Полезное для бухгалтера в ноябре:
II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин
«II гуруҳ ногиронининг мулкида квартира ва дала ҳовли бор. У квартира (60 кв.м) учун мол-мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони бунда дала ҳовли учун мол-мулк солиғини тўлаши керакми?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Материал «Биз жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– Ҳа, тўлаши керак.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган 60 квадрат метргача бўлган мол-мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан озод қилинади. Ушбу имтиёз:
- пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида тақдим этилади ;
- мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади .
Бинобарин, II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро имтиёзни квартирага нисбатан қўлласа, дала ҳовли учун мол-мулк солиғини тўлаши керак.
Бундан ташқари, дала ҳовлига оид мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш керак, токи ушбу кўчмас мулк объекти турар жой фондига тегишли эканлигини аниқлаш мумкин бўлсин. Агар дала ҳовли яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк бўлмаса, мулкдор ўз хоҳишига кўра имтиёз қўллаш учун кўчмас мулк объектини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Имтиёз фақат яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулки ҳисобланган квартирага нисбатан қўлланиши мумкин.
Buxgalter.uz тавсия этади: