Фойда солиғи бошқа мамлакатда тўланган бўлса, ҳисобот қандай шакллантирилади

preview

«Ташкилот қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) (Қозоғистон) лойиҳаси доирасида нефтни излаш ва қазиб олиш соҳасида сервис хизматларига экспорт шартномасини тузди. Қозоғистонда доимий муассасамиз йўқ. Шартнома шартларига кўра буюртмачи тақдим этилган хизматлар учун инвойсни тўлашда тўлов манбаида 20% миқдорида солиқ ушлаб қолинади. Буюртмачи-Ўзбекистон Республикаси норезиденти солиқнинг Қозоғистон бюджетига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этди. Ташкилот  фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида солиқ тўланганлигини 20% ставка бўйича акс эттиради. Улардан ташкилот 15%ни ҳисобга олади. Қозоғистонда ушлаб қолинган солиқнинг қолган 5%и давр харажатларига чегириб ташланади.

Солиқнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ушлаб қолинган қисми фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими?»

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ҳамда «Нормa» эксперти Ольга БУСАРОВА изоҳлашди:

 

Бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги мақолалар билан биринчилардан бўлиб танишиш учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Солиқларни тўлаш Солиқ кодекси ва халқаро битим нормаларига мувофиқ

Аввало шуни таъкидлаш керакки, солиқлар икки ташкилот ўртасидаги шартномага мувофиқ тўланмайди. Солиқлар миллий Солиқ кодекслари ва халқаро битимларга мувофиқ тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишининг олдини олиш тўғрисидаги битимнинг 7-моддаси қоидалари билан (Олмаота, 1996 йил 12 июнь, 1997 йил 21 апрелда кучга кирган), Ўзбекистон резидентининг Қозоғистондаги фаолиятидан оладиган фойдаси бу фаолият доимий муассаса (ДМ) шаклланишига олиб келган тақдирда Қозоғистонда солиққа тортилиши белгиланган.

 

Солиқни қаерда тўлаш, қандай қайтариш ёки ҳисобга олиш керак

Агар ДМ тузилмаган бўлса, унда олинадиган даромад Ўзбекистонда солиққа тортилади.

Корхонангиз қозоғистонлик ҳамкорга Ўзбекистонда солиқ резидентлиги тўғрисида ҳужжат тақдим қилган тақдирда халқаро шартнома имтиёзларидан фойдаланиш мумкин.

Агар сизнинг корхонангиздан солиқ ушлаб қолинган бўлса, унда бундай солиқ  корхонангиз томонидан тегишли ҳужжатлар, шу жумладан солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилганидан кейин Қозоғистон Солиқ кодексига мувофиқ қайтарилиши керак (Қозоғистон Республикаси СК 672-м.).

Аммо, сизнинг корхонангиз томонидан Қозоғистон солиқ қонунчилиги талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, у ерда тўланган солиқ Ўзбекистонда ҳисобга қабул қилиниши мумкин .

Солиқни ҳисобга олиш бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади :

1) Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши лозим бўлган даромад бўйича;
2) Ўзбекистон Республикаси билан халқаро шартнома мавжуд бўлганда;
3) бундай солиқ тўланганлигини (ушлаб қолинганлигини) тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда.

 

Ҳисоботда солиқ ҳисобга олинганини қандай акс эттириш керак

Ўзбекистон Республикасида фойда солиғини ҳисоб-китобда ҳисобга олиш учун 10-илова «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган ҳисобга олиниши шарт бўлган фойда солиғи суммаси» тўлдирилади, бунда:

  • 010-сатрда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромаднинг умумий суммаси;
  • 020-сатрда – тўланган солиқ суммаси кўрсатилади.

Ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисидаги фаолиятнинг умумий кўрсаткичлардан келиб чиқиб шакллантирилади.

 

 

Эътибор беринг
Ўзбекистондан ташқарида ушлаб қолинган фойда солиғининг ҳисобга олинадиган суммаси кўрсатилган даромад солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун Ўзбекистонда тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидани ҳисобга олиш лозим .

Солиқнинг ҳисобга олинмаган қисми давр харажатларида ҳисобга олиниши мумкин. Ушбу харажат асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган деб топилиши мумкин , чунки фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхатига киритилмаган .

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text196412_foyda_soligi_boshqa_mamlakatda_tulangan_bulsa_nima_qilish_kerak