Доннинг қаерда ишлаб чиқарилиши ҚҚС бўйича имтиёзга қандай таъсир кўрсатади

preview

Донни қайта ишлайдиган корхоналар ва маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ҚҚС бўйича имтиёзлари 2020 йил 1 июлга қадар сақланиб қолади (30.09.2019 йилдаги 829-сон ВМҚга қаранг).   

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 октябрдан  ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди. Тегишинча, ўтган йил охирида тасдиқланган реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати ўз кучини йўқотди.

Бироқ, 2020 йил 1 июлга қадар маҳаллий ишлаб чиқарилган дондан тайёрланадиган қолипли нонни («буханка» деб аталадиган) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҚҚСдан озод этилган.

Шунингдек 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилган донни қайта ишлайдиган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида ҚҚС солинадиган оборотни аниқлаш тартибига ўзгартириш киритилди:

  • маҳаллий ишлаб чиқарилган дон қийматини бундан буён 2020 йил 1 июлга қадар тушум ҳажмидан чегириш мумкин;
  • олиб киришда (импорт чоғида) ҚҚС солинадиган импорт қилинган донни қайта ишлашда 2019 йил 1 октябрдан солиқ солинадиган оборот Солиқ кодексига мувофиқ аниқланади (яъни доннинг қиймати чегирилмаган ҳолда, таҳр. изоҳи).

 Олег Заманов.

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text154211_donning_qaerda_ishlab_chiqarilishi_qqs_buyicha_imtiezga_qanday_tasir_kursatadi