Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими

preview

Ташкилотда чет элликлар масофадан туриб ишлайди. Улар янги йил корпоративида қатнашиш учун таклиф қилинди. Бунинг учун уларнинг Ўзбекистонга келиши ва банкет харажатлари тўлаб берилди. Ушбу харажатларни вакиллик харажатларига киритиш мумкинми?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Вакиллик харажатларига вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради .

Кенгроқ маънода вакиллик харажатлари – бу ташкилот ҳамкорлик ўрнатадиган ёки қўллаб-қувватлайдиган шахсларни, шунингдек, ташкилотнинг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келадиган иштирокчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатларидир.

Ташкилот ходимлари, шу жумладан масофадан туриб ишлайдиган ходимлар ташкилот улар билан ишбилармонлик ҳамкорлигини ўрнатадиган ёки қўллаб-қувватлайдиган шахслар ҳисобланмайди. Шу боис уларнинг корпоратив тадбирларда қатнашиш харажатлари вакиллик харажатларига киритилмайди.

Эътибор беринг

Вакиллик харажатлари билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун уларни аниқлаш, расмийлаштириш ва ҳисобга олишнинг барча нозик жиҳатлари ҳақида батафсил тавсияда ўқинг > > >

Шу жумладан, биз унда ҚҚС, фойда солиғи ва ЖШДС бўйича солиқ оқибатларини амалиётдан олинган мисоллар асосида батафсил кўриб чиққанмиз.

 

 

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text211842_masofadan_turib_ishlaydigan_chet_elliklar_uchun_banket_harajatlari_vakillik_harajatlariga_kiradimi