учун асос бўлади.

Умумбелгиланган солиқларни тўлашга чорак бошида эмас, масалан 2019 йил май ёки июнда ўтган корхоналар бухгалтерларига осон бўлмайди. Мазкур корхоналар ярим йиллик якунлари бўйича ЯСТ (январь-апрель) ва фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишига тўғри келади.

Бундай вазиятни мисолда кўриб чиқамиз.

2019 йилнинг I ярим йиллиги учун «ХХХ» МЧЖнинг соф тушуми 1 600 000 минг сўмни ташкил қилди.

 

Давр

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум

минг сўмда

Харажатлар

минг сўмда

2019 йилнинг I чораги

700 000

600 000

2019 йил апрель 

200 000

180 000

2019 йил май

300 000

250 000

2019 йил июнь

400 000

370 000

( шу жумладан 40 000 – чегирилмайдиган харажатлар)

I ярим йиллик учун жами

1 600 000

1 400 000

2019 йил январь–апрель ойлари учун ЯСТ суммасини минг сўмда ҳисоблаб чиқарамиз:

 

Маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум       

900 000

ЯСТ ставкаси

4%

Ҳисобланган ЯСТ суммаси

36 000

Фойда солиғини 2019 йил майдан бошлаб (ортиб борувчи якун билан) минг сўмда ҳисоблаймиз:

Маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум       

700 000

Харажатлар

620 000

Солиқ тўлангунгача фойда (2019 йил майдан июнгача)

80 000

Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база қуйидагича ҳисобланади:

ССБ = Солиқ тўлангунгача фойда +/ – тузатилган фойда + чегирилмайдиган харажатлар – дивидендлар ва фоизлар – имтиёзлар – ўтган йиллардаги зарарлар.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китоби (ҳисоботдан сатрлар кўчирмалари минг сўмда):

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунгача фойда (зарар) (2-сон шаклнинг 240-шакли)

Мазкур мисолда май ойидаги ҳисоб-китобдан

010

80 000

Чегирилмайдиган харажатлар

050

40 000

Солиқ солинадиган фойда

080

120 000

Солиқ солинадиган база

100

120 000

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкалари %да

110

12%

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси

110

14 400

2-сон «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да кўрсаткичларнинг акс эттирилиши (ҳисоботдан сатрлар кўчирмалари минг сўмда)

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

2019 йилнинг 1-ярим йиллиги учун

Даромадлар

Харажатлар

Маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум

010

1 600 000

х

Маҳсулот таннархи, давр харажатлари

020           040

х

1 400 000

Даромад (фойда) солиғи тўлангунгача фойда (зарар)

240

200 000

 

Даромад (фойда) солиғи

250

х

14 400

Фойдадан олинадиган бошқа солиқлар ва йиғимлар (ЯСТ)

260

х

36 000

Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)

270

149 600

 

Светлана Замильева, Profi Training бизнес-тренери,

 «SVANTA» СМТ бош бухгалтери.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text152221_chorak_urtasida_foyda_soligini_tulashga_utish_hisobotda_qanday_aks_ettiriladi