Полезное для бухгалтера в ноябре:
Мактабгача таълим ташкилотларида иссиқ овқат тайёрлаш хизматлари учун ҚҚС қандай ҳисобланади
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сонли ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20% гача устама белгиланган . Корхона 20% гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради».
Корхона давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланиш қийматига устамани тўғри белгилаётганини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:
Давлат органи мутахассисининг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– ҚҚС бўйича солиқ базаси реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қийматидан битим тарафлари қўллаган нарх (тариф) асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда аниқланади .
Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги соғлом овқатланиш қийматига устамани аниқлашда корхона харажатларига киритиладиган солиқлар ҳисобга олинади. Булар - ижтимоий солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар. .
ҚҚС устама ҳисобга олинган хизматлар қийматига қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(Корхона харажатлари + 20% гача устама) x 12%
Корхона харажатлари Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.