Солиқчилар фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг “таннарх” сатрига ўзгартириш киритишни таклиф қилишса

preview

«Фойда солиғи бўйича ҳисобот тўғри топширилган. Аммо Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси инспектори текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича уни қайта топширишни таклиф қилмоқда. Бунда – “таннарх” сатрида фақат БЮД бўйича суммани акс эттириб, таннархдан ўтган қўшимча харажатларни эса пастда ёзиб, унга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Бу ҳолда, унинг сўзларига кўра, автокамерал натижалари бўйича эътирозлар бўлмайди».

Бундай вазиятга қандай муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – Телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Мен амалиётда шунга ўхшаш вазиятга дуч келганман. Менинг вазиятимда инспектор унинг айтиганидек қилмасак, ҳатто камерал текширув тайинлаш ва қўшимча солиқ ҳисоблаш билан таҳдид қилган.

Аммо бундай шартга кўнмаслик лозим. Яхшиси солиқчилар формулани ўзгартиришсин ёки ҳисобот шаклига ўзгартириш киритишсин.

Агар улар бухгалтерлар айнан шундай қилишларини хоҳлашса, буни бевосита ҳисобот шаклида ёзиш керак. Шунда ҳамма ҳисоботни бошқача тарзда тўлдириш лозимлигини кўради ва билади.

Ҳозирча бухгалтерлар тўғри йўл тутишмоқда. Улар қуйидагиларга амал қилишмоқда:

  • СКнинг 305-моддаси 11-қисмига, унда агар СКда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, узоқ муддатли активларнинг дастлабки қийматига ва захираларнинг таннархига киритиладиган харажатлар амортизация ажратмалари воситасида ва бундай захираларнинг таннархи орқали чегирмалар жумласига киритилиши лозим, дейилган.
  • СКнинг 298-моддасига, унга асосан бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.

Солиқчиларга жавоб тайёрлаш чоғида шунга ўхшаш вазиятда тузилган бизнинг жавобимизга мўлжал олишингиз мумкин:

 

Мисол

Автокамералнинг “таннарх” сатрида фақат БЮД суммасини акс эттириш талабига жавоб

Сизнинг ...-сон хатингизга жавоб тариқасида “...” МЧЖ (СТИР) сизга қуйидагиларни маълум қилади:

“Бухгалтерия баланси (1-сон шакл)

  • 140-сатр (Товар-моддий захиралари) йил бошига 14 384 065 032,02 сўм. Шу жумладан: 37 939 400,00 сўм. (Материаллар, Инвентарь хўжалик жиҳозлари ва бошқа материаллар, 10-сч.) ва 14 346 125 632,02 (Омбордаги товарлар, 29.00-сч.).

2022 йилда биз БЮД бўйича ИМ-40 режимида умумий суммаси 89 116 755 410,11 сўмлик товарлар сотиб олдик, 4-сон БҲМСга асосан чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи сўмда қуйидагилар орқали аниқланади:

– уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки БЮДда) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан,

– 4-сон БҲМСнинг 15-бандида назарда тутилган товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тегишли харажатларни қўшган ҳолда.

Товарнинг таннархини шакллантиришда юкни божхонадан ўтказиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар қўшилган (сертификатлаш, метрология, аттестация, декларациялаш, товарни божхона омборида сақлаш ва ҳоказо).

Шунингдек, товарнинг таннархига ҚҚС ҳисобга олинмайдиган сумма киритилган. Қўшимча харажатларнинг умумий суммаси 1 740 626 145,55 сўмни ташкил этди.

Товар Ўзбекистонда харид қилинган: клиника лабораториялари учун сарфланадиган материал –  241 946 833,40 сўм, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун канцелярия товарлари, матбаа маҳсулотлари – 37 968 769,57 сўм.

2022 йилда сотилган товарларни ҳисобдан чиқариш (харажат) ва ҳаракатланиши амалга оширилди:

  • 18 615 742,37 сўм миқдорида мураккаб-ташхислаш лаборатория реагентларини ҳисобдан чиқариш. Тегишинча, ушбу сумма фойда бўйича ҳисоботда чегириб ташланмайдиган харажатлар сифатида акс эттирилган;
  • 74 740 169,57 сўм миқдорида материалларни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқариш (канцелярия товарлари) (10-сч.);
  • 545 913 354,71 сўм миқдорида текин асосда ижарага бериш учун товарнинг (тиббиёт ускунаси) ҳаракатланиши;
  • 81 046 159 534,44 сўм миқдорида қайта сотиш учун харид қилинган реализация қилинган товарларни ҳисобдан чиқариш.

Йил охирига товар қолдиғи: 23 835 933 389,86 сўм.

Йил бошига сальдо: 14 384 065 032,02 + Кирим: (1 740 626 145,55 + 89 116 755 410,11 + 241 946 833,70 + 37 968 769,57) – Харажат (18 615 742,37 – 74 740 169,57 – 81 046 159 534,44 – 545 913 354,71) = Охирига сальдо 23 835 933 389,86 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган йил бошига ва охирига ТМЗ сальдоси бухгалтерия ҳисоби маълумотларига мувофиқ келади.

Бинобарин, ҳисобот тўғри топширилган ва солиқлар тўлиқ ҳажмда ҳисобланган ва тўланган.

Автокамерал назорати формулалари бўйича камерал солиқ текшируви ташаббуси билан чиқишни асоссиз деб ҳисоблаймиз, сабаби улар – нотўғри.

 

Агар бундай асоснома солиқчилар учун етарли бўлмаса, солиқ органлари ҳаракатлари устидан дадил юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят бериш мумкин.

 

Олег Гаевой тайёрлади

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text200734_soliqchilar_foyda_soligi_buyicha_hisobotning_tannarh_satriga_uzgartirish_kiritishni_taklif_qilishsa