Онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлашнинг 3 та янги қоидаси

preview

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар тадбиркорга касса техникаси билан нимадир содир бўлганда ёки ТХКМга тўлов кечикканда ёрдам бериши керак. 

Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни “Марон” МЧЖ  ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди:

 

1. Агар НКМ ўғирланган ёки йўқотилган бўлса

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса йўқотилган ёки ўғирланган тақдирда ТХКМ юзага келган муаммолар бартараф этилгунга қадар - бир сутка давомида захирадаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб беради.

Тадбиркор нафақат янги онлайн-НКМ (виртуал касса) сотиб олиши, балки йўқотилган фискал модулга ҳақ тўлаши, шунингдек янги кассага ўрнатиладиган янги фискал модуль учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ҳақ тўлаши лозим бўлади.

Илгари ТХКМ тадбиркорга касса бузилган тақдирда - носозликлар бартараф этилгунга қадар захирадаги қурилмани тақдим этган. Янгилик тадбиркорга фаолиятини давом эттириш имконини беради. Шунингдек, илгари ҳақиқий айланмасини яшириш учун  кассани йўқотиш билан яширинганлар учун манипуляцияларга “туйнук” ҳам йўқолади.

 

2. Агар тадбиркорда - интернетда носозликлар узоқ вақт давом этса

Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар энди 48 соат офлайн режимида ишлаши мумкин.

Илгари ушбу муддат 24 соатни ташкил этган, бироқ 1 сутка носозликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаслиги мумкин эди. Барча энг кенг тарқалган носозликларни 48 соат ичида бартараф этиш мумкин.

Офлайн-режимда ишлаш учун ажратилган вақт ўтгач, қурилма автоматик тарзда блокировка қилинади, қурилма интернетга уланиб, фискал маълумотлар операторига маълумотларни узатмагунча чекларни бериш имкони бўлмайди.

Мажбуран офлайн режимида ишлаётган сотувчиларга харидорларни ФМО ушбу маълумотларни олгандан  кейингина уларнинг чеклари хариднинг 1%и миқдорида кешбэк тўлашга қабул қилиниши ҳақида огоҳлантиришни тавсия қиламан. Шу пайтдан эътиборан чекни солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг функционалида қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлади.

 

3. Агар ТХКМга тўловни кечиктирсангиз

ТХКМ билан техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича хизматлар учун тўловни ва фискал модуль учун йиллик тўловни (БҲМнинг 1 баравари) ўз вақтида амалга оширмаслик - тадбиркорнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассасини ўчириш учун асос ҳисобланмайди.

Бу тадбиркор ушбу тўловларни эътиборсиз қолдириши ёки узрсиз сабабларга кўра ушбу тўловларни номуайян муддатга кечиктириши мумкинлигини билдирмайди.  ТХКМ ва “Yangi texnologiyalar” ИАМ - булар ҳам тадбиркорлик субъектлари. Улар билан низолар “Хўжалик юритувчи субъектлар

фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг III бобига мувофиқ ҳал қилинади, шу жумладан  - судда кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text181542_onlayn-nkm_eki_virtual_kassa_bilan_ishlashning_3_ta_yangi_qoidasi