ТМЗни ҳисобдан чиқаришнинг қайси усули фойдалироқ

preview

Пандемия даврида корхоналар ўз харажатларини мақбуллаштиришлари, бунда қонун ҳужжатларини бузмасликлари ва муассисларга зиён етказмасликлари – буни корхона фойдаси ҳисобига амалга оширмасликлари жуда муҳим. Инвентарь ва хўжалик анжомлари қиймати корхона харажат қисмига энг оддий мисол бўлади. «ProfiTraining» бизнес-тренери, 20 йилдан ортиқ стажга эга бош бухгалтер Юлия ПАКИДИШЕВА (DipIFR) рентабелликни йўқотмаслик учун ИХАни қандай ҳисобдан чиқариш ҳақида buxgalter.uz га гапириб берди:


– «Корхонанинг кундалик фаолиятида инвентарь ва хўжалик анжомларидан фойдаланилади, уларсиз ишлаб бўлмайди. Улар қиймати 10 БҲМгача бўлган ёки ундан анча ошадиган ҳар хил ёзув-чизув анжомлари, асбоблар ва офис техникаси – компьютерлар, сканерлар, офис мебели, махсус кийимлар ва махсус пойабзал, кулерлар, кофеварка ва ҳ.к. бўлиши мумкин.

ИХАни фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати давр харажатларига киради ёки ҳисобдан чиқарилган даврда ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилади .

Қиймати бўйича ҳажмдор харажатлар бир йўла ҳисобдан чиқарилганда корхонада ишлаб чиқариш таннархи ошади, бу ташкилотнинг рақобатбардошлигини камайтириши мумкин. Бир қарашда бундай харажат қисми фойда солиғини камайтиргани учун бу жуда фойдалидек кўриниши мумкин.

Корхонанинг бошқа вазифалари: муассисларга дивиденд тўлаш, фойдани захира ёки устав капиталига қайта инвестиция қилиш ва ҳ.к. ҳам борлигини унутмаслик керак. Бу ҳолда ҳисобот даврида қимматбаҳо захираларни ҳисобдан чиқариш билан харажатларни кўпайтириш норентабел бўлади.

ИХАнинг қиймати уларни харид қилиш пайтида 10 БҲМдан ортиқ бўлса, 4-сон БҲМС 60-б. уларнинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритиш имконини беради. Кечиктирилган харажатларни камайтириш ва уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали амалга оширилади:

  • тенг меъёрли тарзда;
  • ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда.
Диққат
ИХА қийматини уларни фойдаланишга беришда ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек уларнинг қийматини харажатларга киритишнинг фойдаланилаётган усули ташкилотнинг Ҳисоб сиёсатида албатта акс эттирилиши лозим .

ИХАни ҳисобдан чиқаришга турлича ёндашувларда корхона фойдаси қандай ўзгаришини мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.

Мисол
ИХА қийматини корхона харажатларига бир йўла ҳисобдан чиқариш
Корхона ҳисоб даврида қиймати 11 000 минг сўмлик сканерни (офис жиҳози) харажатларга ҳисобдан чиқаради. Ҳисоб сиёсатига кўра қиймати 50 БҲМгача – яъни 11 150 минг сўмгача (материал эълон қилинган санада) бўлган активлар ТМЗ таркибига киритилади. Сканер ИХА таркибида тан олинади.
  1-сон Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (МНҲ):
Кўрсаткич номи Харажатлар Даромадлар
Сотишдан соф тушум
  100 000
Сотилган маҳсулот таннархи 35 000
 
Ялпи фойда   65 000
Давр харажатлари:
25 000
 
- шу жумладан сканер қиймати 11 000
 
Солиқ солингунига қадар фойда   40 000
Фойда солиғи (15%) 6 000
 
Ҳисобот давридаги соф фойда   34 000
Мисол
ИХА қийматини кечиктирилган харажатларга киритиш ва уларни тенг меъёрли тарзда ҳисобдан чиқариш усули бўйича ҳисобдан чиқариш
Корхона Ҳисоб сиёсатида сканер қиймати фойдали фойдаланиш муддатидан келиб чиқиб тенг меъёрли тарзда ҳисобдан чиқарилишини белгилайди. Корхона фойдаланиш муддатини мустақил равишда 36 ой этиб белгилади. Сканер қиймати суммаси ҳар ой давр харажатларига киритилади: 11 000 минг сўм : 36 ой = 306 минг сўм.
2-сон Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (МНҲ):

Кўрсаткич номи Харажатлар Даромадлар
Сотишдан соф тушум
  100 000
Сотилган маҳсулот таннархи 35 000
 
Ялпи фойда   65 000
Давр харажатлари:
14 306  
- шу жумладан сканер қиймати 306
 
Солиқ солингунига қадар фойда   50 694
Фойда солиғи (15%) 7 604
 
Ҳисобот давридаги соф фойда   43 090

Мисол
ИХА қийматини кечиктирилган харажатларга киритиш ва уларни ишлаб чиқарилган маҳсулот
(ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш Бу усулда сканер қийматини тақсимлаш базасини аниқлаш муҳим. У фойдаланилаётган сканер ишлайдиган соатлар сони, унда ишлов бериладиган ҳужжатлар сони бўлиши мумкин. Корхона актив қийматини тақсимлаш базасини мустақил равишда танлайди ва тасдиқлайди.
Дейлик, фойдаланиш даврида сканер 4 000 мингта ҳужжатга ишлов бериши керак. Жорий даврда 200 мингта ҳужжатга ишлов берилган.
Қийматнинг давр харажатларига ҳисобдан чиқарилишини ҳисоблаш:
11 000 минг сўм : 4 000 мингта ҳужжат х 200 мингта ҳужжат = 550 минг сўм.
Жорий ойда ана шу сумма харажатларга киритилади.

Иккита МНҲни таҳлил қилганда ИХА қиймати харажатларга ва кечиктирилган харажатларга киритган ҳолда бир марта ҳисобдан чиқарилганда корхона фойдаси қандай ўзгаришини яққол кўрдик. Корхона жорий йил учун бюджет ва Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқаётганда қўйилган вазифаларга қараб ўз харажат қисмини мустақил равишда оптималлаштириши, рентабелликни сақлаб қолиш ва инвестиция киритиш учун жозибадорлигини йўқотмаслик мақсадида ўз молиявий натижаларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, одатда Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди . Қуйидаги ҳолларда унга ўзгартириш киритишга йўл қўйилади:

  • субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда);
  • мулкдорлар алмашганда;
  • Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига ёки бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимига ўзгартиришлар киритилганда;
  • бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ бўлмаган Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришлар оқибатлари бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўллана бошлаган  санага келиб (ойнинг биринчи санаси) субъект текширган маълумотлар асосида қиймат ифодасида баҳоланиши лозим.

Пандемия сабабли юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2020 йилда бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари қисмида Ҳисоб сиёсатига корхона рентабеллигини таъминлашга йўналтирилган ўзгартиришларни киритиш мумкин ва ҳатто зарур деб ҳисоблайман».

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text160159_tmzni_hisobdan_chiqarishning_qaysi_usuli_foydaliroq