Полезное для бухгалтера в декабре:
Давлат марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурадиган корхоналарга ёрдам беради
ЯИДХПда ҚҲТБТ бўлимида Вазирлар Маҳкамасининг “Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига объектларни капитал қуришни амалга оширадиган пудрат ташкилотларига қўшилган қиймат солиғини қоплашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Қарор лойиҳаси билан ташкилотлар – ЯСТ тўловчиларга маълум даражадаги “преференция” назарда тутилмоқда, улар:
- Солиқ кодексининг 349-моддаси нормасини бузишган;
- капитал қурилиш шартномасига асосан марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш ишлари ҳажмидан ҚҚС тўлашмаган.
Эслатиб ўтамиз, ЯСТ тўловчилар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ишлари ҳажми бўйича ҚҚС тўлаш тўғрисидаги норма Солиқ кодексининг 349-моддасига 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сон Қонун билан киритилган. Яъни у икки йилдан ортиқ муддат амал қилиб келмоқда.
Кўп қурилиш ташкилотлари амалиётда мазкур нормани инобатга олишмайди. Улар марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш шартномалари суммасига ҚҚСни ўз вақтида киритишмайди. Натижада ДСХО томонидан ҚҚС бўйича қўшимча солиқ ҳисоблаш ва қарздорликни ундириш амалга оширилди, бу бундай ташкилотларнинг иқтисодий ночорлигига олиб келди.
Бундай вазиятда уларга ёрдам бериш учун лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
1) 2020 йил 1 январгача ҚҚСсиз тузилган ва марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш шартномалари бўйича:
- қўшимча ҳисобланган ҚҚСни ундиришни тўхтатиб туриш;
- ҚҚС бўйича 12 ой муддатгача тўловни кечиктиришни тақдим этиш.
2) 2020 йилнинг 1 февралига қадар шартнома ижрочиларига кечиктирилган ҚҚС суммасини, жумладан солиқ органлари томонидан 2020 йил 1 январга қадар ижрочилар ҳисобварақларидан ечиб олинган ҚҚС суммасини қайтаришни таъминлаш.
Лойиҳада 2020 йилнинг 1 февралига қадар шартномалар ижрочиларига ДСХО томонидан ушлаб қолинган ҚҚС суммасини қайтариш-қоплаш тартиби назарда тутилмаган:
- қоплаш учун қандайдир ҳужжатлар топшириш керакми;
- қоплаш қайси муддатларда амалга оширилади ва ҳоказо.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Татьяна Лимарева