Суғурта ташкилоти фойда солиғини тўлашга ўтса, у қандай ҳисоботларни топшириши керак

preview

“Суғурта агенти (юридик шахс, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) ҳақ эвазига хизматлар кўрсатади. Ташкилот 1 млрд сўм миқдоридаги чегарага етганида қандай солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботни топшириши керак?”.

Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар учун  1 млрд сўм миқдоридаги чегара агентлик ҳақи суммаси бўйича эмас, балки реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад бўйича аниқланишини дарҳол қайд этамиз .

 

ҚҚС

Суғурта ташкилотлари Ҳисоб-китобнинг 10006_36 кодли стандарт шаклидан фойдаланади.

Суғурта хизматлари ҚҚСдан озод қилинган . Тегишинча, сиз улар бўйича ЭҲФни, айланмадан олинадиган солиқда бўлгани каби, 7-устунда “ҚҚСсиз” деб кўрсатган ҳолда тақдим этасиз.

СКнинг 245-моддасида кўрсатилган суғурта хизматларидан ташқари, ташкилотда асосий фаолият туридан олинмаган тушум мавжуд (масалан, АВ ва ТМҚни реализация қилиш, бошқа воситачилик хизматлари), ЭҲФни ҚҚСнинг 12% ставкасини танлаган ҳолда тўлдириш лозим.

ҚҚС ҳисоб-китоби ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади .

 

Фойда солиғи

My.soliq.uzда электрон ҳисобот таркибида махсус шакл – “Фойда солиғи (Суғурта)”, 10205-33 коди билан мавжуд. Ҳисобот даври – чорак Ҳисоб-китоб ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай,  йил якунлари бўйича эса – 1 мартдан кечиктирмай тақдим этилади .

 

Молиявий ҳисобот

Бунинг учун “Молиявий ҳисобот (Суғурта)” 201 кодли махсус шакллар назарда тутилган. Ушбу шаклларни тақдим этиш муддати солиқ солиш тизими ва тушум ҳажмига боғлиқ эмас .

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text188151_sugurta_tashkiloti_foyda_soligini_tulashga_utsa_u_qanday_hisobotlarni_topshirishi_kerak