Полезное для бухгалтера в ноябре:
Субвоситачи норезидентнинг товарини реализация қилишда онлайн-НКТни қандай созлаши керак
“Бизнинг туристик агентлигимиз орқали субвоситачилик шартномаси бўйича Ўзбекистон ҳудудида Қозоғистон туроператорининг (норезидент) турпакетлари реализация қилинади. Биз улар билан агент (маҳаллий компания, резидент) орқали ишлаймиз. Бундай йўлланмаларнинг сотилишини онлайн-НКМ орқали қандай ўтказиш керак ва дастлаб қандай созламаларни амалга ошириш лозим?”.
Саволга “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Гаров тараққиёт НКМ” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ жавоб берди:
– Энг аввало, сизнинг воситачингиз комитентнинг IDсини олиши керак. Буни у my.soliq.uzда ўзининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Ташкилотнинг воситачилари рўйхатини шакллантириш” интерактив хизматининг “Комитентни шакллантириш” иловаси функционали ёрдамида амалга ошириши мумкин. Бунинг учун шартномани бириктириш ва ўзининг телефон рақамини кўрсатиши лозим. Ва комитентнинг мазкур IDсини у сизга – субвоситачига бериши керак.
Сўнгра агент (воситачи) субвоситачилик шартномасини “Ташкилотнинг воситачилари рўйхатини шакллантириш” интерактив хизматининг “Воситачини яратиш” иловаси функционали ёрдамида рўйхатдан ўтказиши керак. Шаклни тўлдирган ҳолда, воситачининг маълумотлари сифатида у субвоситачининг (сизнинг) маълумотларини, “Комитент (норезидентнинг СТИРи / ЖШШИРи / ИДси)” устунида эса – илгари олинган комитентнинг IDсини кўрсатиши керак.
Шундан сўнг сиз (субвоситачи) комитентнинг ушбу IDсини онлайн-НКТ чекларида (комитентнинг СТИРи ўрнига) Қозоғистон туроператорининг турпакетларига кўрсатасиз.
Субвоситачи ва воситачи жуда эътиборли бўлишлари лозим: комитентнинг IDсидаги хато бундай турпакетларни реализация қилишдан олинган бутун айланма субвоситачининг солиқ ҳисоботида акс эттирилишига олиб келади. Воситачи шартномани рўйхатдан ўтказмаган ва комитентнинг IDсини олмаган тақдирда ҳам шундай натижа бўлади.
Агар шундай ҳолат содир бўлса, субвоситачи чекка тузатиш киритишига – ҳар бир хато мавжуд бўлган чекда комитентнинг IDсини ёзишига ёки тузатишига тўғри келади. Буни my.soliq.uz ёки my3.soliq.uzда шахсий кабинетдаги чекка тузатиш киритиш учун мўлжалланган функционал орқали амалга ошириш мумкин.
Муаммолардан қочиш учун сотувлар бошланишидан олдин комитентнинг IDсини мазкур товарнинг бошқа реквизитлари билан бирга онлайн-НКТнинг хотирасига киритинг. Шундан сўнг бундай турпакетларни реализация қилишда у чекларда автоматик тарзда урилади.
Бу ҳолда Қозоғистон туркомпаниясининг товарини реализация қилишдан олинган сумма шартноманинг ўзбекистонлик иштирокчиларининг ҳеч бирида автоматик тарзда акс эттирилмайди. Кейинчалик шартноманинг иштирокчилари ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишлари керак.
Хусусан, субвоситачининг солиқ солинадиган базасини воситачилик ҳақи ташкил этади. Субвоситачи Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бобига мувофиқ ушбу суммага воситачига ЭҲФ тақдим этиши керак. Бунда субвоситачи томонидан воситачи комитент сифатида қаралади.
Агар сиз онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлайдиган бўлсангиз ёки сиз ушбу техника билан ишлаётган бўлсангиз ва сизда ҳозир саволлар мавжуд бўлса – сизни 2023 йил 25 март куни соат 10:00 да “Онлайн-НКТ чекларига давлат талаблари: уларни қандай бажариш керак” вебинарига таклиф қиламиз.
Бу ерда ёзилиш мумкин.
Вебинарда биз қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз:
- онлайн-НКТ қандай кўринишга эга бўлиш керак – электрон шаклда ва қоғозга чоп этилган ҳолда;
- чекда қандай маълумотни мажбурий равишда акс эттириш лозим ва нимани сотувчи ихтиёрига кўра кўрсатиш мумкин;
- сотувчи ва онлайн-НКТ тўғрисидаги маълумот нимани ўз ичига олади;
- чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарлар қандай акс эттирилади;
- харид тўғрисидаги умумий маълумот – ҚҚС суммаси, харид қиймати, тўлов тури ва шакли қандай акс эттирилади;
- қандай реквизитлар чекни ноёб ҳужжатга айлантиради.
Шунингдек, сизни “Чекда реализация қилинган товар тўғрисидаги маълумот қандай акс эттирилади” мавзусидаги амалий машғулот кутади. Бу ерда биз товар тўғрисида ёзувни шакллантиришнинг барча босқичларидан ўтамиз ва юзага келадиган барча саволларга жавоб берамиз.
Амалий машғулотда иштирок этиш учун дастлабки тайёргарликдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинари ёзувини кўринг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади