Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2019 йилдаги 347-сон қарорига (шарҳга қаранг) мувофиқ, Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилди. Бош прокуратура сайтида шу ҳақда хабар берилди.  

Қуйидагилар устидан назорат олиб бориш бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш;
  • инвестицияларни жалб қилиш;
  • туризм инфратузилмасини ривожлантириш;
  • сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

Ушбу минтақадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ноқонуний бино ва иншоотларни қонунийлаштириш, атроф-муҳитини яхшилаш ҳам фаолият соҳасига киради.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими, ситуацион-таҳлил пунктлари ҳам ташкил этилди.

Ҳозирда янги бошқарма томонидан тизимда биологик ресурслардан фойдаланиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.





Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text150621_bosh_prokuratura_tuzilmasida_yangi_boshqarma_tashkil_etildi